Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Мустазҳир (арабча: арабча: أبو عبد الله محمد بن أحمد المستظهر‎‎‎‎), ал-Муқтафий ли-амруллоҳ (المقتفي لأمر الله) шоҳ номи билан машҳур (1096-йил 9-апрелда туғилган – 1160-йил 12-мартда вафот этган)[1] 1136–1160-йилларда Бағдодда Салжуқийлар тахтдан воз кечишга мажбур қилган халифа ар-Рашиднинг ўрнига тахтга ўтирган. Салжуқий турклари ўртасида давом этаётган тарқоқлик ва тўқнашувлар ал-Муқтафийга, нафақат, Бағдодда ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш, балки уни Ироқ бўйлаб кенгайтириш имкониятини ҳам берган.

Ал-Муқтафий
арабча: المقتفي لأمر الله‎‎
Халифа
Амир ал-Мўминин
Бағдод халифалигининг 31-халифаси
Аббосий халифалар Бағдодда
Салтанат 1136-йил 17-сентябр – 1160-йил 12-март
Ўтмишдоши Ар-Рашид
Давомчиси Ал-Мустанжид
Туғилиши 1096-йил 9-апрел
Бағдод, Бағдод халифалиги
Вафоти 1160-йил 12-март (64 ёшда)
Бағдод, Бағдод халифалиги
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари Ал-Мустанжид
Абу Али
Зубайда
Кирмон хотун
Тўлиқ номи
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Мустазҳир ал-Муқтафий ли-амруллоҳ
Сулола Аббосийлар
Отаси Ал-Мустазҳир
Онаси Ашин
Дини Ислом, Аҳл ас-Сунна вал-Жамоа

Ҳаёти

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад, бўлажак халифа ал-Муқтафий 1096-йил 9-апрелда туғилган. Отаси Аббосийлар халифаси ал-Мустазҳир (ҳ. 1094–1118)[1], онаси суриялик Ашин исмли чўри бўлган[2]. Отасининг вафотидан кейин 1118-йил 6-августда ал-Музтазҳирнинг ўгай укаси ал-Мустаршид[2] тахтга ўтирган. Ал-Мустаршид (ҳ. 1118–1135) халифа сифатида 16 йил ҳукмронлик қилган, аммо ҳукмронлигининг сўнгги 3 йили Салжуқ султони Мас’удга (унинг ноиби) қарши урушлар билан ўтган. Дамашқ қамал қилинганидан кўп ўтмай, ал-Мустаршид 1133-йилнинг январ ойида Бағдодда Салжуқий султони Мас’удга қарши ҳарбий юриш бошлади. Рақиб қўшинлари Ҳамадон яқинида тўқнаш келди. Ўз қўшинлари томонидан ташлаб кетилган халифа асирга олиниб, саройини тарк этмаслик ваъдаси билан афв этилди. Бироқ султон йўқлигида чодирда Қур’он ўқиётган пайтида ўлдирилган ҳолда топилди. Бир қанча тахминларга кўра, у халифага душманлик қилган Ҳашшошийлар жосуси томонидан ўлдирилган. Замонавий тарихчилар айнан султон Мас’уд ушбу қотилликни қўзғатган деб гумон қилишади, бироқ икки машҳур тарихчилар Ибн ал-Асир ва Ибн ал-Жавзий ушбу масалада бундай тахмин юритмаганлар. Ал-Мустаршид қизил сочли, кўк кўзли ва сепкилли одам бўлган[3].

1135-йил 29-августда ал-Мустаршиднинг ўрнига унинг ўғли ва меросхўри ар-Рашид биллоҳ тахтга ўтирди. Отаси ал-Мустаршид сингари, ар-Рашид ҳам Салжуқийлардан ҳарбий мустақилликка (ўз қўшинини шакллантириш) эришиш учун уриниб кўрди. У отасининг ўлими учун қасос олиш мақсадида султон Ғиёсиддин Мас’уднинг элчисини ҳақорат қилди, ундан катта бойлик талаб қилиб, оломонни унинг саройини талон-тарож қилишга ундади. Ар-Рашид Имодуддин Зангий томонидан қўллаб-қувватланар эди. Ўзининг элчиси Дубай ибн Садақанинг ўлдирилгани ҳақида хабар топган Мас’уд шоша-пиша пойтахтга бориб, шаҳарни қамал қилди. Яхши ҳимояга эга бўлган Бағдод дастлаб ҳужумга қаршилик кўрсатди, лекин охир-оқибат, халифа ва Зангий муваффақиятдан умидларини узиб, Мосулга қочиб кетишди. Султон ҳокимияти қайта тикланди, кенгаш ўтказилиб, халифа тахтдан олинди ва унинг амакиси ал-Муқтафий янги халифа этиб тайинланди. Ар-Рашид биллоҳ эса Исфаҳонга қочиб кетди, у ерда 1138-йилнинг июн ойида 4 нафар Низорий исмоилийлар томонидан ўлдирилди. Бир ҳафта давомида Аламутда собиқ халифанинг ўлими нишонланди[4].

