Al-Mansur Ali II
Ал-малик ал-Мансур Алоуддин Али ибн Шаъбон ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Қалавун (1368 – 19-май 1381), Ал-Мансур Али ИИ номи билан яхшироқ танилган, 1377–1381-йилларда ҳукмронлик қилган мамлук султони эди. У тахтга ҳали бола пайтида, йирик мамлук амирлари томонидан, унинг отаси султон Ал-Ашраф Шаъбонни (1361–1377-йилларда ҳукмронлик қилган) ағдариб ўлдиришгач ўтқазилган. Ал-Мансур Али номигагина султон эди, ҳақиқий ҳокимият йирик амирлар, энг аввало Барқуқ қўлида бўлган. Ал-Мансур Али ҳукмронлигининг тўртинчи йилида вафот этган ва унинг ўрнига укаси Ас-Солиҳ Ҳожжи ўтирган, аммо ҳақиқий ҳокимият Барқуқ қўлида қолган ва у 1382-йилда тахтни тортиб олган.
| Ал-Мансур Али ИИ | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Ал-малик ал-Мансур | |||||
| Миср султони | |||||
| Салтанат | 15-март 1377 – 1381-йил май | ||||
| Ўтмишдоши | Ал-Ашраф Шаъбон | ||||
| Давомчиси | Ас-Солиҳ Ҳожжи | ||||
| Туғилиши | 1368 | ||||
| Вафоти | 19-май 1381 (13 ёш) | ||||
| Фарзандлари | Йўқ | ||||
| |||||
| Уй | Қалавунийлар | ||||
| Сулола | Баҳрий | ||||
| Отаси | Ал-Ашраф Шаъбон | ||||
| Дини | Ислом | ||||
Таржимаи ҳоли
Ал-Мансур Али 1368-йилда Қоҳирада туғилган[1]. Унинг отаси султон Ал-Ашраф Шаъбон (1363–1377-йилларда ҳукмронлик қилган), онаси эса мамлук амирининг қизи Хаванд бинт Манклибуға эди[1]. Ал-Мансур Алининг етти ака-укаси ҳамда олти синглиси бор эди. Унинг ака-укалари Абу Бакр (в. 1400), Аҳмад (1381-йилдан олдин вафот этган), Рамазон (1381-йилдан олдин вафот этган), Қосим (1381-йилдан олдин вафот этган), Исмоил (вафоти 1395) ва Ҳожжи (вафоти 1412) эди[1]. Мамлук даври манбаларида тилга олинган сингиллари Хадича (1422/1423-йиллар оралиғида вафот этган) ва Фотима (вафоти 1432) эди[1].
Ал-Ашраф Шаъбон 1377-йил март ойида мамлук қўзғолонида ўлдирилган ва исёнчи мамлук амирлари ёш бола бўлган Ал-Мансур Алини султон қилиб тахтга ўтқазадилар[2]. Исёнчилар ўртасидаги ҳокимият кураши чоғида, нисбатан паст мартабали бўлган ва 1366-йилда вафот этган амир Ялбуға ал-Умарийнинг мамлуклари бўлган икки амир – Барқуқ ва Барака – Ал-Мансур Алининг валийларига айланадилар. Барқуқ Ал-Ашраф Шаъбонга қарши бўлган мамлук қўзғолонида қатнашган[3] ва 1378-йилда Ал-Мансур Али томонидан расмий равишда атабег ал-асакир (бош қўмондон) лавозимига тайинланган[3]. Одатда султонлар хазина маблағига эркин кира олган бўлсалар-да, Ал-Мансур Алининг даромади кунлик нафақа билан чекланган эди[4]. Ал-Мансур Али 1381-йил 19-майда вафот этди[2], ва агар бошқа йирик амирларнинг қаттиқ эътирозлари бўлмаганида, Барқуқ султонликни эгаллаб, 1277-йилдан бери ҳокимиятда бўлган Қалавунийлар сулоласига якун ясаган бўлар эди[3]. Бунинг ўрнига, Ал-Мансур Али тахтда тўққиз ёшда бўлган укаси Ас-Солиҳ Ҳожжи билан алмаштирилган[3]. Барқуқ тахт ортидаги ҳақиқий ҳоким сифатида қолиб, ниҳоят 1382-йил ноябрда Ас-Салиҳ Ҳожжини ағдариб, султонликни тортиб олади[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Бауден, Фрéдéриc „Тҳе Қалаwунидс: А Педигреэ“. Университй оф Чиcаго. Қаралди: 2016-йил 25-феврал.
- ↑ 2,0 2,1
Пооле, Эдwард Станлей; Лане-Пооле, Станлей; Марголиоутҳ, Давид Самуэл (1911) "Эгйпт с.в. ИИИ. Ҳисторй (ас малик ал-Манṣūр)" ин Чишолм, Ҳугҳ Энcйcлопæдиа Британниcа 9 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс п. 101
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Ҳолт, Петер Малcолм. Тҳе Аге оф тҳе Cрусадес: Тҳе Неар Эаст фром тҳе Элевентҳ Cентурй то 151. Аддисон Wеслей Лонгман Лимитед, 1986 — 127-бет. ИСБН 9781317871521.
- ↑ Стеэнберген, Жо Ван. Ордер Оут оф Чаос: Патронаге, Cонфлиcт анд Мамлук Соcио-политиcал Cултуре, 1341-1382. Брилл, 2006 — 33-бет. ИСБН 9789004152618.
| Ҳумкдорлик унвони | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: Ал-Ашраф Шаъбон |
Мамлук султони 15-март 1377–19-май 1381 |
Вориси: Ас-Солиҳ Ҳожжи |