Ал-Ҳавия (арабча: الحوية‎‎) Саудия Арабистонининг Макка вилоятидаги шаҳар бўлиб, Тоиф шаҳридан 15 км (9,3 миля) узоқликда жойлашган. Анча йиллар олдин ал-Ҳавия шаҳри кичик шаҳарча эди. Айни пайтга келиб ҳудуд 80 км 2 (30,88 мил 2) майдонга эга бўлган 15 дан ортиқ турар-жой маҳаллаларини ўз ичига олган ҳолда кенгайтирилган ва у ерда Саудия Арабистони жамиятининг кўплаб турли қатламлари истиқомат қилади. 2010-йилда ал-Ҳавия шаҳри аҳолиси охирги миллий рўйхатга олиш маълумотларига кўра 200 000 нафарга яқин[1]. Ҳозирги кунда шаҳарга кўплаб давлат муассасаларига эга ривожланиб бораётган жонли ҳудуд сифатида қаралади ва Тоиф шаҳри шимоли деб номланади.

Ал-Ҳавия

الحوية
Қишлоқ
Мамлакат Саудия Арабистони
Вилоят Макка вилояти
Вақт минтақаси УТC+3, ёзда УТC+4

Ал-Ҳавия шаҳри ал-Ваба кратеридан тахминан 214 км (150 миля) узоқликда жойлашган[2].

Диққатга сазовор жойлари

  • Бинолари Тоиф университетига қўшилган Қирол Сауд бин Абдулазиз ал-Сауд саройи
  • Қирол Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ол Сауд саройи
  • Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз Ол Сауд саройи
  • Шаҳзода Бадр бин Абдулазиз ал-Сауд саройи
  • Қирол Фаҳад ҳаво базаси (КФАБ)
  • Қирол Абдуллоҳ номидаги ҳаво мудофааси коллежи
  • Тоиф университети
  • Тоиф халқаро аэропорти
  • Қирол Фаҳд Спорт Cитй
  • Қирол Файсал боғи
  • Қирол Холид отлиқ майдони
  • ИнтерCонтинентал Тоиф меҳмонхонаси
  • Янги миллий гвардия госпитали
  • Миллий гвардия уй-жойи

Манбалар

  1. ↑ „أهالي الحوية بانتظار إنشاء مستشفى يخدم المنطقة“ (ар). Ал Риядҳ. 2014-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-август.
  2. ↑ Натионал Геоспатиал-Интеллигенcе Агенcй. ГеоНамес датабасе энтрй. (сеарч) Аccессед 12 Май 2011.