Ҳукмронлиги

Ал-Муқтафий 1136-йил 17-сентябрда халифа деб эълон қилинди[1]. У Бағдод устидан ўз назоратини сақлаб қолиш учун Салжуқийларнинг ички жангларидан фойдаланишга муваффақ бўлган ва ҳатто аста-секинлик билан Ироқнинг катта қисми устидан ўз ҳукмронлигини кенгайтиришга эришган[1].

1148-йилда ал-Муқтафий султон Мас’удга қарши қўзғолон кўтарди ва Бағдодга юриш қилган бир гуруҳ салжуқий саркардаларига қарши муваффақиятли кураш олиб борди[1]. Баъзи манбаларга кўра, кейинги йилда ҳам шунга ўхшаш уриниш содир этилган ва салжуқийлар халифа қўшинлари томонидан мағлубиятга учратилган[1]. 1152-йилнинг октябр ойида султон Мас’уднинг вафотидан кейин салжуқийлар ўртасида султонлик учун кураш бошланди. Бу воқеаларда, шунингдек, ал-Муқтафий ҳам фаол рол ўйнади. Мас’уднинг вафотидан бир неча ой ўтгач, ал-Муқтафий Восит ва ал-Ҳиллани қўлга киритишга муваффақ бўлди[1]. Салжуқийлар ворислиги учун курашда халифа султон Мас’уднинг жияни Муҳаммад ИИ га қарши Мас’уднинг укаси Сулаймоншоҳни қўллаб-қувватлади. Бунинг эвазига эса Ироқ устидан ҳокимият бошқарувига аралашмаслик ваъдасини олди[1].

Муҳаммад Сулаймоншоҳни мағлуб этганидан сўнг, салжуқийлар Бағдодга юриш қилиб, халифани шарқий чоракда паноҳ топишга мажбур қилди ва 1157-йилда шаҳарни қамал қилишга киришди[1]. Муҳаммад Ҳамадонда Маликшоҳ ИИИ томонидан кўтарилган исён билан тўқнаш келгани сабабли қамалдан воз кечди. Орадан вақт ўтиши билан ал-Муқтафий Муҳаммад билан муносабатларни яхшилади[1]. Ўзининг сўнгги йилларида ал-Муқтафий Тикритга 2 марта самарасиз ҳужум уюштирди, бироқ унинг ўрнига Лиҳф шаҳрини эгаллай олди[1].

Авн ад-Дин ибн Ҳубайра халифанинг вазири этиб тайинланди ва 1165-йил 27-март куни яъни вафотига қадар бу лавозимни 16 йил давомида ушлаб турди[5].

Ал-Муқтафийнинг халифалиги даврида салиб юришлари авжига чиқди. Мосул отабеги ва Зангийлар сулоласининг асосчиси Зангий жасур ва саховатли жангчи сифатида юксак ҳурматга сазовор бўлди. Оғир аҳволда қолган султон Зангий шошилинч равишда Бағдодга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Султон ва халифа 20 000 аскарни унга ёрдам бериш учун юборди. Бироқ аслида салжуқийларда ҳам, халифада ҳам, уларнинг амирларида ҳам салибчиларга қарши урушга иштиёқ йўқ эди.

Ал-Муқтафий замонавий мусулмон тарихчилари томонидан фазилатли, қобилиятли ва жасур шахс сифатида таърифланади. 25 йиллик халифалиги даврида у Ироқ ва Сурия бўйлаб душманларга қарши кўплаб кичик юришларни амалга оширган.

1139-йилда ал-Муқтафий томонидан Несториан патриархи Абдишо ИИИ га берилган ҳимоя хартияси 1926-йилда оссуриялик олим Алпҳонсе Мингана томонидан нашр этилган[6].

