Ал-Ижлийяҳ бинт ал-Ижлий (арабча: العجلية بنت العجلي‎‎) 10-асрда астролаб ясаган уста бўлиб, ҳозирги шимолий Сурия ҳудудидаги Ҳалабда фаолият юритган[1][2][3]

У баъзан замонавий оммабоп адабиётларда Марям ал-Астурлабийя (арабча: مريم الأسطرلابية‎‎) номи билан ҳам таниқли. Бироқ унинг тахмин қилинадиган исми бо'лмиш „Марям“ ҳаёти ҳақида маълум бўлган ягона манбада тилга олинмайди.

Ҳаёти

Ибн ан-Надимга кўра, у ал-Ижлий номи билан танилган бошқа бир астролаб устасининг қизи бўлган[3]. У ва отаси бағдодлик астролаб ясовчи Настулуснинг шогирдлари (тилмитҳаҳ) бўлган[3].

Ал-Ижлийяҳ 10-асрда астрономик асбоб бўлган астролабларни тайёрлаган[1][4]. У 944–967-йилларда ҳукмронлик қилган Ҳалабнинг биринчи амири Сайф ад-Давла хизматида бўлган[3][1].

Бу маълумотлардан ташқари, Ал-Ижлийяҳ ҳақда бошқа ҳеч нарса маълум эмас. Унинг „Марям“ деган тахминий исми ўз даврига оид манбалар билан тасдиқланмаган, у ва отасининг исмларида учрайдиган „ал-Астурлабий“ ибораси эса шунчаки „астролабчи“ деган маънони англатиб, уларнинг касбини кўрсатади. Астролаблар унинг давридан анча олдин ҳам маълум бўлган.

Мероси

1990-йилда Паломар расадхонасида Ҳенрй Э. Ҳолт томонидан кашф этилган асосий астероид камаридаги 7060 Ал-Ижлия унинг шарафига шундай номланган[2]. Номлашга оид иқтибос 2016-йил 14-ноябрда (М.П.C. 102252) эълон қилинган[5].

2015-йилда мукофотга сазовор бўлган Бинти китобидаги ҳамда Нетфлихнинг Викингс: Валҳалла сериалидаги бир қаҳрамон образига илҳом берган[6][7]. 1001 Инвентионс уни Ислом олтин даврининг буюк аёлларидан бири деб атаган[8].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Салим Ал-Ҳассани „Wомен'с Cонтрибутион то Cлассиcал Исламиc Cивилисатион: Сcиэнcе, Медиcине анд Политиcс“. 2016-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-август.
  2. ↑ 2,0 2,1 „7060 Ал-'Ижлия (1990 СФ11)“. Минор Планет Cентер. Қаралди: 2016-йил 21-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Додге, Баярд. Тҳе Фиҳрист оф Ал-Надīм: А Тентҳ-cентурй Сурвей оф Муслим Cултуре. Cолумбиа Университй Пресс, 1970 — 671-бет. ИСБН 978-0-231-02925-4. „ал-ʿИжлī ал-Аṣṭурлабī, ан аппрентиcе оф Бетулус; ал-ʿИжлīяҳ, ҳис даугҳтер, а пупил оф Бетулус, wҳо wас wитҳ Сайф ал-Даwлаҳ.“ 
  4. ↑ „Ҳоw астрономерс анд инструмент-макерс ин Муслим cивилисатионс эхпандед оур кноwледге оф тҳе универсе | Муслим Wомен'с Cоунcил“. www.муслимwоменсcоунcил.орг.ук. 2016-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-август.
  5. ↑ „МПC/МПО/МПС Арчиве“. Минор Планет Cентер. Қаралди: 2016-йил 21-ноябр.
  6. ↑ Эммет Ашер-Перрин. „Тҳе Инспиратион фор Ннеди Окорафор’с Бинти ис а Муслим Сcиэнтист Фром тҳе 10тҳ Cентурй“ (эн-УС). Тор.cом (2016-йил 2-июн). Қаралди: 2018-йил 18-ноябр.
  7. ↑ Тйлер, Адриэнне „Тҳе Труэ Сторй Беҳинд Ҳаят Камилле'с Мариам ин Викингс: Валҳалла“ (эн). СcреэнРант (2023-йил 17-январ). Қаралди: 2023-йил 23-апрел.
  8. ↑ „Эхтраординарй Wомен фром тҳе Голден Аге оф Муслим Cивилисатион“. 1001 Инвентионс. 2019-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 18-ноябр.

Ҳаволалар