Al-Majistiy
"Ал-Мажистий"[1] (арабча: المجسطي, лот. Алмагестум — „Буюк қурилиш“ , юнонча асар номи: Ἡ Μεγάλη Σύνταξις, „Ҳе Мегале Сйнтахис“, я'ни „Буюк Тўплам“) — юнон астрономи Птолемейнинг машҳур асари; 150—160-йилларда ёзган[2]. Бағдод халифаси Маъмуннинг фармони билан тахминан 825-йилда араб тилига таржима қилинган. Юнон астрономик қомуси ҳисобланган. „Ал-Мажистий“да муаллиф ўзининг илмий текширишларини қўшган ҳолда ўша даврда маълум бўлган астрономик билимларни баён этган. Унда олам тузилишининг геоцентрик тизими биринчи марта баён этилган бўлиб, Қуёш, Ой, сайёралар ва юлдузларнинг кўринма ҳаракати тушунтирилади. Бу тизимга кўра, оламнинг марказида Ер туради ва у ҳаракат қилмайди. „Ал-Мажистий“да 1028 та юлдузни ўз ичига олган қадимги юлдуз жадвалларидан бири ҳам бор. Астрономиянинг чуқур тушунчаларига асосланиб ёзилган „Ал-Мажистий“ бутун дунёга кенг тарқалган. Абу Райҳон Беруний „Ал-Мажистий“ни қадимги ҳинд тилига таржима қилган. 1515-йил „Ал-Мажистий“ Венецияда араб тилидан лотин тилига таржима қилиниб нашр этилган. „Ал-Мажистий“ Европа тилларига ҳам таржима қилинган[3].

Тарихи
Асар илк бор ИХ асрда Бағдодда араб тилига таржима қилинган ва мусулмон астрономлари орасида машҳурликка эришган. У ерда Ҳунайн ибн Исъҳоқ томонидан араб тилига ўгирилган ва „Ал-Мажистий“ номини олган. Араб олимлари, хусусан, Ал-Баттани, Ал-Фарғоний ва Ибн Юнуслар, бу асардан фойдаланиб, уни ривожлантиришда катта ҳисса қўшишган ва турли таҳлиллар орқали уни такомиллаштиришга ҳаракат қилишган. Кейинчалик, ўрта асрларда, ислом оламидаги илм-фан Европага та’сир ўтказа бошлагач, ХИИ асрда Испаниянинг Толедо шаҳрида лотин тилига таржима қилинган. Шу тарзда, Птолемейнинг коинот модели ва математик усуллари Европа университетларига кириб келган ва Коперникгача бўлган даврда астрономияга асосий қўлланма бўлиб хизмат қилган. Кейинчалик, бу асар лотин тилига ҳам таржима қилиниб, ўрта асрларда Европа университетларида астрономияга кириш манбаи сифатида қўлланилган. Коперник ва Тйчо Браҳе каби машҳур олимлар Птолемейнинг ишидан илҳомланиб, кейинчалик уни янгилаш ва такомиллаштириш йўлида муҳим қадамлар қўйишган[4].
Мазмуни

Асарнинг мақсади геосентрик тизим асосида коинот моделини тушунтириш эди: я’ни, Ер марказда жойлашган бўлиб, сайёралар, Қуёш ва юлдузлар Ер атрофида айланади. „Алмагест“ Птолемейнинг кузатувлари, назариялари ва тригонометрик ҳисоблашларини ўз ичига олади, ва асрлар давомида астрономиянинг асосий манбаларидан бири бўлиб хизмат қилган.
Геосентрик Модел: Асарнинг асосий қисми Птолемейнинг геосентрик коинот моделига баг'ишланган. Унга кўра, барча сайёралар, жумладан Қуёш ва Ой, Ерни марказ қилиб айланишда давом этади. Бу моделда сайёраларнинг нотўғри ҳаракати ва ретроград ҳаракатини тушунтириш учун „эпицикл“ва „эксентрик“каби математик тушунчалар қўлланилган.

Астрономик Жадваллар: „Алмагест“да астрономик жадваллар ва формулалар мавжуд бўлиб, улар сайёраларнинг жойлашувини ҳисоблашда фойдаланилган. Птолемей юлдузларнинг жойлашувини аниқ белгилаш учун ўз вақтининг илғор тригонометрик усулларини қўллаган ва уларнинг узунлик ва кенгликларини кўрсатиб берган.
Тригонометрик Ютуқлар: „Алмагест“да тригонометрик нисбатларни ҳисоблашда киритилган аниқ қийматлар ва формулалар мавжуд бўлиб, булар Юнон давридаги илмий ютуқларнинг чўққисидир. Птолемей бу усулларни сайёралар ҳаракатларини аниқ кузатиш ва таҳлил қилиш учун ишлатган.
Араб олами ва асар
Ал-Мажистий араб астрономиясига кучли таъсир кўрсатди. Масалан, машҳур олим Ал-Баттани Птолемейнинг асаридан илҳомланган ҳолда, сайёраларнинг ҳаракатини аниқлашда қатор тўғрилашлар ва янги кузатувлар киритган. Бу билан араб олимлари Ал-Мажистий асарини янада такомиллаштиришга ва унга янги илмий назариялар қўшишга муваффақ бўлишган.
Ал-Мажистий илмий мероси билан нафақат ўрта асрларнинг астрономик билимларини шакллантирди, балки ХВИИ асрга қадар давом этган ан’анавий илмий тизимнинг асосини ташкил қилди.

.
Ҳозирги замон қўлланмалари
Бугунги кунда „Алмагест“ қадимий илмий асар сифатида ўрганилса-да, унинг математик ва астрономик аҳамияти сақланиб қолган. Асар қадимги астрономиянинг энг мукаммал намунаси сифатида ўрганилади ва қадимги юнон илм-фани ҳамда ўрта аср ислом илм-фанига оид илмий тадқиқотларда қўлланилади. Шу билан бирга, бу асар қадимги юнон илмининг Ўрта аср Европасидаги илмий инқилобга таъсирини ўрганишда муҳим тарихий манба сифатида катта аҳамиятга эга.
Манбалар
- ↑ Птолемй. [чроме-эхтенсион://эфаиднбмнннибпcажпcглcлефиндмкаж/ҳттпс://птолемй.беркелей.эду/птолемйcлассиc/алмагест/доcс/усер/пдф/усерс_ман.пдф „Тҳе Алгамест“] (Инглизча) 532-бет. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
- ↑ „Ат Алехандриа Птолемй Wритес тҳе Алмагест“. — „Астрономиcал диаграм фром тҳе Алмагест оф Птолемй (Бритиш Либрарй Адд МС 7474, ф.11в). Ин тҳе сеcонд cентурй CЕ, пробаблй ат тҳе Либрарй оф“. Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Тҳе легаcй оф Птоломей'с Алгамест“ (Инглизча). Қаралди: 2024-йил 2-ноябр.
- ↑ Ҳоффманн 2017, с. Андоза:Пагес неэдед.
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |