Ал-Ҳиндия ёки Ҳиндия Ироқдаги Фурот дарёси бўйида жойлашган шаҳар. Ал-Ҳиндия Карбало муҳофазотида жойлашган бўлиб, Ал-Ҳиндия туманининг маркази ҳисобланади. Шаҳарнинг аввалги номи Тувайриж (арабча: طويريج‎‎) бўлиб, бу номдан ҳар йили Ашуро кунидаги Муҳаррам мотамида ўтказиладиган „Тувайриж югуриши“ (арабча: ركضة طويريج‎‎) келиб чиққан[1]. Шаҳар аҳолиси сони 84,100 нафар.

Ал-Ҳиндия

الهندية
Шаҳар
Мамлакат Ироқ
Муҳофазот Кербала муҳофазоти
Туман Ал-Ҳиндия тумани
Аҳолиси
 (2018)
84,100

Тарихи

Шаҳарга милодий 1793-йилда Аваднинг биринчи наваби бўлган „Муҳаммад Яҳё Осиф Ал-Давла Баҳодур Ал-Ҳинди“ асос солган. Бу шахс минтақани ичимлик суви билан таъминлаш учун Фурот дарёсидан канал қазилишини молиялаштирган[2].

Манбалар

  1. ↑ „1 миллион пилгримс перформ Туwаириж руш ин Карбала“ (2009-йил 27-декабр). 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-декабр.
  2. ↑ مجلة التراث الشعبي - العدد الأول - سنة 2002 (арабча)