Оиласи

Ал-Муқтафий султон Муҳаммад И Тапар ва унинг хотини Нистандар Жаҳоннинг қизи Фотима хотунга уйланган. Улар 1137-йилда турмуш қуришган[7]. 1147-йил сентябрда Фотима хотун вафот этган[8]. Унинг канизаклари орасида юнон миллатига мансуб Товус исмли қиз бор эди. Товус кейинчалик бўлажак халифа ал-Мустанжидни дунёга келтирган[9]. Ал-Муқтафийнинг Умму Абу Али исмли яна бир канизаги бўлиб[10], у халифанинг ўғли Абу Алининг онаси бўлган. Умму Абу Али ўғлининг муваффақиятга эришишини хоҳлаган ва 1160-йилда эрининг вафотидан кейин кўплаб амирларни ўз томонига оғдирган. Янги тайинланган халифани ўлдириш мақсадида уларнинг чўриларни ханжар билан қуроллантирган. Бироқ ал-Мустанжид бу фитнани аниқлаб, исёнчи ўғил ва онани қамоққа ташлаган[11].

Ал-Муқтафийнинг Зубайда исмли қизи бор эди[12]. У кейинчалик султон Ғиёсиддин Мас’удга унаштирилган[13]. Султон Мас’уд Зубайдага 100 000 динор маҳр берган[14] ва улар 1140-йилда турмуш қуришган[15][11]. Ўша вақтда Зубайда ҳали ёш бўлганлиги сабабли тўй 5 йилга кечиктирилган[11]. Бироқ 1152-йилда Мас’уднинг ўлими туфайли улар ҳеч қачон никоҳдан ўтишмаган[14]. Халифанинг яна бир қизининг исми Кирмон хотун бўлиб, у султон Муҳаммад ИИ га унаштирилган эди[16]. Улар 1158-йилнинг охири ёки 1159-йилнинг бошида турмуш қуришган. Бироқ Муҳаммадшоҳнинг касаллиги туфайли ҳеч қачон никоҳдан ўтмаган. Султоннинг ўлимидан сўнг Кирмон хотун 1160-йилнинг ноябрида Арслоншоҳга турмушга чиққан[17].

