Al-Muntafiq
Ал-Мунтафиқ (арабча: المنتفق) жанубий Ироқ ва Қувайт ҳудудида яшаган йирик араб қабилалар иттифоқи. Иттифоқдаги қабилалар, асосан, Ироқнинг жанубий вилоятларида ва Қувайтнинг шимолида истиқомат қилган. Иттифоқдош қабилалар мазҳаб ёки дин жиҳатидан бир хил эмас[1]. Асрлар давомида ўзаро никоҳ ҳамда этник аралашувлар натижасида сунний ва шиа қабилалари ўртасида қоришув юзага келган. Шунинг учун ҳам иттифоқ таркибидаги айрим қабилаларнинг озчилиги суннийлардир. Умуман олганда, „Мунтафиқ“ иттифоқига кимлар мансуб ёки кимлар мансуб эмаслигини аниқ белгилаш деярли имконсиз.
Ироқ амирлиги ал-Мунтафиқ | |||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| 1530—1598 | |||||||||||||||||
|
Ал-Мунтафиқ конфедерацияси байроғи | |||||||||||||||||
| Пойтахт |
Басра (Усмонийлар сюзенети) Аш-Шатра (таянч маркази) | ||||||||||||||||
| Расмий тил(лар) | |||||||||||||||||
| Дин |
Ислом (асосий) Христиан Яҳудийлик Мандеийлик | ||||||||||||||||
| Ҳукумат | Монархия, Конфедерация | ||||||||||||||||
• 1530—1918 |
Садун оиласи | ||||||||||||||||
| Тарихий эра | Янги тарих | ||||||||||||||||
| 1530 | |||||||||||||||||
| 13-ноябр 1918 | |||||||||||||||||
| Майдон | |||||||||||||||||
• Бутун |
400 000 км2 | ||||||||||||||||
| Пул бирлиги | Усмонийлар лираси | ||||||||||||||||
| |||||||||||||||||
| Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд |
| ||||||||||||||||
Умумий ҳолат
Қабила Бану Молик, ал-Ажвад, Бану Саид номли уч қисмга бўлинган. Иттифоқдаги қабилаларнинг кўпчилиги ўз шажарасини Наждда яшаган қадимий ва йирик Бану Амир иттифоқига мансуб Бану Уқайл қабиласига боғлайди. Бироқ, иттифоқнинг анъанавий раҳбарлари ас-Саадун („Саадун хонадони“) ҳисобланади. Ушбу хонадон Маккадан келиб чиққан шарифлар бўлгани айтилади. Ал-Ажвад тармоғи эса қисман Таййдан қадимги араб қабиласидан келиб чиққан, деган фикр мавжуд. Мунтафиқ қабиласига Саадун хонадони вакили Юсуф Бег раҳбарлик қилган[2]. Юсуф баъзи вақтларда Ибн Сауд билан ҳамкорлик қилган бўлса-да, оила Зафир ва Ибн Сауднинг анъанавий рақиби бўлган.
Қабила исломий истилолар даврида Ироққа кўчиб ўтган. Усмонийлар даврида қабила Усмонийлар раҳбарлиги остида Басра ҳудудини назорат қилган. 1521-йилда Усмонийлар номидан ҳозирги Саудия Арабистонининг шарқий қисмидаги ал-Аҳсо ва ал-Қатиф (ҳозирги Саудия Арабистонининг шарқий қисмлари) ҳудудлари устидан назорат ўрнатишди. Бироқ кейинчалик Бану Холид қабиласи ушбу ҳудудлардан Мунтафиқни ҳайдаб чиқарган.

Усмонийлар даврида қабиланинг аксарият қисми ўтроқ ҳаётга ўтиб, жанубий ва ғарбий Ироқда деҳқончилик билан шуғулланган. Ал-Мунтафиқ Усмонийлар даврида, ўн саккизинчи аср охиридан бошлаб шиаликни қабул қилган[3][4].

Ироқ жанубидаги Носирия шаҳри қабила шайхларидан бирининг номи билан аталган ва унинг атрофидаги вилоят 1976-йилгача „ал-Мунтафиқ“ вилояти деб аталган.
Илгари ўртоқ ҳаёт кечирувчилар, туя эмас, балки қўй ва эчки каби кичик ҳайвонларни боқадиган чорвадорлар, ички Арабистоннинг туя боқувчи қабилаларига нисбатан камроқ ҳаракатчан ва жангчилик қобилиятлари ҳам заифроқ эди.
Қабиланинг расмий раҳбарлари ас-Саадунлар сунний бўлишига қарамай, қабила аъзоларининг кўпчилиги шиалар ҳисобланади. Бир неча ўн йиллик ўтроқликка мослашувдан сўнг, қабилавий алоқалар заифлашиб, ас-Саадун мавқеи деярли расмий тусга кирди. Қувайтда яшайдиган кўплаб бедуинлар Мунтафиқ қабилалар иттифоқига мансуб[5][6].
Манбалар
- ↑ Тҳомпсон, Чристиане „Ираниан Тентаcлес инто Ирақ“. Счоол оф Адванcед Милитарй Студиэс (САМС). 2014-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 3-декабр.
- ↑ Тҳомпсон, Чристиане „Ираниан Тентаcлес инто Ирақ“. Счоол оф Адванcед Милитарй Студиэс (САМС). 2014-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 3-декабр.
- ↑ Тҳе Ши’ис оф Ирақ Бй Йитзҳак Накаш, пг.27
- ↑ Лоример, Газеттеэр, 2Б:1273; Греат Бритаин, навал интеллигенcе дивисион, геограпҳиcал ҳандбоок сериэс, Ирақ анд тҳе Персиан Гулф, Септембер 1944, 379-80; Греат Бритаин, оффиcе оф тҳе cивил cоммиссионер, Тҳе Араб оф Месопотамиа, Басра, 1917,6.
- ↑ „بدون الكويت: كرة ثلج تتدحرج منذ 40 عاماً“ (ар). Элапҳ (2007).
- ↑ Фаез Алфаез. „أزمة الهوية الوطنية - د. فايز الفايز“ (ар). Платформ Пост (2021-йил 26-феврал). 2021-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 3-сентябр.
Адабиётлар
- Леви Делла Вида, Г.; Слуглетт, П. „ал- Мунтафиḳ .“ Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Эдитед бй: П. Беарман, Тҳ. Бианқуис, C. Э. Босwортҳ, Э. ван Донзел анд W. П. Ҳеинричс. Брилл, 2007. Брилл Онлине. [1][сайт ишламайди] Чристиане Тҳомпсон, Ираниан Тентаcлес инто Ирақ, 2009 [2] (Wайбаcк Мачине сайтида 19 Жуне 2014 санасида архивланган)