Al-Muqtadiy
Абул Қосим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Қоим (арабча: أبو القاسم عبد الله بن محمد بن القائم), ал-Муқтадий (арабча: المقتدي) номи билан машҳур. 1075—1094-йилларда Бағдодда ҳукмронлик илган Аббосийлар халифаси. 1075-йилда бобоси ал-Қоимдан кейин 27-Аббосий халифа сифатида ҳокимиятга ўтирган.
| Ал-Муқтадий | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Халифа Амир ал-Мўминин | |||||||||
|
Ал-Муқтадийнинг номи ёзиб зарб қилинган олтин динор | |||||||||
| Бағдод халифалигининг 27-халифаси Аббосий халифалар Бағдодда | |||||||||
| Салтанат | 1075-йил 2-апрел – 1094-йил 3-феврал | ||||||||
| Ўтмишдоши | Ал-Қоим | ||||||||
| Давомчиси | Ал-Мустазҳир | ||||||||
| Туғилиши |
1056-йил 24-июл Бағдод, Аббосийлар халифалиги | ||||||||
| Вафоти |
1094-йил 3-феврал (37 ёшда) Бағдод, Аббосийлар халифалиги | ||||||||
| Турмуш ўртоғи |
| ||||||||
| Фарзандлари |
Ал-Мустазҳир Жафар | ||||||||
| |||||||||
| Сулола | Аббосийлар | ||||||||
| Отаси | Ал-Қоим | ||||||||
| Онаси | Уржуман | ||||||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||||||
Ҳаёти
Ал-Муқтадий 1056-йил 24-июлда туғилган[1]. Тўлиқ исми Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Қоим, куняси Абулқосим бўлган.
Ал-Қоим ўлимидан олдин набираси ва вориси ал-Муқтадийга Бану Жоҳир қабиласини ўз мавқеида сақлаб қолишни маслаҳат бериб шундай дейди: „Мен Ибн Жоҳир ва унинг ўғлидан кўра давлат учун яхшироқ кишиларни кўрмадим, улардан юз ўгирма“[2]. Ал-Қоимнинг вафотидан кейин 1075-йилнинг 2-апрелида ал-Муқтадий халифалик тахтига ўтирган.
1077-йилда Бағдодга Абу Наср ибн ал-Устоз Абу ал-Қосим ал-Қушайрий Ал-Низомия мактабида дарс бериш учун келганида шаҳарнинг ҳанбалий ва аш’арий гуруҳлари ўртасида ҳалокатли ғалаёнлар бошланди[2]. Қўзғолонлар пайтида Низомулмулкнинг ўғли Муайяд ал-Мулкнинг ҳаёти хавф остида эди[2]. Низомулмулк бутун ишда Фахр ад-Давлани айблади ва 1078-йилда ўз вакили Гоҳар-Айнни халифанинг қошига юбориб, уни[2] лавозимидан олиб ташлашни, Бану Жоҳир тарафдорларини эса ҳибсга олишни талаб қилди[3]. Гоҳар-Айн 23-июл куни пойтахтга етиб келди ва 14-август сешанба куни Фахр ад-Давлани лавозимидан олиб ташлашни сўраб йўлланган мактубни халифага топширди[3]. Ал-Муқтадий дастлаб бу талабни рад этди[2], бироқ 27-августга келиб, Гоҳар-Айн, агар халифа ушбу талабни бажармаган тақдирда саройга ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди[3]. Ўша пайтда ал-Муқтадийнинг бу талабни бажаришдан бошқа иложи қолмайди, чунки рақибга қарши чиқиш учун халифалик ўз қўшинига эга эмас эди[2]. Лавозимидан озод этилиши ўрнига Фахр ад-Давла ўз хоҳиши билан истеъфога чиқди ва ал-Муқтадий уни уй қамоғига маҳкум қилди[3].

Бу орада Амид ад-Давла Низомулмулкнинг режаларини эшитиб қолиб, Исфаҳонга жўнаб кетган эди[2][3]. У Гоҳар-Айнга дуч келмаслик учун тоғлар орқали айланма йўлни босиб ўтди ва 23-июл, Гоҳар-Айн Бағдодга келган куннинг ўзида[2][3] Исфаҳонга етиб борди. Амид ад-Давла Низомулмулк билан учрашиб, икки томон ярашиб олди ҳамда Низомулмулкнинг набираси ва Амид ад-Давла ўртасида никоҳ шартномаси имзоланди[2][3]. Ал-Муқтадий дастлаб Бану Жоҳирни ҳокимият лавозимига олмай, уларни уй қамоғида ушлаб турди, бироқ кейинроқ орага Низомулмулк аралашиб, уларни қайта давлат хизматига олди[2][3].
Шунингдек, 1078-йилнинг Рамазон ойида (март-апрел) Фахр ад-Давла ўз маблағи ҳисобидан ал-Муқтадийнинг унвонлари туширилган минбар ясаттирди[3]. Бироқ кейинчалик, ушбу минбар парчаланиб, ёниб кетди[3].
