Al-Janad masjidi
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Ал-Жанад масжиди (арабча: جامع الجند) қадимий масжид бўлиб, Яманнинг Таиз шаҳридан 20 км жануби-ғарбда жойлашган. У Яманда сақланиб қолган энг қадимги ва исломнинг дастлабки даврларида қурилган илк масжид ўлароқ қабул этилган. Масжид Муоз ибн Жабал томонидан ташкил этилган бўлиб, у Ислом пайғамбари Муҳаммад томонидан Яманга ўз халқи ва динга оид қоидаларни ва шариат мувофиқ равишда яшашни ўргатиши учун, ҳижрий 6-йилда (милодий 628-йилда) юборилган[1]. Бу Таиз вилоятидаги энг муҳим диний масканлардан биридир. У Муоз масжиди сифатида ҳам танилган[2].
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Таиз |
| Координаталар | 13°40′7.2″Н 44°9′59.2″Э / 13.668667°Н 44.166444°Э |
| Меъморий услуб | ислом архитектураси |
| Асосий сана: 7-аср
| |
| Ҳолати | фаол |
Тарихи
Муоз ибн Жабал масжидни ражаб (Ислом тақвимининг еттинчи ойи) ойининг биринчи жумасида вилоят аскарлари билан учрашгандан сўнг қурдирган. Ўшандан буён одамлар ҳар куни Ражаб ойининг биринчи жума куни намоз ўқиш ва бошқа диний маросимларни ўтказиш учун масжидга бориб байрам ўтказмоқда. Масжид йиллар давомида кўп марта таъмирланган ва қайта тикланган. Ал-Ҳусайн ибн Салама масжидни 896-981-йилларда қайта қурган. Масжидда қурилиш ишларини Сулайҳидлар сулоласининг маҳаллий ҳокими ҳам амага оширганлиги айтилади. У 1137-йилда Меҳди бин Али бин Маҳди ал-Рай ал-Ҳумейрий даврида вайрон қилинган, кейин Айюбийлар ҳукмдори Сайфиддин Отабек 1154-йилда бинони тиклаб, унга жанубий ва ён йўлакларни, ҳамда саҳн (ҳовли) қўшган. Султон ал-Носир Айюб 1206-йилда унинг шифтини гипс билан қоплаттирган. Шифт олтин ва ложувард билан безакланган.
Архитектураси
Ҳозирги масжид тўртбурчак шаклида бўлиб, кенглиги 65,5 х 43 квадрат метрни ташкил қилади. У 144 та тишли балкони бор девор билан ўралган. Унинг умумий схемаси тахминан 2 м бўлган квадрат устунли очиқ саҳндан (35,5 х 25,5 м) иборат. Мажмуа тўртта кўрфаздан иборат бўлиб, қибла девори орасига иккита меҳроб ўрнатилган. У безак ва ўймакорликка бой бадиий дурдона асар саналади. Минора жануби-ғарбий бурчакнинг бир қисмини эгаллайди ва силиндрсимон пастки қисмдан иборат бўлиб, тепаси саккизбурчак шаклига эга, унинг энг юқориси олти бурчак шаклига ўтиб, гминора томи гумбаз билан қопланган. Минора ёнида Султон Амир ибн Абдулваҳоб номи билан ёзилган тош лавҳа ва бошқа лавҳалар билан бир қаторда, бу масжидда турли тарихий даврларда амалга оширилган таъмирлаш ишлари қайд этилган.
Масжид йил давомида ташриф буюрувчилар учун очиқ туради.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Аҳмад ал-Саwи جامع الجند في اليمن
- ↑ „جامع الجند بتعز ........... اثر ديني مهم“. 2016-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-июл.