Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ибн ал-Волид ал-Му’айтий, шунингдек, ал-Му’итий (милодий 1041/ҳижрий 432-йилда вафот этган) – 1014-йилдан 1016-йилгача Дениада ҳукмонлик қилган Умавийлар халифаси. Кордовада ҳукмронлик қилган Сулаймон ибн ал-Мустаъинга қарши чиққан. Марвонийлар наслидан бўлиб, ал-Андалусдаги Умавий халифалар ичида Абдулраҳмон ИИИ авлодидан бўлмаган ягона шахс эди[1]. Аслида ал-Му’айтий ўзининг ҳожиби (девонбегиси) Мужоҳид ал-Амирий қўлида қўғирчоқ бўлиб, ҳақиқий ҳокимият Дениа подшолигида Мужоҳиднинг қўлида эди. Унинг ҳукмронлиги Дениа ва Балеар оролларидан нарига ўтмаган.

Ал-Муъайтий
Халифа
Дениа ва Балеар ороллари ҳукмдори
Вафоти 1041
Уй Умавийлар халифалиги
Отаси Убайдуллоҳ ибн ал-Волид
Дини Ислом

Ал-Му’айтининг куняси Абу Абдураҳмон („Абдураҳмоннинг отаси“), ҳақиқий исми эса Абдуллоҳ бўлган. Шунингдек, отаси Убайдуллоҳнинг насабидан келиб чиқишини кўрсатувчи патронимлари ҳам мавжуд. Тарихчи Ибн Башкувол ал-Му’айтийнинг насабини Умавийлар сулоласининг номини берган Умайя ибн Абдушамсгача ёзиб қолдирган. „Ал-Му’айтий“ нисбасининг ўзи эса унинг Абу Му’аййит авлодидан эканлигини билдиради[2].

1014-йил июлида Мужоҳиднинг рақиби Хайрон ас-Сақлабий томонидан Алмерíанинг эгалланиши кетидан Мужоҳид ҳокимиятини қонунийлаштириш мақсадида ўзини халифа дея эълон қилди. Пайғамбар Муҳаммаднинг авлоди ва Қурайш қабиласидан бўлган Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ ал-Му’айтий қонуний даъвогар сифатида тан олинди. У аслида мисрлик фақиҳ бўлиб, 1013-йилда Сулаймоннинг бербер қўшини билан халифа Ҳишом ИИ ни тахтдан ағдариб ташлагач, Кордовадан қочиб, Дениада паноҳ топган эди. 1014-йил декабрида у ал-Мунтаṣир биллоҳ лақаби билан халифа сифатида эълон қилинди[3]. Шундан сўнг Мужоҳид унга бай’ат берган ва ҳожиб этиб тайинланган[4].

Ал-Му’айтий ва унинг ўғли Абдураҳмоннинг исмлари Дениа тангалари ва байроқларига ёзилган[5][6].

Ал-Му’айтий халифа этиб тайинланганидан бир неча ой ўтиб, Мужоҳид янги халифа номидан Сардиния оролини забт этиш учун юришга отланди. Унинг йўқлигида Али ибн Ҳаммуд бошчилигидаги қўзғолон Сулаймонни тахтдан ағдарди ва ва у қатл қилинди. Тарихчи Ибн Идҳарининг ёзишича, Сулаймон асосий эътиборини ал-Му’айтийнинг кўтарилишига қаратиб қолган ва Алининг қўзғолонини олдиндан сезмаган. Натижада, Умавий наслидан бўлмаса-да, Али тез орада ўзини халифа деб эълон қилган[7].

Мужоҳиднинг йўқлигидан фойдаланган ҳолда, ал-Му’айтий ўз ҳокимиятини мустақил равишда амалга оширишга уринди. Аммо 1016-йилда Сардинияга қилган иккинчи юриши ҳам муваффақияциз тугаб қайтган ҳожиб Мужоҳид ал-Му’атийни тахтдан ағдариб, уни Африкага сургун қилди[8]. У ерда у „умрининг қолган қисмини дарбадар муаллим сифатида ўтказиб, шогирдларига бир вақтлар Пайғамбар вориси бўлганини даъво қилиб, узундан-узоқ ҳикоялар айтиб берган“[9]. У 1041-йилда вафот этган, манбаларга кўра, ёки Марокашнинг Кутама[10] ёки Бағдодда вафот этган[11].

Ал-Му’айтий тахтдан четлатилгач, Мужоҳид 1017 ёки 1018-йилда Кордовада Сулаймон ибн ал-Мустаъиннинг ўрнини эгаллаган Абдуллоҳ ар-Раҳмон ал-Муртадойни халифа сифатида тан олди. Ҳатто айрим манбаларда айтилишича, ал-Му’айтийнинг ағдарилиши 1016-йилдан кейин ҳокимиятни эгаллаган, Умавийларга қарши чиққан Ҳаммудийлар сулоласига қарши ягона куч сифатида бирлашиш зарурати билан боғлиқ бўлган[12].

Манбалар

  1. ↑ "Энcйcлопаэдиа оф Ислам (12 волс.)" (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 1960–2005. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч. 
  2. ↑ Фéлих Ретамеро (2006). "Ла формализаcиóн дел подер де лос мулūк де Дениа (сигло В ҳ./ХИ д.C.)" (Спаниш). Ал-Қанṭара 27 (2): 417–445. ҳттп://ал-қантара.ревистас.cсиc.эс/индех.пҳп/ал-қантара/артиcле/виэw/9/9. 
  3. ↑ Петер C. Сcалес, Тҳе Фалл оф тҳе Cалипҳате оф Cóрдоба: Берберс анд Андалусис ин Cонфлиcт (Леиден: Брилл, 1994), п. 137.
  4. ↑ Сcалес (1994), п. 92.
  5. ↑ Фéлих Ретамеро (2006). "Ла формализаcиóн дел подер де лос мулūк де Дениа (сигло В ҳ./ХИ д.C.)" (Спаниш). Ал-Қанṭара 27 (2): 417–445. ҳттп://ал-қантара.ревистас.cсиc.эс/индех.пҳп/ал-қантара/артиcле/виэw/9/9. 
  6. ↑ Идрис Эл Ҳареир, „Ислам ин ал-Андалус анд тҳе Медитерранеан Исландс (91–898/710–1492)“, Тҳе Дифферент Аспеcц оф Исламиc Cултуре, Вол. 3:Тҳе Спреад оф Ислам Тҳроугҳоут тҳе Wорлд (УНЕСCО Публишинг, 2011), пп. 425–82, ат 435.
  7. ↑ Сcалес (1994), п. 92.
  8. ↑ "Энcйcлопаэдиа оф Ислам (12 волс.)" (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 1960–2005. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч. 
  9. ↑ Д. Ж. Wассерстеин, Тҳе Cалипҳате ин тҳе Wест: Ан Исламиc Политиcал Институтион ин тҳе Ибериан Пенинсула (Охфорд: Cларендон Пресс, 1992), п. 127.
  10. ↑ Сcалес (1994), п. 92.
  11. ↑ Идрис Эл Ҳареир, „Ислам ин ал-Андалус анд тҳе Медитерранеан Исландс (91–898/710–1492)“, Тҳе Дифферент Аспеcц оф Исламиc Cултуре, Вол. 3:Тҳе Спреад оф Ислам Тҳроугҳоут тҳе Wорлд (УНЕСCО Публишинг, 2011), пп. 425–82, ат 435.
  12. ↑ Фéлих Ретамеро (2006). "Ла формализаcиóн дел подер де лос мулūк де Дениа (сигло В ҳ./ХИ д.C.)" (Спаниш). Ал-Қанṭара 27 (2): 417–445. ҳттп://ал-қантара.ревистас.cсиc.эс/индех.пҳп/ал-қантара/артиcле/виэw/9/9.