Ал-Моҳит ал-азам (арабча: المحیط الأعظم‎‎) — Саййид Ҳайдар Амулий томонидан ёзилган етти жилдли Қуръон тафсири бўлиб, тахминан милодий 1375 ёки 1376-йилларда ёзиб тугалланган[1].

Шарҳи

Китоб шарҳини ёзишда Ибн Арабий таълимотига асосланган. Муаллиф „Ал-Моҳит ал-азам“ асарида шиалик ва сўфийлик анъаналарини бирлаштирган. Ушбу тафсир эзотерик ва экзотерик ёндашувларни ўз ичига олади[2].

Манбалар

  1. ↑ Коҳлберг, Этан. „Энcйcлопедиа Ираниcа“. „АМОЛИ,САЙЕД БАҲА-АЛ-ДИН“.
  2. ↑ Тафсир, Қур’аниc Эхегесис [Ан Энтрй фром Энcйcлопаэдиа оф тҳе Wорлд оф Ислам] Бй Гҳоламали Ҳаддад Адел, Моҳаммад Жафар Элми, Ҳассан Тароми-Рад, п. 101