Абу ал-Маймун Абдулмажид ибн Муҳаммад ибн ал-Мустансир, шоҳлик номи ал-Ҳафиз ли-диналлаҳ (арабча: الحافظ لدين الله‎‎) 1132-йилдан 1149-йилда вафотига қадар Мисрда ҳукмронлик қилган ўн биринчи Фотимий халифаси ва исмоиллийларнинг 21-имоми.

Ал-Ҳофиз ли-диналлоҳ
الحافظ لدين الله

Ал-Ҳофизнинг олтин динори, 1149-йилда Искандарияда зарб қилинган.
Фотимийлар халифалигининг имом-халифаси
Салтанат 1132-йил 23-январ – 1149-йил 10-октябр
Ўтмишдоши Ал-Амир би-аҳкамиллаҳ
Давомчиси аз-Зафир
Туғилиши 1074/5 ёки 1075/6
Ашкелон
Вафоти 1149-йил 10-октябр
Қоҳира
Фарзандлари
сулоласи Фотимийлар
Отаси Абулқосим Муҳаммад ибн ал-Мустансир биллоҳ
Дини Исмоилийлар

Ал-Ҳофиз ҳокимият тепасига биринчи марта 1130-йил октябрда амакиваччаси ал-Амир би-аҳкамиллаҳнинг вафотидан сўнг регент сифатида келди. Ал-Амирдан ворис сифатида чақалоқ ўғли Абу ал-Қосим ат-Тоййибни қолган эди, шу сабабли сулоланинг энг ёши катта тирик аъзоси бўлган ал-Ҳофиз регентга айланди. Ат-Тоййибнинг эса янги тузум томонидан четлаштирилгани ва эҳтимол ўлдирилгани айтилади. Бироқ бу тузумнинг ўзи ҳам орадан бир неча кун ўтиб, Кутайфат бошчилигидаги қўшин томонидан ағдарилди. Кутайфат ал-Ҳофизни қамоққа олди ва Фотимийларни тахтдан тушириб, Исмоилизмни бекор қилди, унинг ўрнига шахсий тузум ўрнатишга, эҳтимол, ўзини шиалик мазҳаби Ўн икки имомдаги „Маҳфий Имом“нинг қудратли ноиби сифатида кўрсатишга интилди. Аммо ушбу тузум 1131-йил декабрда Фотимийларга содиқ кишилар томонидан Кутайфатнинг ўлдирилиши орқали бекор қилинди ва ал-Ҳофиз озод қилиниб, регентликка қайтарилди.

1132-йил 23-январда ал-Ҳофиз ўзини қонуний исмоилийлар имоми ва халифа деб эълон қилди. Бошқа ворис йўқлиги сабабли кимнингдир бундай тарзда тахтга ўтириш тартиби одатдагидан анча ғайриоддий эди, чунки исмоилий имомати илгари фақат отадан ўғилга, имом томонидан ҳукмдорнинг шахсан тайинланиши (насс) орқали ўтиб келган эди. Ал-Ҳофизнинг тайинланиши, асосан, Фотимийлар ҳукмронлиги остидаги ҳудудларда тан олинди, бироқ хориждаги кўплаб исмоилийлар издошлари уни рад этиб, ғойиб бўлган ат-Тоййибни ўз имомлари деб ҳисобладилар. Бу эса Исмоилизмнинг Мустаълий бўлимида Ҳофизийлар ва Тоййибийлар сифатида бўлинишга олиб келди. Мисрнинг ўзида ҳам унинг қонунийлиги қайта-қайта шубҳа остига олиниб, ҳукмронлиги давомида доимий қўзғолонлар ва ҳокимият учун курашлар юз берди. Ўзининг қонунийлигини мустаҳкамлаш учун ал-Ҳофиз йирик Алавийлар сулоласи аъзоларига бағишланган зиёратгоҳларни қуриш ва қайта тиклаш ишларида, айниқса, фаол бўлди. Ташқи сиёсат майдонида эса унинг ҳукмронлиги нисбатан тинч кечди. Асқалон атрофида Қуддус қироллиги билан урушлар давом этган бўлса-да, икки томон ҳам, асосан, бошқа масалалар билан банд эди. Фотимийлар саройи Сурия Бурид амирлари билан ҳам, шунингдек, Сицилия қироли Рогер ИИ билан ҳам алоқаларни сақлаб қолди. Шу даврда Рогер ИИ собиқ Фотимийлар мулклари бўлган Ифриқияга қадар ҳудудларини кенгайтиришни бошлади ва ўз бошқаруви давомида Фотимийлар саройида қўлланиладиган кўплаб тажриба усулларини қўллади.

