Al-Madoiniy
Мадоиний Абулҳасан Али Ибн Муҳаммад Ибн Абдуллоҳ Ибн Абу Сайф (ИХ асрнинг 1-ярми) – тарихчи ва адиб. Басрада таълим олган. Бирмунча вақт Мадоиний (Месопотамия)да турган (М. нисбаси ҳам шундан), Бағдодда яшаган. Ибн ан-Надим „Феҳрист“ („Мундарижа“) номли асарида Мадоиний тўғрисида эслатиб ўтган. Мадоиний ислом, халифалик тарихи, босқинчилик урушлари, қўзғолонлар ҳамда ўлка ва шаҳарлар тарихи, Муҳаммад (сав) таржимаи ҳоллари, адиб ва шоирлар ҳақида 239 та асар ёзган. Мадоиний асарлари кейинги асрларда ёзилган араб тарихчиларининг китобларига асосий манба бўлиб хизмат қилган. „Ахбор ул-хулафо“ („Халифалар хабарлари“), „Ахбор қурайш“ („Курайш қабиласи хабарлари“), „Китоб футуҳ аш-Шом“ („Шомнинг босиб олиниши ҳақида китоб“), „Ахбор шуаро“ („Шоирлар солномаси“), „Тарих ал-булдон“ („Ўлкалар тарихи“) каби асарлар муаллифи[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |