Al-Muʼid Lidinulloh
Ал-Муʽид Лидинуллоҳ (арабча: المعيد لدين الله, 1030-йилда вафот этган) – Ямандаги Зайдий давлатининг 1027—1030-йилларда ҳукмронлик қилган имоми.
1002-йилдан кейин Яман тоғли ҳудудларидаги Зайдий имомати турли даъвогарлар ўртасида тортишувли бўлиб қолди. Форсдаги Каспий Зайдий етакчиси Абу Толиб Яҳё зайдийлик тарихшунослигида баъзан 1020—1033-йиллар давомида имом сифатида расмий равишда қайд этилди. Бу орада собиқ имом ал-Маҳдий ал-Ҳусайннинг укаси Жаъфар вақти-вақти билан Зайди маркази Саъдани амир сифатида бошқарди. 1027-йилда келиб-кетиши мавҳум бўлган янги даъвогар пайдо бўлиб, ўзини имоматга даъвогар қилиб чиқди. Ўзини ал-Муъид Лидинуллоҳ (одамларни Худо сари қайтарувчи) номи билан эълон қилди. Муҳим шаҳар бўлмиш Санода ўз ҳокимиятини ўрнатишга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, 1030-йилда рақиблари томонидан ўлдирилди[1].
Манбалар
- ↑ Ҳ. C. Кай, Яман; Иц Эарлй Медиэвал Ҳисторй. Лондон 1892, п. 229.