Абу-Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Иса Маҳаний (ابوعبدالله محمد بن عیسی ماهانی) Маҳанда (ҳозирги Кермон, Эрон) туғилган Форс математик ва астроном бўлиб, Бағдодда Аббосийлари халифалиги остида иш олиб борган.[1][2] Унинг машҳур математикага оид асарлари Евклиднинг Элементлар,Архимеднинг Сфера ва силиндр тўғрисида, ҳамда Менелауснинг Спҳаэриcа асарларига шарҳларни ҳамда иккита мустақил рисолани ўз ичига олади. У Архимед томонидан қўйилган, сферани муайян нисбатдаги иккита шаклга бўлиш масаласини ечмоқчи бўлади, аммо бунга эришолмайди. Бу масала кейинчалик 10-аср математики Абу Жаъфар Хозин томонидан ечилади. Унинг ягона сақланиб қолган асари азимутни ҳисоблаҳс тўғрисида. У астрономик кузатувлар олиб боргани маълум ва унинг кетма-кет учта ой тутилишининг бошланиш вақтларини ҳисоблагани ва улар ярим соат оралиғигача тўғри бўлгани айтилади.

Ал-Маҳаний
ابوعبدالله محمد بن عیسی ماهانی
Таваллуди
Маҳан
Вафоти 880
Миллати Форс
Соҳаси Математика ва астрономия

Таржимаи ҳоли

Тарихчилар манбалар камлиги туфайли ал-Маҳанийнинг ҳаёти ҳақида жуда кам маʻлумотга эгалар. У Эроннинг Маҳан қишлоғида туғилган(ал-Маҳаний тахаллуси шундан). У милодий 9-асрда ёки ҳижрий 3-асрда иш олиб борган, 860-йилларда Бағдодда яшаган ва 880-йилда вафот этган. Ибн Юнуснинг Ҳакимий Жадвалларида айтилишича, у 853-866- йиллар оралиғида кузатувлар олиб борган. Айнан шу тарихчиларга унинг ҳаёт даврини аниқлаш имконини берган.

Ишлари

Математика

Унинг математикага доир асарлари геометрия, арифметика ва алгебрани қамраб олади. Унинг баʻзи асарлари у астрономияда дуч келган масалаларга асосланган бўлиши мумкин. Аммо, 10-аср каталоги Китаб ал-Фиҳристда ал-Маҳанийнинг фақат математикадаги ҳиссалари ҳақида гапирилади, астрономиядаги эмас.

Бундан ташқари у ўз даврининг математик масалалари устида ҳам ишлаган. У юнон математик асарлари: Евклиднинг Элементлар, Архимеднинг Сфера ва силиндр тўғрисида ҳамда Менелауснинг Спҳаэриcа асарларига шарҳлар ёзади. Ўзининг шарҳларида у тушунтиришлар қўшади, улардаги тилни "замонавий" терминлар орқали янгилайди ва баʻзи исботларни қайта ишлаб чиқади. Бундан ташқари у мустақил рисоласи - Фи ал-Нисба ("Нисбатлар тўғрисида")ни ва яна бир параболанинг квадратлашиши тўғрисидаги рисолани ёзади.

Унинг Элементлар устида ёзилган шарҳлари И, В, Х ва ХИИ бўлимларни қамраб олади. Аммо фақатгина В бўлим ҳамда Х ва ХИИ бўлимларнинг баʻзи қисмларигина бизгача етиб келган. В бўлим шарҳида у нисбат устида ишлайди ва давомий касрларга асосланган ва кейинчалик Ал-Найризий томонидан топилган нисбат тавсифи тўғрисидаги назариясини илгари суради.

Х бўлим шарҳида у иррационал сонлар, шу жумладан иккинчи даражали ва учинчи даражали иррационал сонлар устида ҳам иш олиб боради. У Евклиднинг фақатгина геометрик чизиқларни ўз ичига олган катталиклар тавсифини бутун сонлар ва касрларни рационал катталиклар ва иккинчи даражали ва учинчи даражали илдизларни иррационал катталиклар сифатида киритиш орқали кенгайтиради. У квадрат илдизни "ясси иррационалликлар" ва кубик илдизни "уч ўлчамли иррационалликлар" деб атайди ва уларнинг йиғиндилари ёки айирмаларини, бундан ташқари бу илдизларни рационал катталикларга қўшганда ёки улардан айиргандаги қийматларни таснифлайди. У Х бўлимни асл кўринишида геометрик катталиклар ёрдамида эмас, балки рационал ва иррационал катталиклар ёрдамида изоҳлайди.

