Ал-Манйил (мисрча: المنيل , „нилометер“) Қоҳира яқинидаги Нил дарёсининг Рода оролида жойлашган.

Ал-Манйил саройига кириш ва боғлар.
Ал-Манйил сарой музейи, тахт хонаси.

Шаҳзода Муҳаммад Али саройи

Ал-Манйил саройи ва боғ мулки шаҳзода Муҳаммад Али Тевфик учун 1899–1929-йиллар оралиғида қурилган. Шаҳзода шоҳ Форуқнинг биринчи амакиваччаси ва Хедив Аббос ИИ Ҳилмийнинг укаси ҳисобланади. Сарой 1955-йилда Миср халқига берилган[1].

Ал-Манйил сарой-музейи

Мажмуа олтита иншоотдан иборат. Бу тузилмалар орасида Форуқнинг ов кубоклари тўпланган музей, шаҳзоданинг қароргоҳи ва жиҳозлари, ҳамда оила аъзоларининг айрим буюмларидан жамланган музей бор. Саройда қўлёзмалар, гиламлар, тўқимачилик буюмлари, мисдан ясалган буюмлар ва биллурлар тўплами мавжуд. Бу ерда яна ноёб нарсалардан – фил қулоқларидан ясалган стол ва 1000 дона кумуш идишларини кўриш мумкин.

Асл майдоннинг бир қисмида Меридиан Ҳотел деб номланган меҳмонхона қурилган[2]. Қолган сарой боғларида Нил дарёсининг кичик тармоғи олдидаги кенг майдонда гўзал ўсимликлар ва гуллардан қилинган боғча мавжуд.

Ал-Айний саройи

Ал-Айний саройи эрамизнинг 1466–1468-йилларда Аҳмад Ибн ал-Айний томонидан қурилган. У ҳукумат биноси, черков, ҳарбий касалхона ва бошланғич мактаб сифатида фойдаланилган. 1837-йилдан бери Ал-Айний саройи ёки Қаср Ал-Айний (Каср Ал-Айний) тиббиёт мактаби[3] ва ҳозир Қоҳира университетининг тиббиёт факултети сифатида фаолият олиб бормоқда. У Ал-Манйил оролининг шимолий қисмида, Ал-Манйил саройи қаршисида тахминан 44 акр майдонга жойлашган. Бу Қоҳира томонидаги кўприкнинг нариги томонидаги янги Каср Ал-Айний (франсуз) ўқув касалхонасидан фарқ қилади.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Маниал Палаcе“.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Эгйпт: Cаиро: Отҳер - Тҳе Маниал Палаcе“ (ру). www.тоурегйпт.нет. Қаралди: 2018-йил 18-март.
  3. ↑ Эл Диб. „Каср Ал Аинй, тҳе сторй оф а палаcе тҳат беcаме а медиcал счоол“. Каср Ал Аинй Медиcал Жоурнал. 2023-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-январ.

Ҳаволалар

30°01′39″Н 31°13′45″Э / 30.02750°Н 31.22917°Э / 30.02750; 31.22917