Ҳоким сифатида ал-Ҳофиз ҳаддан ташқари қудратли бўлиб кетган вазирларини жиловлашга уринди, аммо бунинг самараси турлича бўлди. У қайта-қайта турли ҳарбий гуруҳларнинг талабларига бўйсунишга мажбур бўлди ва охир-оқибат вазирликнинг халифадан мустақил, амалда султонлик даражасига кўтарилишига тўсқинлик қила олмади. Шундай қилиб, 1134-йилда ал-Ҳофизнинг ўғли Ҳасан ўзини вазир этиб тайинлашга отасини мажбур қилди ва шу тариқа халифанинг бошқа бир ўғлини лавозимидан четлаштирди. Ҳасаннинг ҳукмронлиги золимона кечди ва 1135-йил март ойида у қўшин томонидан ҳокимиятдан ағдарилди. Шундан сўнг арман насронийи Баҳром ал-Арманийнинг вазир этиб тайинланиши унинг насронийпараст сиёсати туфайли мусулмон аҳоли орасида кескин норозиликка сабаб бўлди. Бу эса навбатдаги қўзғолонга ва 1137-йилда сунний Ридвон ибн Валахшийни вазирликка тайинлашга олиб келди. Ридвон нафақат насронийларга ва яҳудийларга қарши чоралар жорий қилди, балки ал-Ҳофизни тахтдан ағдариб, Фотимийлар сулоласининг ўрнига ўз раҳбарлигида сунний тузум ўрнатишга интилди. Бироқ Қоҳира аҳолиси кўмагида ал-Ҳофиз унинг режаларини барбод қилди ва 1139-йилда Ридвонни лавозимидан четлатди. Кейинги 10 йил давомида халифа вазирсиз ҳукмронлик қилди, давлат ишларини эса кетма-кет махфий котибларга топширди, улар орасида Ибн Масал бош вазир сифатида етакчи ўрин эгаллади. Бу давр қўзғолонлар ва табиий офатлар билан тўлиб-тошган бўлса-да, ал-Ҳофиз 1149-йил октябр ойида вафотига қадар ҳукмронликни давом эттирди. Унинг ворислари эса 1171-йилда Фотимийлат халифалиги ниҳоясига етгунига қадар қудратли вазирлар қўлидаги қўғирчоққа айланиб қолдилар.

Келиб-чиқиши

Бўлажак халифа ал-Ҳофиз ҳижрий 467 (милодий 1074/5) ёки 468-йилда (1075/6) Асқалон шаҳрида туғилган. Туғилганида унга Абдулмажид деб исм қўйилган[2]. Унинг отаси Абулқосим Муҳаммад ўша пайтда ҳукмронлик қилаётган Фотимий халифаси ал-Мустансирнинг (ҳ. 1036–1094) ўғли эди[2]. Кейинчалик у Абулмаймун номи (куня) билан ҳам танилган[3]. Сиёсат майдонига чиқишидан олдинги ёшлик даврлари деярли номаълум[3]. Вояга етганида у кучли ақл соҳиби, юмшоқ табиатли, турли нарсалар тўплашга мойил бўлган дея тавсифланади. Шунингдек, у алкимё ва астрономияга қаттиқ қизиққан бўлиб, унинг хизматида бир неча астрономлар бўлгани маълум[2].