Ўлими

Ал-Муқтафий 1160-йил 12-мартда 64 ёшида вафот этган. Унинг ўрнига ал-Мустанжид номи билан машҳур бўлган ўғли Юсуф ҳокимият тепасига келган. Ал-Мустанжид 1124-йилда туғилган ва отаси ал-Муқтафийнинг вафотидан кейин 36 ёшида тахтга ўтирган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 Зеттерстéэн 1993.
  2. ↑ 2,0 2,1 الدكتور, عبد القادر بوباية ،الأستاذ. الاكتفاء في اخبار الخلفاء 1–2 ج2. Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية, 2009 — 487, 492-бет. 
  3. ↑ Амин Маалоуф. Тҳе Cрусадес Тҳроугҳ Араб Эес. Сақи, 15 Жулй 2012 — 81-бет. ИСБН 978-0-86356-848-0. 
  4. ↑ Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исма'илис: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1992 — 384-бет. ИСБН 978-0-521-42974-0. 
  5. ↑ Макдиси 1971.
  6. ↑ Мингана, А. (1926). "А Чартер оф Протеcтион Грантед то тҳе Несториан Чурч ин АД 1138 бй Муктафи ИИ, Cалипҳ оф Багҳдад". Буллетин оф тҳе Жоҳн Рйландс Либрарй 10 (1): 126–133. дои:10.7227/БЖРЛ.10.1.6. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/буллетин-оф-тҳе-жоҳн-рйландс-либрарй_1926-01_10_1/паге/126. 
  7. ↑ Ҳанне, Эриc Ж.. Путтинг тҳе Cалипҳ ин Ҳис Плаcе: Поwер, Аутҳоритй, анд тҳе Лате Аббасид Cалипҳате. Фаирлеигҳ Диcкинсон Университй Пресс, 2007 — 170-бет. ИСБН 978-0-8386-4113-2. 
  8. ↑ ал-Атҳīр, ʻИзз ал-Дīн Ибн. Тҳе Чрониcле оф Ибн Ал-Атҳīр фор тҳе Cрусадинг Период фром Ал-Кāмил Фīъл-таърīкҳ: Тҳе еарс 541–589, Cрусаде техц ин транслатион. Ашгате, 2006 — 16-бет. ИСБН 978-0-7546-4078-3. 
  9. ↑ Ал-Кҳудари, С.М.. Бангкит Дан Рунтуҳня Кҳилафаҳ Бани Аббасияҳ, Бангкит дан Рунтуҳня Даулаҳ Исламияҳ. Пустака Ал-Кауцар — 748-бет. 
  10. ↑ Ҳанне, Э.Ж.. Тҳе Cалипҳате Ревиситед: Тҳе Аббасидс оф 11тҳ анд 12тҳ Cентурй Багҳдад. Университй оф Мичиган, 1998 — 366-бет. ИСБН 978-0-599-08368-4. 
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Ричардс 2010.
  12. ↑ Рудаинй. „Тҳе Роле оф Wомен ин тҳе Бūйид анд Салжūқ Периодс оф тҳе Аббасид Cалипҳате (339-447/9501055&447-547/1055-1152): Тҳе Cасе оф Ирақ“. Университй оф Эхетер (2015-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
  13. ↑ Ҳилленбранд, C.. А Муслим Принcипалитй ин Cрусадер Тимес: Тҳе Эарлй Артуқид Стате, Недерландс Ҳисторисч-Арчеологисч Институут ин ҳет Набиже Оостен İстанбул: Уитгавен ван ҳет Недерландс Ҳисторисч-Арчаэологисч Институут те Истанбул. Недерландс Ҳисторисч-Арчаэологисч Институут те Истанбул, 1990 — 98 анд н. 58-бет. ИСБН 978-90-6258-066-8. 
  14. ↑ 14,0 14,1 Родед, Р.. Wомен ин Исламиc Биограпҳиcал Cоллеcтионс: Фром Ибн Саʻд то Wҳўс wҳо. Л. Риэннер Публишерс, 1994 — 122-бет. ИСБН 978-1-55587-442-1. 
  15. ↑ الجوزي, سبط ابن. مرآة الزمان في تواريخ الأعيان 0. مؤسسة الرسالة العالمية, 2013 — 321–22-бет. 
  16. ↑ Бакикҳанов, Аббас-Кули-ага. Тҳе Ҳеавенлй Росе-гарден: А Ҳисторй оф Ширван & Дагҳестан. Маге Публишерс, 2009 — 62-бет. ИСБН 978-1-933823-27-0. 
  17. ↑ Ḣамд Аллāҳ АḢМАД ИБН АБĪ БАКР ИБН НАṠР. Ҳистоире дес Селджоукидес эт дес Исмаéлиэнс оу Ассассинс де л'Иран, эхтраите ду Тарикҳи Гузидеҳ оу Ҳистоире Чоисиэ д'Ҳамд-Аллаҳ Мустауфи. Традуите ду персан эт аccомпагнéэ де нотес ҳисториқуэс эт гéограпҳиқуэс пар М. Дефрéмерй. (Эхтраит ... ду Жоурнал Асиатиқуэ.)., 1849 — 95–96-бет. 

Адабиётлар

  • Тор, Д. Г. (2017). "Тҳе Политиcал Ревивал оф тҳе Аббасид Cалипҳате: Ал-Муқтафī анд тҳе Селжуқс". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй 137 (2): 301–314. дои:10.7817/жамерориэсоcи.137.2.0301. 
  • Ричардс, Д.С.. Тҳе Чрониcле оф Ибн Ал-Атҳир фор тҳе Cрусадинг Период фром Ал-Камил Фи'Л-Та'Рикҳ.: Тҳе Еарс 491-541/1097-1146 тҳе Cоминг оф тҳе Франкс анд тҳе Муслим Респонсе, Cрусаде техц ин транслатион. Ашгате, 2010. ИСБН 978-0-7546-6950-0. 
  • Тҳис техт ис адаптед фром Wиллиам Муир’с публиc домаин, Тҳе Cалипҳате: Иц Рисе, Деcлине, анд Фалл.
Ал-Муқтафий
Бану Ҳошим Cадет бранч
Таваллуди: 9-апрел 1096 Вафоти: 12-март 1160
Суннийлик унвонлари
Олдингиси Мусулмон халифалар
Бағдод халифалиги

1136-йил 17-сентябр – 1160-йил 12-март
Кейингиси