Унинг Спҳаэриcа асарига доир шарҳи И бўлимни ва ИИ бўлимнинг баʻзи қисмларини қамраб олади ва уларнинг ҳеч бири бугунги кунгача етиб келмаган. Унинг асари кейинчалик Аҳмад ибн Аби Саид ал-Ҳаровий (10-аср) томонидан янгиланади. Кейинчалик Носириддин Тусий ал-Маҳаний ва ал-Ҳаровийнинг асарларини четга суриб, Абу Наср Мансур асарларига асосланган Спҳаэриcа шарҳини ёзади. Ат-Тусийнинг Спҳаэриcага шарҳи араб оламида энг кенг тарқалган шарҳ ҳисобланади.

Ал-Маҳаний Архимед томонидан ўртага қўйилган Сфера ва силиндр тўғрисида асарининг иккинчи бўлими, 4-бобидаги масала: сферани қандай қилиб муайян нисбатдаги иккита ҳажмга бўлиш мумкин масаласини ечишга уриниб кўради. Бу уни Ислом оламида "Ал-Маҳаний тенгламаси" деб номланган тенглама х3+c2б=cх2{\дисплайстйле х^3 + c^2б = cх^2} га олиб келади. Аммо, кейинчалик Умар Хайём зикр қилишича, "узоқ мулоҳазадан сўнг" у ниҳоят масала ечимини топишда муваффақияцизликка учрайди. Сўнгра, масала 10-асргача ечиб бўлмас деб ҳисобланади. Аммо Форс математики Абу Жаъфар ал-Хозин уни конус кесимларидан фойдаланган ҳолда ечади.

Астрономия

Унинг қуёш ва ой тутилиши тўғрисидаги кузатувлари Ибн Юнуснинг (950-1009) зиж (астрономик жадваллар)ида келтирилади. Ибн Юнус Ал-Маҳанини зикр қилаётиб у вақтларни устурлоб билан ўлчаганини айтади. Унинг айтишича, Ал-Маҳанининг уч кетма-кет ой тутилишининг бошланиш вақтлари бўйича ҳисоби ярим соат оралиғигача аниқ бўлган.

Бундан ташқари у Мақола фи маърифат ас-самт ли-аий саъа ародта ва фи аий мауди ародта ("Исталган вақт ва исталган жой учун Азимутни ўлчаш тўғрисида") номли рисола ёзади. Бу унинг астрономияга оид сақланиб қолган ягона асари. Унда ал-Маҳаний азимутни ўлчашнинг иккита график ва битта арифметик усулини келтиради. Арифметик усул сферик тригонометриядаги косинус қоидасига тўғри келади ва кейинчалик Ал-Баттоний (858-929) томонидан фойдаланилади.

У яна бир рисола ёзган бўлиб, у Юлдузлар Кенгликлари тўғрисида деб номланади, аммо у бутунлай йўқотилган. Ундан кейин яшаган астроном Иброҳим ибн Синон (908-946) келтиришича, Ал-Маҳани қуёш соати ёрдамида ассендантни ўлчаш тўғрисида рисола ёзган.

Манбалар

  1. ↑ Он сcиэнcе анд тҳе cонструcтион оф идентитиэс: ремемберинг Ибн ал-Ҳайтҳам (965–1039) паге 99 : "Ҳе неатлй ресолвед тҳе проблем оф ал-Маҳанī, а Персиан матҳематиcиан оф тҳе 9тҳ cентурй"
  2. ↑ Мери, Жосеф W.. Медиэвал Исламиc Cивилизатион: Ан Энcйcлопедиа (эн). Роутледге, 2005-10-31 — 32-бет. ИСБН 978-1-135-45603-0.