Ал-Иймон масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган[1][2].

Масжид
Ал-Иймон масжиди
Ал-Иймон
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Тошкент
Туман Зангиота
Йўналиши сунний
Мулкдор Мусулмонлар идораси
Масжид тури Жомеъ-Масжид
Меъморий услуб Ислом меъморчилиги
Сўнги имом Мамаюнусов Хайрулло домла Саидмаҳмадович[1]
Миноралар сони 2
Миноралар сони 2
Ҳолати амалдаги
Таровиҳ
Саҳарлик ва ифторлик
Кутубхона

Жойлашуви ва фаолияти

Ал-Иймон жоме масжиди Тошкент вилояти ҳудудидаги Зангиота тумани, Эркин қишлоқ фуқаролар йиғини, Туркистон махалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган[3][4]. Жоме масжидга намоз ўқиш ва зиёрта учун Эркин қишлоқ фуқаролар йиғини, Туркистон маҳалла фуқаролар йиғини, Эшон қишлоқ маҳалласи, Оқ уй кўчаси, Дўстлик кўчаси, Катта боғ кўчаси, Қорасув кўчаси, Эркин кўчаси, Сунбула кўчаси, Ижодкор кўчаси, Навоий кўчаси, Дўстлик кўчаси, Янги овул кўчаси, Нурафшон кўчаси, Тошбулоқ кўчаси, Оқлон кўчаси, Сойгузар кўчаси, Кеч кечик кўчаси, Қуёшли кўчаси, Истиқлол кўчаси, Зиёлилар кўчаси, ҳамда, унга қўшни бўлган қишлоқ ва кўчаларда яшовчи маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюришади.

Тарихи

Ал-Иймон жоме масжиди Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан 1998-йил 13-ноябр кунида рўйхатдан ўтиб, унинг устави вилоят адлия бошқармасида рўйхатга олинган[4]. Жоме масжиднинг биноси намозхонлар учун қулай ва етарли шарт-шароитлар яратилган бўлиб, ташқаридан келган ҳар қандай меҳмон, сайёҳ, йўловчилар учун барча имкониятлар яратилган. Масжиднинг бош имом-хатиби Жораев Иброҳим домла Саидмаҳмадович бўлиб, намозхонлар, ҳамда, мачитга ташриф буюрган аҳоли вакиллар билан доимий мулоқотда бўлиб туради. Замонавий масжиднинг биноси ўз бағрига мингдан ошиқ аҳолини ва намозхонларни сиғдира оладиган даражада қувватга эга[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „АЛ-ИЙМОН ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
  2. ↑ „Информация о компании“. узорг.инфо. узорг.инфо. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „АЛ-ИМОН ЖОМЕ МАСЖИДИ“. стацнет.cо. стацнет.cо. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „"АЛ-ИМОН" жоме масжиди“. оргинфо.уз. оргинфо.уз. Қаралди: 26-ноябр 2023-йил.