Регентлик ва қамоққа олиниши

1130-йил 7-октябрда халифа Ал-Амир би-аҳкамиллаҳ (ҳ. 1101–1130) суиқасд натижасида ўлдирилди. Унинг ворис атиги 6 ойлик ўғли Абу ал-Қосим ат-Тоййиб эди. Халифа ўзига на васий (регент), на вазир тайинлаб кетган эди, чунки ал-Амир ҳукумат ишларини шахсан ўзи бошқаришни бошлаган эди ва давлат бошқарувини хавфли даражада қудратли бўлиб кетиши мумкин бўлган вазирга топширмаган эди[4]. Ал-Амирнинг ўлдирилиши халифанинг ҳокимиятни ҳаддан ташқари кучайиб кетган саркардалар ва вазирлар қўлидан қайтариб олишга бўлган уринишларига муддатидан олдин нуқта қўйди. Тахт ворислигининг заифлиги эса Фотимийлар сулоласининг бутун мавжудлигига хавф солиб қўйди[5].

Бу пайтда Абдулмажид сулоланинг энг катта тирик эркак аъзоси эди[2]. Кейинги воқеалар амалда давлат тўнтариши бўлганини кўрсатади, ал-Амирнинг икки яқин кишиси яъни лашкарга таъсири кучли бўлган Ҳизор ал-Мулк Ҳазармард (ёки Жавармард) ва Барғаш Абдулмажид иттифоқ тузиб, ҳокимиятни назоратга олишди. Режага кўра, Абдулмажид васий (регент) бўлиши, Ҳазармард (Барғаш устидан ғалаба қозониб) вазир лавозимини эгаллаши, арманий Абу ал-Фатҳ Янис эса қўшин бош қўмондони ва регентнинг хона бошқарувчиси бўлиши керак эди[3]. Ҳазармард, эҳтимол, ўзини қудратли арман вазири Бадр ал-Жамолий ва унинг ўғли ал-Афдал Шаҳаншоҳ сингари ярим султон дарақжасини эгаллашига умид қилган, Абдулмажид эса унинг тахтни ўзига олиб беришини ният қилиб унга кўмаклашган[а].

Давлатнинг де-факто раҳбари сифатида Абдулмажид валиаҳд ал-муслимин унвонидан фойдаланган. Аввал бу унвон Фотимийлар томонидан тайинланган вориснинг расмий унвони бўлган, аммо бу ерда у регент маъносида тушунилиши керак[9]. Бироқ бу регентлик қайси шахс номидан амалга оширилгани номаълум[б], ҳатто ал-Амирнинг чақалоқ ўғли бўлгани ҳам ўша вақтда яширилганини айтилади. Ат-Тоййибнинг номи шундан сўнг тарихий манбалардан бутунлай ғойиб бўлган. Дунёга келиши катта тантана ва эълонлар билан қарши олинган боланинг мавжудлиги қандай қилиб бундай самарали тарзда яширилгани номаълум[c]. Замонавий тадқиқотчилар ат-Тоййиб эҳтимол гўдаклигида, балки отасидан ҳам олдин вафот этган бўлиши мумкин, деб тахмин қилади, аммо бир замондош аноним Сурия манбасида у Абдулмажиднинг буйруғи билан ўлдирилгани айтилган[15]. Янги тузумнинг таъкидлашича, ал-Амирдан ворис сифатида ат-Тоййиб эмас, балки ҳомиладор жория қолган бўлиб, халифа ўзининг яқинлашиб келаётган ўлимини тушида кўргач, ҳали туғилмаган болани ўзининг ўғли ва вориси дея эълон қилган[изоҳ 1]. Шу йўл билан янги тузум амалда ат-Тоййибни четлаб ўтган[5]. Аммо бу ҳомиладорликнинг тақдири қандай кечгани номаълумлигича қолмоқда, айрим манбалар жория қиз туғган, бошқалари ҳомила топилмаган, яна бошқалари эса ал-Ҳофиз чақалоқни туғилганидан кўп ўтмай ўлдирган дея маълумот беради[17].

Old black-and-white map of Cairo
Фотимийлар даврида Қоҳира шаҳри. Станлей Лане-Пооле томонидан қайта тикланган, унда шаҳарнинг тахминий тузилиши ва саройларнинг жойлашуви кўрсатилган.