1081-йилда халифа Фахр ад-Давлани совғалар ва 20 000 дан ортиқ динор билан Маликшоҳнинг қизининг қўлини сўраш ва музокаралар олиб бориш мақсадида Исфаҳонга юборди[2]. Бу вақтда Моликшоҳ ўғли Довуднинг ўлимидан чуқур қайғуда эди ва шу сабабдан ҳам музокараларда иштирок этмади[2]. Фахр ад-Давла ва Низомулмулк халифанинг илтимосини билдириш учун маликани катта қилган онаси Туркон хотуннинг олдига боришди[2]. Ғазнавийлар ҳукмдори томонидан маликанинг қўлини сўраб юборилган 100 000 динор ва совға-саломларнинг қиймати юқорилиги сабаб дастлаб Туркон хотун халифанинг таклифига унчалик қизиқиш билдирмади[2][3]. Бироқ ал-Қоим билан турмуш қурган Хадича Арслон хотун Туркон хотунга халифа ал-Муқтадий билан тузиладиган никоҳ обрўлироқ бўлишини ва халифадан кўп миқдорда пул сўрамаслик кераклигини тушунтирди[3].
Охир-оқибат, Туркон хотун ушбу никоҳга рози бўлди, бироқ бунинг эвазига ал-Муқтадийга оғир шартлар қўйилди. Салжуқий маликага уйланиш эвазига ал-Муқтадий 50 000 динор, қўшимчасига яна 100 000 динор маҳр тўлаш, никоҳда бўлган хотини ва канизакларидан воз кечиш ҳамда бошқа аёллар билан жинсий алоқа қилмасликка розилик билдириши керак эди[2]. Бу талаб Аббосийлар халифасига жуда оғир юк эди, чунки Аббосийлар ўзларининг репродуктив сиёсатини қаттиқ назорат қилишар, уларнинг барча меросхўрлари умму ал-валадлардан туғилар эди[2]. Туркон хотуннинг шартларига рози бўлган Фахр ад-Давла ал-Муқтадийни оғир аҳволга солиб қўйди ва шу билан бирга Салжуқийларга ҳам катта фойда келтирди[2].
Ал-Муқтадий Салжуқийлар султони Маликшоҳ И томонидан улуғланган, унинг ҳукмронлиги даврида халифалик Салжуқийлар истилоси остида тан олинган эди. Фотимийлардан қутулган Арабистон яна Аббосийларнинг руҳий ҳокимиятини тан олди.

Айрим эҳтимолларга кўра, Маликшоҳ ҳам халифа, ҳам султон бўлиши мумкин бўлган ўғил туғилишини режалаштирган ҳолда қизини ал-Муқтадийга никоҳлади. Орадан бирмунча вақт ўтгач, Малика ўғил кўрганига қарамай, чақалоғи билан Исфаҳон саройига жўнаб кетди. Никоҳ муваффақияцизликка учрагач, султон халифанинг давлат ишларига аралашувини танқид қилиб, унинг нафақага чиқиб, Басрага кетишини буюрди. Аммо кўп ўтмай, Маликшоҳ И нинг ўлими сабаб бу буйруқ ўз кучини йўқотди.
Низомулмулкнинг ўлимидан кўп ўтмай, 1092-йилда Маликшоҳ И ўлдирилгач, Тож ал-Мулк Маҳмуд И ни султон этиб тайинлайди ва Исфаҳонга йўл олди[4]. Маҳмуд ўша вақтда ҳали ёш бола эди, шу сабабдан онаси Теркен хотун унинг ўрнига ҳокимиятни эгаллашни орзу қилди. Бу орзуни амалга ошириш ва ўз ҳукмронлигини таъминлаш мақсадида халифа ал-Муқтадий билан музокараларга киришди. Халифа боланинг ҳам, аёлнинг ҳам ҳукмдор бўлишига қарши чиқди, чунки ҳукмдорлик белгиси бўлган хутбанинг аёл кишининг номи билан эълон қилинишини тўғри деб билмади. Охир-оқибат, халифа, агар хутба Теркен хотуннинг ўғли Маҳмуднинг номидан айтилса, ҳокимият тайинланган вазир ёрдами билан бошқарилсагина бу таклифни қабул қилишини билдирди. Туркен хотин ҳам Муқтадийнинг ушбу талабига рози бўлди[5].
