Биографияси

Иброҳим ал-Куний - замонавий араб тилидаги ливиялик носир, романчи, қисса ёзувчи, публицист ва журналист.

1948- йилда туг'илган. 12- ёшида у араб тилини о'рганган ва шундан со'нг Ливияга ко'п саёҳат қилган. Қаддафий ҳокимият тепасига келиб, нефт қазиб олиш бошланганидан кейин мамлакатда молиявий аҳвол сезиларли даражада яхшиланди, бу эса бу мамлакат фуқароларига, жумладан ал-Кунийга ҳам ўқиш, ишлаш ва саёҳат қилиш имконини берди. 1974- йилда 26- ёшли талаба сифатида ал-Куний биринчи марта мақолалар чоп эта бошлади. О'шандан бери социализм ва миллатчилик ҳақида ко'п нашр қилди. Шунингдек, у Ижтимоий сиёсат ва Маданият вазирликларида, шунингдек, Россия ва Полшадаги элчихонада ишлаган.

Фаолияти

1977- йилда Москвадаги Горкий номидаги Адабиёт институтини тамомлаб, рус тили, фалсафа, хусусан, марксизм, қиёсий адабиёт бўйича таҳсил олди. Ал-Куний “социалистик реализм” деб аталмиш ёзувчиларни ўрганиши талаб қилинганидан ташқари Достоевский, Толстой, Шолохов, Бахтин, Солженицин, Чехов асарлари билан ҳам танишган. У журналист сифатида ҳам ишлаган, кейинчалик Ливия маданият марказида лавозимлардан бирини эгаллаган.

Ижоди

Иброҳим ал-Куний 60 дан ортиқ китобларнинг муаллифи: булар Сахарадаги Туареглар ҳаётига баг'ишланган романлар, қиссалар, публицистика. Илк адабий тажрибалари 1974-йилга тўғри келади, я’ни “Фавқулодда дуо” (1974) ҳикоялар тўплами ва “Бегона юртда яшаётган одамнинг эслатмалари” (1974) очерклар тўплами нашр этилган. 1980-йилларда Варшавадаги Ливия-Полша дўстлик жамияти вакили ва “Ас-Садақа” жамиятининг поляк тилида нашр қилинадиган журналида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. У Совет Иттифоқида яшаган ва 1993- йилда парчаланганидан кейин Швейцарияга ко'чиб о'тган.

2005 -йилда у нуфузли Муҳаммад Зефзаф номидаги Марокаш адабий мукофоти билан тақдирланган . 2008- йилда ал-Куний араб дунёсидаги энг йирик адабий мукофот – Шайх Зайд мукофоти билан тақдирланди.

Ҳаволалар

ҳттпс://ру.wикипедиа.орг/wики/%Д0%90%Д0%ББ%Д1%8C-%Д0%9А%Д1%83%Д0%БД%Д0%Б8,_%Д0%98%Д0%Б1%Д1%80%Д0%Б0%Д0%Б3%Д0%Б8%Д0%БC