Янги тузум раҳбарлари қандай ниятда бўлмасин, улар ал-Амирнинг ўлимидан 2 ҳафта ўтмай барҳам топди. Янги вазирни тайинлаш маросимида халифалик саройлари орасидаги Байн ал-Қасрайн майдонида тўпланган қўшин қўзғолон кўтарди ва ал-Афдал Шаҳаншоҳнинг ягона тирик қолган ўғли Кутайфатнинг вазир этиб тайинланишини талаб қилди. Саройга бостириб кирилди, Ҳазармард қатл қилинди ва унинг кесилган боши Қоҳира кўчаларида айлантириб олиб юрилди. 21-октябрда эса Кутайфат вазир этиб тайинланди[9]. Расмий жиҳатдан Абдулмажид регентлик лавозимини сақлаб қолди, тангалар ҳамда фармонлар биргаликда унинг ҳамда Кутайфатнинг номидан чиқарилди. Аслида эса Абдулмажид сарой хазиналаридан бирида ҳибсда сақланиб, ҳарбий қўмондон (кейинчалик вазир бўлган) Ридвон ибн Валахший томонидан қўриқланди[9]. Бироқ кўп ўтмай, эҳтимол кутилган эркак ворис туғилмагач, Кутайфат сулоланинг ҳокимиятдан четлатилганини эълон қилди ва давлат дини бўлган Исмоилизмни бекор қилди. У ўзини „Кутилган зот“ (ал-Мунтазар) ва „Тўғри йўлга бошловчи“ (ал-Маҳдий) имомнинг ноиби[д] деб эълон қилди. Бу имомнинг кимлиги ноаниқ бўлиб, унга биргина Абулқосим куняси берилди, бироқ унинг исми номаълумлигича қолди. Бунинг сабаби у ўзини тўғридан-тўғри ҳукмдор эмас, балки диний жиҳатдан юқори мақомдаги имом номидан ҳукмронлик қилиш орқали ўз ҳокимиятининг қонунийлигини исботлашга уринган. Тарихчи Ҳеинз Ҳалмнинг таъкидлашича, бундай даъво Кутайфатнинг ўз фармонларида очиқ-ойдин қайд этилмаган. Аслида Кутайфатнинг даъвоси қулай сиёсий восита бўлиб, у нафақат фотимийларнинг имоматга бўлган даъволарини четлаб ўтди, балки тарихчи Самуэл Миклос Стерн таъбири билан айтганда, „на назарий, на амалда ҳеч ким олдида жавобгар бўлмаган диктатор сифатида“ ҳукмронлик қилиш имконини берди[15]. Ҳалмнинг фикрича, айнан шу даврда Кутайфат ат-Тоййибни йўқ қилган[9].

Манбалар

  1. ↑ Дафтарй 2007, сс. 250–251, 508.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Wалкер 2017.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Магуэд 1971.
  4. ↑ Дафтарй 2007.
  5. ↑ 5,0 5,1 Бретт 2017.
  6. ↑ Cанард 1965, сс. 857–858.
  7. ↑ Дафтарй 2007, сс. 194–195, 211, 241.
  8. ↑ Бретт 2017, сс. 207–208, 228фф..
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 Ҳалм 2014.
  10. ↑ Стерн 1951, с. 203 (ноте 1).
  11. ↑ Стерн 1951, с. 196.
  12. ↑ Дафтарй 2007, с. 246.
  13. ↑ Ҳалм 2014, сс. 177–178.
  14. ↑ Стерн 1951, сс. 196–198.
  15. ↑ 15,0 15,1 Стерн 1951.
  16. ↑ Wалкер 1995, сс. 240–242.
  17. ↑ Гüнер 1997.
  18. ↑ Маделунг 1971, с. 1163.
  19. ↑ Дафтарй 2007, сс. 36–38.
  20. ↑ Маделунг 1971, сс. 1163–1164.
  21. ↑ Дафтарй 2007, сс. 1, 39–86.
  22. ↑ Маделунг 1971, сс. 1166–1167.
  23. ↑ Дафтарй 2007, сс. 38, 88–89.
  24. ↑ Дафтарй 2007, сс. 89–98, 99–100, 507фф..


Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "лоwер-алпҳа", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="лоwер-алпҳа"/> таг wас фоунд
Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "изоҳ", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="изоҳ"/> таг wас фоунд