Оиласи
Ал-Муқтадийнинг биринчи хотини Сифрий хотун султон Алп Арслоннинг қизи эди[6]. 1071–1072-йилларда унинг отаси ал-Қоим вазири Ибн ал-Жоҳирни Сифрийнинг қўлини ўғлига сўраш учун юборди. Султон Алп Арслон ҳам бу таклифга рози бўлди[7]. Халифанинг иккинчи хотини султон Маликшоҳ И нинг қизи Моҳи Мулк хотун эди. 1082-йил март ойида ал-Муқтадий Абу Наср ибн Жоҳирни Исфаҳондаги Маликшоҳнинг ҳузурига қизининг қўлини сўраш учун юборди. Маликшоҳ ҳам бу таклифга розилик бергач, никоҳ шартномаси тузилди. Шундан сўнг, 1087-йилнинг март ойида Моҳи Мулк Бағдодга келди ва улар 1087-йилнинг май ойида никоҳ ўқитишди. Моҳи Мулк 1088-йил 31-январда шаҳзода Жаъфарни дунёга келтирди. Бироқ орадан бирмунча вақт ўтиб, ал-Муқтадий хотинидан узоқлаша бошлагач, Моҳи Мулк уйига қайтиш учун халифадан рухсат сўради. 1089-йил 29-май санасида ўғли ҳамроҳлигида Бағдоддан Хуросонга жўнаб кетди. Кейинчалик, унинг ўлими ҳақидаги хабар Бағдодга етиб келди. Моҳи Мулкнинг ўлимидан кейин унинг хаста отаси Жаъфарни 1092-йил октябр ойида Бағдодга олиб келди. Шаҳзода Жаъфар халифалик саройига қайтарилиб, вафотига қадар (1093-йил 21-июн) шу ерда яшади. Ўлимидан кейин Жаъфар Русофа қабристонидаги халифа қабрлари ёнига дафн этилди[8]. Ал-Муқтадийнинг бундан ташқари Тайф ал-Хаёл номи билан танилган, асл исми Калбаҳор ёки Жалбҳор бўлган турк канизаги ҳам бўлиб, у бўлажак халифа Ал-Мустазҳирни дунёга келтирган[9].
Ворислиги
Ал-Муқтадий 1094-йилда 37–38 ёшларида вафот этган. Унинг ўрнига 16 ёшли ўғли Ал-Мустазҳир халифа этиб тайинланган.
Яна қаранг
- Бану Жоҳир, ал-Муқтадий ҳукмронлиги даврида таниқли вазирлар оиласи.
Манбалар
- ↑ Ричардс, Д.С.. Тҳе Анналс оф тҳе Салжуқ Туркс: Селеcтионс фром ал-Камил фи'л-Та'рикҳ оф Ибн ал-Атҳир, Роутледге Студиэс ин тҳе Ҳисторй оф Иран анд Туркей. Тайлор & Франcис, 2014 — 187-бет. ИСБН 978-1-317-83255-3.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 2,14 2,15 2,16 Ҳанне, Эриc (2008). "Тҳе Бану Жаҳир анд Тҳеир Роле ин тҳе Аббасид анд Салжуқ Администратионс". Ал-Масақ 20 (1): 29–45. дои:10.1080/09503110701823536. Арчивед фром тҳе оригинал он 2023-06-24. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230624201425/ҳттпс://www.аcадемиа.эду/10968481. Қаралди: 22 Марч 2022.Ал-Муқтадий]]
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 Ибн ал-Атҳир. Тҳе Анналс оф тҳе Салжуқ Туркс: Селеcтионс фром ал-Камил фи'л-Та'рикҳ оф Ибн ал-Атҳир, 4 Април 2014 — 195–7, 203, 210-бет. ИСБН 9781317832553. Қаралди: 2022-йил 27-март.
- ↑ Бойле 1968.
- ↑ Мернисси, Фатима; Марй Жо Лакеланд (2003). Тҳе форготтен қуээнс оф Ислам. Охфорд Университй Пресс. ИСБН 978-0-19-579868-5.
- ↑ Эл-Ҳибри, Т.. Тҳе Аббасид Cалипҳате: А Ҳисторй. Cамбридге Университй Пресс, 2021 — 211-бет. ИСБН 978-1-107-18324-7.
- ↑ Ламбтон, А.К.С.. Cонтинуитй анд Чанге ин Медиэвал Персиа, Библиотҳеcа Персиcа. Библиотҳеcа Персиcа, 1988 — 267-бет. ИСБН 978-0-88706-133-2.
- ↑ ал-Сāʿī, Ибн. كتاب جهات الأئمة الخلفاء من الحرائر والإماء المسمى نساء الخلفاء: Wомен анд тҳе Cоурт оф Багҳдад, Либрарй оф Арабиc Литературе. НЙУ Пресс, 2017 — 63-бет. ИСБН 978-1-4798-6679-3.
- ↑ Рудаинй. „Тҳе Роле оф Wомен ин тҳе Бūйид анд Салжūқ Периодс оф тҳе Аббасид Cалипҳате (339-447/9501055&447-547/1055-1152): Тҳе Cасе оф Ирақ“. Университй оф Эхетер (2015-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
Ал-Муқтадий Таваллуди: 1056 Вафоти: 1094-йил феврал
| ||
| Суннийлик унвонлари | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Мусулмон халифа Бағдод халифалиги 1075-йил 2-апрел – 1094-йил феврал |
Кейингиси |