Al-Muʼizz ibn Badis
Ал-Муъизз ибн Бадис (арабча: المعز بن باديس; 1008-йил 19-январ – 1062-йил 19-январ) - Ифриқиядаги Зирийлар сулоласининг 1016—1062-йилларда ҳукмронлик қилган тўртинчи ҳукмдори. Балоғат ёшига етгунга қадар аммаси Саида бинту Мансур регент вазифасини бажарган[2].
| Ал-Муъизз ибн Бадис | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Зирийлар амири | |||||
| Салтанат | 1016-йил 13-май — 1062-йил 2-сентябр | ||||
| Ўтмишдоши | Бадис ибн ал-Мансур | ||||
| Давомчиси | Тамим ибн ал-Муъизз | ||||
| Туғилиши |
1008-йил 19-январ Мансурия, Тунис | ||||
| Вафоти |
1062-йил 2-сентябр Маҳдия | ||||
| Турмуш ўртоғи | Умму Юсуф Зулайхо | ||||
| Фарзандлари |
Тамим ибн ал-Муъизз Низор ибн ал-Муъизз (1047-йил январда вафот этган, меросхўр) Абдуллоҳ ибн ал-Муъизз Али ибн ал-Муъизз Умар ибн ал-Муъизз Ҳаммад ибн ал-Муъизз Булуггин ибн ал-Муъизз Ҳамама ибн ал-Муъизз Ал-Мансур ибн ал-Муъизз Кеббаб ибн ал-Муъизз (чақалоқлигида вафот этган) Абулқосим ибн ал-Муъизз (чақалоқлигида вафот этган, Низорнинг вафотидан кейин меросхўр бўлган)[1] | ||||
| |||||
| Сулола | Зирийлар | ||||
| Отаси | Бадис ибн ал-Мансур | ||||
Исми
Тарихчи Ибн Халликоннинг ёзишича, „ал-Муъизз“ унинг лақаби бўлган, аммо ал-Муъизз ибн Бадис ҳолатида бу унинг исми бўлиши мумкин[3]. Тарихчининг маълум қилишича, ал-Муъиззнинг бошқа исми бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида турли китобларни қидирган ҳамда Шимолий Африка олимлари билан маслаҳатлашган. Бироқ унинг бошқа ҳеч қандай исмини аниқлай олмаган. Бошқа бирор вариант йўқлиги сабабли „ал-Муизз“ унинг исми бўлиши керак, деган хулосага келган[3].
Сиёсий фаолияти
Ибн Халликоннинг маълумотларига кўра, ал-Муъизз ибн Бадис 1008-йил 19-январда (ҳижрий 398-йил 7-жумодилаввал) Мансурияда туғилган[3]. Ал-Муъизз отаси Бадис ибн Мансур вафот этгач, тахтга ўтирганда ҳали вояга етмаган эди. Шу сабабли унга аммаси Умму Маллал васий бўлди. Ибн Халликоннинг ёзишича, ал-Муъиззнинг тахтга ўтириш маросими 1016-йил 3-майда (ҳижрий 406-йил 3-зулҳижжа) Муҳаммадияда бўлиб ўтган[3]. 1016-йил Ифриқияда даҳшатли қўзғолон содир бўлган. Қўзғолон давомида Фотимийларнинг Мансурия номли қароргоҳи бутунлай вайрон этилиб, 20 000 нафарга яқин шиалар қатл қилинган. Тартибсизликлар Жазоирнинг Ҳаммадийларига қарши урушни тўхтатишга мажбур қилиб, 1018-йилда уларнинг мустақиллиги тан олинди.
1024-йилнинг сентябр-октябр ойларида ал-Муъизз ибн Бадиснинг синглиси Умму ал-Улу Ҳаммад ибн Булуггиннинг ўғли Абдуллоҳга турмушга чиққан. 1024-йилнинг 8—9-октябр кунлари дабдабали тўй қилишган[4]. Умму ал-Улу 1053/1054-йилда (ҳижрий 445) вафот этган[5].
Ал-Муъизз ҳижрий 423-йилда (1022-йил апрел/1023-йил март) Умму Юсуф Зулайхога уйланган. Уларнинг тўйи ниҳоятда дабдабали ўтган, дея таърифланган. Ал-Муъизз Умму Юсуфга кучли муҳаббат қўйган эди[6].
Ал-Муъизз 1022-йилда аммаси ҳокимиятдан ағдарилиши ортидан ҳокимиятни эгаллаган. Кейинчалик Фотимийлар билан муносабатлар кескинлашди, чунки улар 1027-йилда Триполитаниядаги Занатлар қўзғолонини қўллаб-қувватладилар. Натижада минтақа устидан назорат бутунлай йўқотилди. Ўғли Абдуллоҳ 1038—1040-йилларда Сицилиядаги фуқаролар урушига Зирийлар қўшини билан аралашиб, оролни қисқа муддат бошқарган эди.
Сиёсий тартибсизликларга қарамай, дастлабки умумий иқтисодий фаровонлик кенг кўламли қурилиш дастурини амалга оширишга имкон яратди. Бироқ қироллик 1040-йилларда иқтисодий инқирозга юз тутиб, валюта қадрсизланиши, эпидемия ва очарчилик содир бўлди. Бу, эҳтимол, Зирийларнинг Фотимийларга ҳар йили тўлашга мажбур бўлган катта миқдордаги ўлпон билан боғлиқ бўлган. Улар йилига бир миллион олтин динор миқдорида ўлпон тўлашга мажбур эдилар.
Ал-Муъизз 1045-йилда Бағдод Аббосийлари ҳокимияти қонунийлигини тан олиб, суннийликни қабул қилгач[7][8], Фотимийлар билан алоқа бутунлай узилди. Ушбу қарорга келиш учун Қайравондаги сунний ҳуқуқшунослар таъсири, салтанатда сунний жамоатчилик босими кучайиши ва озчилик шиаларга нисбатан шафқациз муносабат сабаб бўлган эди[9]. Ҳатто янги зарб этилган тангаларда Фотимийлар ва уларнинг тарафдорлари бидъатчи, дея қораланди[10].
Фотимийлар эса Мисрдан Ифриқияга Бану Ҳилол ва Бану Сулайм бадавий қабилаларидан ташкил топган қўшин билан ҳарбий юриш уюштиришни режалаштирдилар. Бадавийлар босқини (1051—1052) Жабал Ҳайдарондаги мағлубиятдан сўнг катта қийинчилик келтирди. Бу эса Ифриқия қишлоқ хўжалигига жиддий таъсир қилди. Фотимийлар 1053—1054-йилларда Макин уд-Давлани бадавий босқинчиларни бирлаштириб, ал-Муъиззни Қайравонда қамал қилиш ҳамда Габес ва Ифриқиянинг ички ҳудудларини забт этиш учун юбордилар[11]. 1057-йилда Қайравоннинг забт этилиши яна анархия келтириб чиқарди. Зирийлар ички ҳудудлар устидан назоратни йўқотиб, фақат қирғоқбўйи минтақаларини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. Шу боис, пойтахт Маҳдияга кўчирилди. Бадавий амирликларнинг кучайиши ҳамда ҳудудлардаги беқарорликнинг давом этиши туфайли Ифриқия иқтисоди тобора кўпроқ Ўрта ер денгизига йўналтирилди. Натижада, қирғоқ бўйидаги шаҳарлар денгиз савдоси ва қароқчилик билан ўз аҳамиятини оширди.
„Китоб ад-Давла Санҳажия“ асарига кўра, ал-Муъизз ҳижрий 454-йил 24-шаъбон (милодий 1062-йил 2-сентябр) куни қандайдир жигар хасталигидан вафот этган[12]. Ал-Муъизздан сўнг тахтга ўғли Тамим ибн Муиъзз ўтирган.
Адабий фаолияти
Ал-Муъизз машҳур „Китоб умдат ал-куттаб ва уддат завий ал-албоб“ (Котиблар штаби) асарининг муаллифи ҳисобланади[13]. Китоб ўн икки бобдан иборат бўлиб, унда қаламнинг афзаллиги, турли хил сиёҳлар тайёрлаш (жумладан, рангли ва металл сиёҳлар, шунингдек, кумуш қириндиси ва спиртдан тайёрланадиган сиёҳлар), бўёқ ва аралашмаларга ранг бериш, махфий ёзув, қоғоз, араб елими ва елим тайёрлаш каби масалалар ёритилган[14][15].
Ибн Шараф ва Ибн Рашиқ унинг саройида рақиб шоирлар бўлган. Ал-Муъизз улар ўртасида рақобат пайдо қилган, деб айтилади[16].
Манбалар
- ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 240-241-бет.
- ↑ Милед, Эмна Бен. Лес тунисиэннес онт-эллес уне ҳистоире? (фр). Э. Бен Милен, 1998 — 188-бет. ИСБН 978-9973-807-04-5. Қаралди: 2024-йил 31-июл.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Ибн Кҳалликан. Деатҳс оф Эминент Мен анд тҳе Сонс оф тҳе Эпоч (Вол. ИИИ) — 386–8-бет. Қаралди: 2022-йил 12-апрел.
- ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 142-бет.
- ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 143-бет.
- ↑ Ҳади, Рогер Идрис. Ла Бербериэ Ориэнтале Соус лес Зиридес, 1962 — 135-136-бет.
- ↑ Африcа фром тҳе Севентҳ то тҳе Элевентҳ Cентурй, абридгед, иллустратед, Жамес Cуррей Публишерс, 1 Жан 1992 — 172–3-бет. ИСБН 9780852550939.
- ↑ Тҳе Поwер оф Ораторй ин тҳе Медиэвал Муслим Wорлд. Cамбридге Университй Пресс, 6 Ауг 2012 — 136-бет. ИСБН 9781107023055.
- ↑ ; Ноэлле Wацон; Паул СчеллингерМиддле Эаст анд Африcа: Интернатионал Диcтионарй оф Ҳисториc Плаcес. Роутледге, 5 Мар 2014 — 37-бет. ИСБН 9781134259939.
- ↑ Тҳе Неw Cамбридге Медиэвал Ҳисторй, Волуме 2; Волуме 4. Cамбридге Университй Пресс, 2004 — 696-бет. ИСБН 9780521414111.
- ↑ Бретт, Мичаэл. Фатимид Эмпире. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017 — 186–187-бет. ИСБН 978-0-7486-4077-5.
- ↑ Ал Ҳади, Роужи Идрис. كتاب الدّولة الصّنهاجيّة تاريخ إفريقية في عهد بني زيري - من القرن 10 إلى القرن 12م - جزأين, 1985 — 283-бет.
- ↑ Левей, Мартин (1962). "Медиаэвал Арабиc Боокмакинг анд Иц Релатион то Эарлй Чемистрй анд Пҳармаcологй". Трансаcтионс оф тҳе Америcан Пҳилосопҳиcал Соcиэтй. Неw Сериэс 52 (4): 1–79. дои:10.2307/1005932. ИССН 0065-9746.
- ↑ „МуслимҲеритаге.cом - Топиcс“. www.муслимҳеритаге.cом. 2002-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Течнологй Трансфер ин тҳе Чемиcал Индустриэс“. 2008-йил 9-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 29-март.
- ↑ Пеллат, Чарлес (1971). "Ибн Шараф ал-Ḳайраwāнī". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИИ: Ҳ–Ирам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 936–937 б. ОCЛC 495469525. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_3374.