Al-Hasan ibn Sahl
Ал-Ҳасан ибн Саҳл (арабча: الحسن بن سهل; 850/51-йилда вафот этган) Аббосийлар амалдори ва Тўртинчи фитна даврида халифа ал-Маъмуннинг (ҳ. 813–833) Ироқдаги ноиби.
| Ал-Ҳасан ибн Саҳл | |
|---|---|
| Ироқнинг Аббосий ноиби | |
|
Мансаб даври 813 – 818/19 | |
| Монарх | Ал-Маъмун |
| Ўтмишдоши | Лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Лавозим тугатилган |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | Хуросон, Аббосийлар халифалиги |
| Вафоти |
тах. 850/851 Восит, Аббосийлар халифалиги (ҳозирги Ироқ) |
| Турмуш ўртоғи | номаълум |
| Болалари | Буран |
| Отаси | Саҳл |
| Қариндошлари | Ал-Фадл (акаси) |
Ҳасаннинг отаси эроний зардуштий бўлиб, ислом динини қабул қилган эди. Ҳасан акаси ва бўлажак вазир ал-Фадл ибн Саҳл билан бирга Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлиги даврида (ҳ. 786–809) Бармакий ал-Фадл ибн Яҳё хизматига кирган[1]. Тўртинчи фитна даврида Маъмуннинг ўгай укаси ал-Аминга (ҳ. 808–813) қарши курашида Ҳасанга ер солиғи (хирож) идорасини назорат қилиш вазифаси топширилган[1].
Маъмун қўшинлари халифалик пойтахти Бағдодни қўлга киритгач, Ҳасан Ироқни бошқариш учун ғарбга жўнатилди. Маъмун ва Фадл эса Марвда қолишди[1]. 815-йил бошларида Куфада Ибн Табатаба ва Абулсарая бошчилигида Зайдий Алийлар қўзғолони бошланиб, тез орада Ироқнинг жанубий ҳудудларига ёйилди. Ҳасан исёнчиларга қарши курашни ташкил қила олмади. Оқибатда, исёнчилар Бағдоднинг ўзига бевосита таҳдид сола бошлашди. Қобилиятли саркарда Ҳарсама ибн А’ённинг аралашуви натижасида қўзғолон бостирилди[1][2]. Бироқ Фадл ва унинг атрофидаги хуросонликларнинг халифаликни бошқариши эски араб зодагонлари орасида кучли норозилик уйғотди. Улар ал-Маъмунга Фадлнинг ўрнига араб амирини тайинлашни маслаҳат беришди. Ал-Ҳасан ва араб зодагонлари ўртасидаги душманлик қуйидаги шиорда акс этган: „Биз зардуштий, зардуштийнинг ўғли ал-Ҳасан ибн Саҳлни қабул қилмаймиз ва уни Хуросонга қайтгунча ҳайдаб чиқарамиз“. Ҳасан ибн Саҳл турли гуруҳ раҳбарлари ўртасида ҳокимият тақсимланган шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди. Бир йилдан сўнг, эҳтимол, шу гуруҳ томонидан акаси ал-Фадл ўлдирилган бўлиши мумкин[3]. 817-йил июлида шаҳарга Маъмун ўз вориси этиб алийлардан бири – Али ибн Мусо ар-Ризони танлагани ҳақидаги хабар етиб келгач, шаҳар аҳолиси ал-Маъмуннинг амакиси Иброҳим ибн ал-Маҳдийни халифа этиб тайинлашга қарор қилди[1][4].
818-йилда Фадлнинг ўлдирилиши ва 819-йилда Маъмуннинг Бағдодга қайтишидан сўнг, Ҳасан акасининг ўрнига халифалик вазири бўлиши кутилган эди. Бироқ Фадлнинг ўлимидан ларзага тушган Ҳасан сиёсатдан четлашиб, Восит атрофидаги мулкларига чекинишни маъқул кўрди. Ҳасан ўша ерда 850/851-йилгача, яъни вафот этгунга қадар яшаб қолди[1]. 825-йилда ўз қизи Буранни (807—884) Маъмунга никоҳлаб берди ва келиннинг сепи учун Бағдод шаҳрининг жанубида жойлашган Қаср ал-Ҳасаний саройини инъом этди. Шундан сўнг, мазкур сарой халифанинг қароргоҳларидан бирига айланди[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Кеннедй, Ҳугҳ Н.. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw, УК: Пеарсон Эдуcатион Лтд., 2004. ИСБН 0-582-40525-4.
- Соурдел, Доминиқуэ (1971). "ал-Ḥасан б. Саҳл". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИИ: Ҳ–Ирам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 243–244 б. ОCЛC 495469525. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ал-ҳасан-б-саҳл-СИМ_2754.