Al-Mansur Ali
Ал-Мансур Али (арабча: المنصور على, тахаллуси: ал-малик ал-Манṣур Нуриддин Али ибн Айбак, арабча: الملك المنصور نور الدين علي بن أيبك) (таваллуди тахм. 1242) Мисрнинг туркий ёки Баҳрий сулоласига мансуб иккинчи мамлук султони эди. Бироқ баъзи тарихчиларнинг фикрича, биринчи мамлук султони сифатида Шажар ад-Дурр ҳисобланади. Шу боис улар учун ал-Мансур Али иккинчи эмас, учинчи мамлук султони саналади[1]. У отаси Айбакнинг суиқасд натижасида ўлдирилишидан сўнг, 1257-йилдан 1259-йилгача ҳукмронлик қилган, бу даврда мўғулларнинг ислом оламига бостириб кириши юз берган бўлиб, давр ниҳоятда нотинч эди.
| Ал-Мансур Али | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Миср султони | |||||||||
| Салтанат | 1257–1259 | ||||||||
| Ўтмишдоши | Иззиддин Айбак | ||||||||
| Давомчиси | Сайфиддин Қутуз | ||||||||
| Туғилиши | тахм. 1242 | ||||||||
| Вафоти | 1266-йилдан кейин | ||||||||
| |||||||||
| Отаси | Айбак | ||||||||
| Дини | Суннийлик | ||||||||
Манбалар
- ↑ (Шаял, п.115/вол.2.)
Адабиётлар
- Ислом тарихи профессори Жамол Шаял, Тарих Миср ал-Исломияҳ (Исломий Миср тарихи), Дор ал-Маъриф, Қоҳира, 1266, ИСБН 977-02-5975-6
Ал-Мансур Али Таваллуди: тахм. 1242 Вафоти: ?
| ||
| Ҳумкдорлик унвони | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Миср султони 1257–1259 |
Кейингиси |