Al-Musnad
«ал-Муснад»(«ал-Муснад ал-Кабир») – Имом аш-Шосийнинг тўлиғича ҳадисларга бағишланган асаридир. Бу асарнинг ягона қўлёзма нусхаси яқин вақтгача Суриянинг Дамашқ шаҳридаги «аз-Зоҳирия» кутубхонасида 277 рақам остида сақланган, кейинчалик Дамашқдаги нодир қўлёзмалар сақланадиган «Мактабат ал-Асад» номли кутубхонага ўтказилган. 192 варақдан иборат ушбу қўлёзма ҳижрий 558 (милодий 1163) йилда хаттот ал-Ҳофиз Зиёуддин ал-Муқаддасий томонидан насх хатида кўчирилган. Ушбу асар 1992-йилда Дубай шаҳрида йирик ҳадисшунос олим, доcтор Маҳфуз ар-Раҳмон Зайнуллоҳ томонидан тадқиқ этилиб, бир неча жилдда Мадинаи Мунавварада нашр этилган.[1]
Мазкур асар «Муснади Шоший» деб ҳам юритилади.
Манбалар
- ↑ Абу Саъид ал-Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший. Ал-Муснад . -Мадинаи мунаввара: Мактабат алулум валҳикам, 1990. 1 жилд. -Б. 14-17.
Ҳаволалар
- И.Усмонов, Илмий мақолалар тўплами. Тарих. 343 бет. Ёш олимлар илмий мақолалари тўплами. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Таълим Вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети. 2014.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |