Ал-Муайяд Шайх (арабча: المؤيد سيف الدين أبو النصر شيخ المحمودي‎‎; тах. 1369 — 1421-йил 13-январ) Мисрда 1412-йил 6-ноябрдан 1421-йил 13-январгача ҳукмронлик қилган Мамлук султони[1][2].

Ал-Муайяд Шайх
المؤيد سيف الدين أبو النصر شيخ المحمودي

1412- ва 1421-йиллар оралиғида Қоҳирада мамлук султони Шайх ал-Маҳмудий зарб қилдирган олтин динор.
Миср ва Сурия султони
Салтанат 1412-йил 6-ноябр — 1421-йил 13-январ
Ўтмишдоши Абулфадл Аббос ал-Мустаин Биллоҳ
Давомчиси Ал-Музаффар Аҳмад
Туғилиши тах. 1369
Вафоти 1421-йил 13-январ (51-52 ёшда)
Турмуш ўртоғи
  • Хаванд Хадижа
  • Хаванд Зайнаб
  • Хаванд Саодат
  • Қутлубай
Фарзандлари
Дини Ислом (Суннийлик)

Фаолияти

Ал-Муайяд Шайхни ўн икки ёшида Султон Барқуқ қул қилиб сотиб олган. Султоннинг хизматига киргач, барча мартабаларни босиб ўтган. 1400-йилда Амир Темурнинг Сурияга босқини вақтида Султон ан-Носир Фараж томонидан Триполи ноиби этиб тайинланган. Бошқа амирлар Ҳалаб талон-тарож қилинаётган вақтдаёқ бошпана излаганда, Шайх ҳужум қилишга журъат этиб, қочишга улгурмасдан тутилиб, қамоққа ташланган. Орадан бироз вақт ўтгач, қамоқдан қочишга муваффақ бўлган[3]. Амир Темур кетганидан кейин Дамашққа ноиб этиб тайинланган. 1404-йилда Язбак билан иттифоқ тузиб, иккаласи ан-Носир Фаражнинг Суриядаги ҳукмронлигига жиддий таҳдид солишди. Охир-оқибат, иттифоқчилар мағлубиятга учради. Бир йилдан кейинги янги исён натижасида султон тахтдан ағдарилиб, қочишга мажбур бўлди. Ўрнига укаси Иззиддин Абдулазиз келган. Язбак гуруҳи ғалаба қозониб, ал-Муайяд султонликнинг генерал-лейтенанти бўлди. Ан-Носир Фараж ҳокимияти қайта тиклангач, Дамашқ ноиблигига қайтган. Ҳатто, ўзини султон деб эълон қилган Ҳалаб амири Дажамак исёнини бостиришда Фаражга ёрдам бериб, содиқлигини намойиш қилди. Бироқ, ан-Носир Фараж эҳтиёцизлик оқибатида ал-Муайядни ҳибсга олди. Ал-Муайяд қамоқдан қочиб, янги тайинланган вориси Наврўздан Дамашқни қайтариб олгач, Наврўзга Триполи бошқаруви берилди. 1409-йилда Дамашққа келган Носир Фаражга ал-Муайяд ўз садоқатини изҳор қилди[3].

1410-йилда бошқа амирлар билан биргаликда Қоҳира назоратини қўлга олиб, ан-Носир Фаражнинг ўғлини султон деб эълон қилишга ҳаракат қилди. Султон яқинлашгач, ал-Муайяд Сувайшга чекинди. Ан-Носир Фараж ал-Муайядни яна бир бор афв этиб, Ҳалаб ноиблигини топширди. 1412-йилда бошланган янги қўзғолон султонни яна Дамашққа келишга мажбур қилди. Бу сафар ўз қўшинлари ташлаб кетган султон мағлуб бўлиб, исёнчиларга таслим бўлишга мажбур бўлди. 1412-йил 23-май куни ан-Носир Фараж Дамашқ қалъасида ҳибсга олиниб, ўлдирилди. Кейинроқ ал-Муайяд Қоҳирага қайтиб келиб, Аббосий халифа Абулфазл Аббос ал-Мустаин Биллоҳни халқ орасида обрўсизлантиришга уринган. Етти ойдан сўнг, халифани лавозимидан четлатиб, ўзини султон деб эълон қилган[4].

Ҳукмронлиги

Ал-Муайяд Қоҳирага кириб келганда шаҳар тартибсизлик ҳолатида эди. Жумладан, шаҳарда тарқалган вабо аҳолини хонавайрон қилган, очарчилик ҳукм сурар ва пул жуда қадрсизланган эди. Ал-Муайяд аҳволни яхшилаш чораларини кўриши керак эди. Пул қадри барқарорлаштирилди, бадавийлар босқинлари қайтарилди, қишлоқ хўжалиги қайта тикланди ва дон нархи пасайишига эришилди[5].

Дамашқ амири Наврўз ал-Муайядни султон сифатида тан олишдан бош тортиб, халифанинг қашшоқлигини баҳона қилиб уруш эълон қилди. 1414-йил июл ойида Наврўз мағлубиятга учраб, ҳибсга олинди ва Дамашқ қамалидан сўнг қатл қилинди[4].

Тартиб қайта тиклангандан сўнг, Ал-Муайяд Онадўлида уруш бошлашга тайёрлана бошлади. Дулқодирлик Меҳмед Тарсусни яқиндагина Рамазонийлардан тортиб олган эди. 1415-йилда ал-Муайяд Тарсусни Рамазон амири Шиҳобиддин Аҳмадга қайтарди. 1418-йилда туркман Қора қўюнли қабиласи Тарсус шаҳрини қайта эгаллаб олди. Ал-Муайяд ўғли Иброҳимни бой берилган ҳудудларни қайтариш учун юборгач, у Қайсери, Коня ва Караманни эгаллашга муваффақ бўлди[6].

1413-йилда кипрликлар Дамурга бостириб киришга ҳаракат қилишди. Ал-Муайяд бунга жавобан оролга қўшин туширишни ташкил қилди. Миср ва Сурия соҳилларига Cаталон қароқчиларининг ҳужумлари давом этаётганига қарамай, ташкил қилинган мазкур ҳаракат қирол Янусни тинчлик битими имзолашга мажбур қилди[7].

Ал-Муайяд Шайх 1421-йил 13-январда вафот этгач, ўрнини кичик ўғли Ал-Музаффар Аҳмад эгаллади[8].

Оиласи

Шайхнинг биринчи хотини Хаванд Хадижа бўлиб, унга тахтга ўтиришидан олдин уйланган[9]. Бошқа бир хотини эса султон Барқуқнинг қизи Хаванд Зайнаб бўлган[10][9]. Бу хотини 1423-йил феврал/мартда вафот этгач[10][11], отаси, Барқуқнинг мақбарасида дафн этилган[11]. Яна бир хотинининг исми Хаванд Саодат бўлган[12]. Ушбу аёл Сиргитмишнинг қизи бўлиб, Шайхнинг вориси султон Ал-Музаффар Аҳмадни дунёга келтирган[9]. Шайх вафотидан кейин Хаванд Саодат султон Сайфиддин Татарга турмушга чиққан. 1430-йилда вафот этган[10]. Канизакларидан бири Қутлубай исмли черкас қизи бўлган. Ушбу канизак султоннинг Сиди Иброҳим исмли ўғлини дунёга келтирган. Шайхнинг вафотидан кейин амир Инал ал-Жакамийга турмушга чиққан[13]. Иброҳим султон ан-Носир Фаражнинг қизи Сатитага уйланган[10]. Шайхнинг Хаванд Осиё исмли битта қизи бўлиб, у 1486-йилда вафот этган[14].

Архитектура бўйича ҳомийлик ишлари

Гумбазли мақбарани (ўнг томонда) ўз ичига олган Султон ал-Муайяд масжиди. Қоҳирада 1415—1420-йиллар оралиғида қурилган

Ал-Муайяд ўз даврида Мамлук меъморчилигининг асосий ҳомийларидан бири бўлиб, Қоҳира атрофида бир қатор бинолар қурдирган ёки қайта тиклаган[15]. 1415—1420-йилларда катта масжид ва мақбара мажмуаси Султон ал-Муайяд масжидини қурдирган. Масжид Боб Зувеила билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, тепасида иккита масжид минораси қурилган. Мажмуа атрофида қисман бугунги кунга қадар сақланиб қолган катта ҳаммом ҳам қурилган[16]. Ал-Муайяд вафотидан сўнг масжид ичидаги мақбарада дафн қилинган[17].

Шайхнинг бугунги кунгача қисман сақланиб қолган қурилиш лойиҳаларидан яна бири Дарб ал-Аҳмардаги 1418—1420-йилларда қурилган Ал-Муайяд касалхонасидир (маристон)[18]. Ал-Муайяднинг лойиҳалари орасида Рода оролидаги масжид, Гизадаги хонақоҳ, Қоҳира шаҳрининг шимолий қисмидаги Халиж (канал) бўйлаб жойлашган ал-Хамас Вужуҳ номли сарой ҳамда ҳозирги Имбаба ҳудудидаги Нил дарёси қирғоғида жойлашган сарой кабилар бор. Бироқ, ушбу иншоотларнинг бирортаси ҳам ҳозиргача сақланиб қолмаган[15]. Ал-Муайяд, шунингдек, Нил дарёси яқинида илгари ан-Носир Муҳаммад қурдирган, кейинчалик ташлаб кетилган ипподромни (машқ майдони) қайта тиклаган[15].

Манбалар

  1. ↑  Пооле, Эдwард Станлей; Лане-Пооле, Станлей; Марголиоутҳ, Давид Самуэл (1911) "Эгйпт/3 Ҳисторй" ин Чишолм, Ҳугҳ Энcйcлопæдиа Британниcа 09 (11чи нашри) Cамбридге Университй Пресс 80–130; сеэ паге 102 пара б "(7) Период оф Буржī Мамелукес.....Он тҳе 23рд оф Май 1412...."" 
  2. ↑ Эдуард вон Замбаур. معجم الأنساب والأسرات الحاكمة في التاريخ الإسلامي للمستشرق زامباور (ар). ИсламКотоб, 1980 — 163-бет. 
  3. ↑ 3,0 3,1 Мичауд & Мичауд 1820, с. 184.
  4. ↑ 4,0 4,1 Мичауд & Мичауд 1820, с. 185.
  5. ↑ Cлот 2009, с. 177.
  6. ↑ Cлот 2009, с. 179.
  7. ↑ Cлот 2009, с. 183–184.
  8. ↑ Ибн Тагҳрибирди 1929, с. 167.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Аккуş Йиğит, Фатма (2016-04-20). "Мемлûк Сарайıнда Тек Эşлилик ве Çок Эşлилик Üзерине Бир İнcелеме". Жоурнал оф Интернатионал Соcиал Ресеарч (Тҳе Жоурнал оф Интернатионал Соcиал Ресеарч) 9 (43): 560. дои:10.17719/жиср.20164317631. ИССН 1307-9581. ҳттпс://www.сосяларастирмалар.cом/артиcлес/а-студй-он-моногамй-анд-полйгамй-ин-мамлук-палаcе.пдф. 
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 Д'ҳулстер, Кристоф; Стеэнберген, Жо Ван. "Фамилй Маттерс: Тҳе Фамилй-Ин-Лаw Импулсе ин Мамлук Марриаге Полиcй". Анналес Исламологиқуэс 47: 61–82. ҳттпс://ресеарч.бирмингҳам.аc.ук/эн/публиcатионс/фамилй-маттерс-тҳе-фамилй-ин-лаw-импулсе-ин-мамлук-марриаге-полиc. Қаралди: 2021-11-30. Ал-Муайяд Шайх]]
  11. ↑ 11,0 11,1 Карам, Амина „Wомен, Арчитеcтуре анд Репресентатион ин Мамлук Cаиро“. АУC ДАР Ҳоме (2019-йил 22-май). 2021-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-декабр.
  12. ↑ Тагҳрīбирдī, А.М.Й.И.; Поппер, W.. Ҳисторй оф Эгйпт, 1382-1469 А.Д.: 1412-1422 А.Д. Университй оф Cалифорниа Пресс, 1954 — 142-бет. 
  13. ↑ Тагҳрīбирдī, А.М.Й.И.; Поппер, W.. Ҳисторй оф Эгйпт, 1382-1469 А.Д.: 1412-1422 А.Д. АМС Пресс, 1976 — 143-бет. ИСБН 978-0-404-58800-7. 
  14. ↑ Гҳерсетти, А.. Ал-Суйūṭī, а Полйматҳ оф тҳе Мамлūк Период: Проcеэдингс оф тҳе тҳемед дай оф тҳе Фирст Cонференcе оф тҳе Счоол оф Мамлūк Студиэс (Cа' Фосcари Университй, Вениcе, Жуне 23, 2014), Исламиc Ҳисторй анд Cивилизатион. Брилл, 2016 — 56-бет. ИСБН 978-90-04-33452-6. 
  15. ↑ 15,0 15,1 15,2 Беҳренс-Абоусеиф 2007, с. 239.
  16. ↑ Беҳренс-Абоусеиф 2007, сс. 239–241.
  17. ↑ Wиллиамс, Cаролине. Исламиc Монуменц ин Cаиро: Тҳе Праcтиcал Гуиде, 7тҳ (эн), Cаиро: Тҳе Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2018 — 192-бет. ИСБН 9789774168550. 
  18. ↑ Беҳренс-Абоусеиф 2007, сс. 244–245.

Адабиётлар

  • Беҳренс-Абоусеиф, Дорис. Cаиро оф тҳе Мамлукс: А Ҳисторй оф Арчитеcтуре анд иц Cултуре (эн). Тҳе Америcан Университй ин Cаиро Пресс, 2007. ИСБН 9789774160776. 
  • Cлот, Андрé. Л'Éгйпте дес Мамелоукс 1250-1517. Л'эмпире дес эсcлавес, cапíтол "Мисèре, песте эт дисетте" (фр). Перрин, 2009. ИСБН 9782262030452. 
  • Мичауд, Лоуис Габриэл; Мичауд, Жосепҳ Фр.. Биограпҳиэ универселле, анcиэнне эт модерне, Волуме 26 (фр). Университй оф Cалифорниа, 1820. 
  • Ибн Тагҳрибирди. Ал-Нужūм ал-Зāҳираҳ фī Мулūк Миṣр wа-ал-Қāҳираҳ (ар). Эгйптиан Дар ал-Кутуб Пресс ин Cаиро, 1929. 
Ҳумкдорлик унвони
Ўтмишдоши:
Ал-Мустаин
Мисрнинг мамлук султони
1412-йил 6-ноябр — 1421-йил 13-январ
Вориси:
Ал-Музаффар Аҳмад