Ал-Муаддал ибн Али ибн ал-Лайс – 911-йилнинг бир қисмида Саффорийлар сулоласининг Зарангда ҳукмронлик қилган вакили.

Ал-Муаддал
Саффорийлар амири

Аҳмад тангаси
Салтанат 911
Ўтмишдоши Муҳаммад ибн Али ибн ал-Лайс
Давомчиси Амр ибн Яъқуб
Уй Саффорийлар
Отаси Али ибн ал-Лайс

890-йилда ал-Муаддал ва унинг акаси ал-Лайс оталари Алини Саффорий амир Амр ибн Лайс ас-Саффор қамоққа олганидан сўнг уни озод этишга ёрдам бердилар. Учовлон Хуросонга қочиб, у ерда Рофе ибн Ҳарсама хизматига кирдилар. Али 893-йилда вафот этгач, ака-укалар Рофе хизматида қолдилар. 896-йилда улар Амр томонидан қўлга олинди. Бироқ Амр уларга яхши муносабатда бўлди.

908-йил охирларида ал-Лайс Амрнинг ўғли ва вориси Тоҳирга қарши ҳокимият даъвосида Зарангнинг бир қисмини эгаллади. Тоҳир гаровга олган ал-Му’аддал 909-йил бошида Тоҳир ал-Лайсни шаҳардан сиқиб чиқара олмагач, уни курашдан воз кечишга ундаш мақсадида озод қилинди. Бироқ ал-Лайс ўз мавқеини сақлаб қолиб, Тоҳир охир-оқибат чекинишга мажбур бўлди.

Эндиликда ал-Лайс амир бўлган эди. Бироқ унга қаршилар кўп эди. Шарқда Тоҳирнинг тарафдорлари Зобулистонда тартибсизликлар келтириб чиқарган бўлса, ғарбда турк саркардаси Себüк-эри Саффорийлардан юз ўгириб, Аббосий халифага содиқлигини билдирган эди. Бунинг натижасида Форс ва Кирмон бой берилди. Ал-Му’аддал Зобулистонда тартибни тиклаш учун юборилди ва у ерда Себüк-эрининг Ғолиб исмли укасини қўлга олди. Сўнгра Ғазнага юриш қилиб, маҳаллий етакчини ўлдирди. Бироқ тез орада кучли қаршиликка дуч келгач, ал-Лайс қўшимча куч юборишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, 909-йил охирларида ал-Му’аддал Сейистонга қайтди ва шарқий вилоятларда ал-Лайс ҳокимиятини ўрнатишга муваффақ бўлди.

910-йилда ал-Му’аддал ал-Лайснинг Себüк-эрига қарши юришида иштирок этди. Улар Форсга киргач, ал-Муаддалга Хузистон йўлини эгаллаш вазифаси топширилди. Бироқ орадан кўп ўтмай Себüк-эри ал-Лайсни мағлуб этиб, уни асир олди. Ал-Му’аддал эса Кирмонга қочишга мажбур бўлди ва у ерда маҳаллий хазина устидан назоратни қўлга олиб, сўнг Сейистонга йўл олди. Айни пайтда Зарангда ал-Лайснинг қулаши ҳақидаги хабар тарқалиб, аҳоли унинг бошқа укаси Муҳаммадни амир деб эълон қилди. Ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида Муҳаммад ал-Му’аддални қамоққа ташлади.

Кейинчалик Муҳаммад шимолда Сомонийларга қарши юриш бошлади. Муваффақияцизликка учраб, юришни тўхтатишга мажбур бўлгач, маслаҳатчилари Муҳаммадга ал-Му’аддалнинг ёрдами зарурлигини уқтирдилар ва шу боис уни озод қилди. Бироқ ал-Му’аддал Зарангни эгаллаб олиб, Муҳаммадни Бустга чекинишга мажбур қилди.

Кўп ўтмай, Сомоний ҳукмдор Аҳмад ибн Исмоил Саффорийлардан Зарангни тортиб олиш учун қўшин юборди. Сомонийлар 911-йил март ойида шаҳарга етиб келиб, қамал бошладилар. Қамал давомида ал-Муаддал Аҳмаднинг Бустни эгаллагани ва Муҳаммадни асир олганидан хабар топди. Бу ҳолат Сомонийлар билан музокара олиб боришга ундаб, 911-йил июл ойи охирида таслим бўлди. Ал-Муаддалнинг тақдири аввалги ҳукмдорларникидан яхшироқ бўлди. Аввалги ҳукмдорлар Бағдодда қамоққа ташланган бўлса, Аҳмад ал-Муаддални Бухорога юбориб, ойлик нафақа билан таъминлади. Унинг таслим бўлиши Сомонийларга Сейистон устидан назоратни қўлга киритиш имконини берди.

Адабиётлар

  • Босwортҳ, C. Э. Тҳе Ҳисторй оф тҳе Саффаридс оф Систан анд тҳе Маликс оф Нимруз (247/861 то 949/1542-3). Cоста Меса, Cалифорниа: Мазда Публишерс, 1994.
Олдингиси Зарангдаги Саффорий ҳукмдор
911
Кейингиси