Al-Jalahma
| Ал-Жалаҳма арабча: الجلاهمة | |
|---|---|
| Этник таркиби | араб |
| Жойлашув |
Қувайт Қатар Баҳрайн |
| Дини | Ислом |
Ал-Жалаҳма (арабча: الجلاهمة) – асосан, Форс кўрфазидаги араб давлатларида яшовчи араб уруғи. Аназа қабиласидан келиб чиққан. 1716-йилда Ал бин Али, ас-Сабоҳ ва ал-Халифа билан биргаликда замонавий Қувайт давлатига асос солган тўрт Утуб уруғидан бири[1].
Раҳма ибн Жобир ал-Жалаҳма ушбу уруғнинг таниқли аъзоларидан бири бўлган.
Тарихи
Уруғ кўпинча Басрадаги карвонларга ва Шатт ул-Арабдаги савдо кемаларига ҳужум уюштиргани туфайли Усмонийлар томонидан Умму Қасрдан қувилган[2]. Шундан сўнг улар Қувайтга кўчиб кетган. Тахминан 1760-йилларда уруғ вакиллари ал-Халифа қабиласи билан биргаликда Қатардаги Зубара шаҳрига кўчиб ўтган ва шу сабабли ас-Сабоҳ қабиласи Қувайтнинг ягона мулкдорларига айланган[3]. Бу икки қабила Зубара шаҳрининг бандаргоҳида эркин савдо портини ташкил қилган, бироқ ал-Халифа қабиласи иқтисодий фойдани ал-Жалаҳма билан бўлишишдан бош тортган. Шу сабабли ал-Жалаҳма ар-Рувайс ҳудудига кўчиб ўтган, ал-Халифа эса Қатар атрофидаги марварид овланадиган ҳудудларда монополия қилишни давом эттирган[4].
Ўзаро келишмовчиликларни четга суриб, ал-Жалаҳма ва ал-Халифа қабилалари бошқа қабилалар билан биргаликда 1783-йилда Баҳрайндан эронликларни қувиб чиқарган. Бу юриш қисман 1782-йилда Эроннинг Зубара шаҳрига уюштирган тажовузкор ҳаракатлари сабабли бошланган[5]. Ал-Жалаҳма 1783-йилда Утуб иттифоқи Баҳрайнни қўшиб олишидан олдинроқ иттифоқдан ажралиб чиққан. Улар ал-Халифанинг уларга нисбатан адолациз муносабатда бўлгани сабаб Зубарага қайтиб келган, чунки ал-Халифа сиёсий ёки ҳудудий ютуқларини ал-Жалаҳма билан баҳам кўрмаган[6]. Бунинг натижасида ал-Халифа қабиласи ҳеч бир қаршиликсиз Баҳрайннинг ягона ҳокимига айланган[7].
Ал-Жалаҳма қабиласи Форс кўрфази ҳудудининг катта қисмини назорат остига олган Арабистон ваҳҳобийлари билан иттифоқ тузган. Бунга қарши ал-Халифалар ваҳҳобийларнинг асосий мухолифлари бўлган уммонликлар билан бирлашган. 1811-йилда Маскат ҳукмдори Саид бин Султон Баҳрайн ва Зубарадаги ваҳҳобий гарнизонларига ҳужум қилиш имкониятидан фойдаланган ва ҳокимият ал-Халифага қайтарилган. Ўша йилнинг ўзида Раҳма ибн Жобир ал-Жалаҳима ал-Халифа қабиласига қарши денгиз жангини олиб борган ва ушбу жанг ал-Халифа фойдасига ҳал бўлган[8]. Ал-Жалаҳма ва ал-Халифа ўртасидаги қизғин қарама-қаршиликлар 1826-йилда мана шу билан якунига етган. Унда кўплаб кишилар, жумладан, машҳур навигатор Аҳмад ибн Салмон ал-Халифа ҳам ҳалок бўлган. Раҳма ибн Жобир ал-Жалаҳма ўз кемасини яқин ўртада портлатиб юборган ва урушга ҳалокатли якун ясаган[9].
Бугунги кунда
Ал-Жалаҳма уруғи Бани Утба қабиласидан ажралиб чиққанидан кейин ҳам ҳозирги кунга қадар кўпчилик томонидан қабилалар иттифоқиининг бир қисми деб ҳисобланилади.
Ал-Жалаҳма уруғи аъзолари бутун Арабистон ярим оролига тарқалган, уларнинг кўпчилиги Қувайт, Қатар ва Баҳрайнда истиқомат қилади.
Манбалар
- ↑ „'Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф. Вол И. Ҳисториcал. Парт ИА & ИБ. Ж Г Лоример. 1915' [1000 (1155/1782)“]. қдл.қа. Қаралди: 2015-йил 16-январ.
- ↑ „'Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф. Вол И. Ҳисториcал. Парт ИА & ИБ. Ж Г Лоример. 1915' [1000 (1155/1782)“]. қдл.қа. Қаралди: 2015-йил 16-январ.
- ↑ 'Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф. Вол И. Ҳисториcал. Парт ИА & ИБ. Ж Г Лоример. 1915' [1000] (1155/1782), п. 1001
- ↑ Алтҳани, Моҳамед. Жассим тҳе Леадер: Фоундер оф Қатар. Профиле Боокс, 2013 — 28-бет. ИСБН 978-1781250709.
- ↑ „'Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф. Вол И. Ҳисториcал. Парт ИА & ИБ. Ж Г Лоример. 1915' [843 (998/1782)“]. қдл.қа. Қаралди: 2015-йил 16-январ.
- ↑ Алтҳани, Моҳамед. Жассим тҳе Леадер: Фоундер оф Қатар. Профиле Боокс, 2013 — 28-бет. ИСБН 978-1781250709.
- ↑ 'Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф. Вол И. Ҳисториcал. Парт ИА & ИБ. Ж Г Лоример. 1915' [843] (998/1782), п. 841
- ↑ 'Газеттеэр оф тҳе Персиан Гулф. Вол И. Ҳисториcал. Парт ИА & ИБ. Ж Г Лоример. 1915' [843] (998/1782), п. 843
- ↑ Кҳури, Фуад Ишақ. Трибе анд стате ин Баҳраин: Тҳе трансформатион оф соcиал анд политиcал аутҳоритй ин ан Араб стате.. Унитед Статес оф Америcа: Университй оф Чиcаго Пресс, 1980. ИСБН 0-226-43473-7. Қаралди: 2013-йил 2-июл. . Паге 40.
Ҳаволалар
- Ал Жалаҳма веб-сайти
- Сауди Арамcо Wорлд мақоласи: Кўрфазнинг Раҳмаҳ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-05-28 санасида архивланган)