Al-Mustaʼliy
| Ал-Мустаълий | |
|---|---|
|
ал-Мустаълий олтин динори, Фустатда (милодий 1099/1100-йил) зарб этилган | |
| Фотимий халифалигининг Имоми | |
| Салтанат | 1094–1101 |
| Ўтмишдоши | ал-Мустансир Биллоҳ |
| Давомчиси | Ал-Амир би-аҳкамиллаҳ |
| Туғилиши |
15/16-сентябр 1074 Қоҳира |
| Вафоти |
11/12-декабр 1101 Қоҳира |
| Фарзандлари | Ал-Амир би-аҳкамиллаҳ |
| Сулола | Фотимий |
| Отаси | ал-Мустансир Биллоҳ |
| Дини | Мустаълий исмоилийлик |
| Ислом динининг бир бўлими Исмоилийлар |
|---|
Абу ал-Қосим Аҳмад ибн ал-Мустансир ((арабча: أبو القاسم أحمد بن المستنصر); 15/16-сентябр 1074-йил – 1101-йил 11/12-декабр), ал-Мустаъли би’лллаҳ (المستعلي بالله, сўзма-сўз таржимаси — „Худо томонидан тирилтирилган“) исми билан машҳур, Фотимийларнинг тўққизинчи халифаси ва Мустаълий исмоилийликнинг 19-имоми бўлган.
Халифа ал-Мустансир Биллоҳ ўғилларининг тўнғичи бўлмаса-да, ал-Мустаълий ўзининг қайноғаси, вазир ал-Афдал Шаҳаншоҳнинг ҳийласи билан халифа бўлишга эришади. Бунга жавобан, унинг энг катта акаси ва отасининг ўрнига халифа бўлиши кутилган Низор Искандарияда қўзғолон кўтаради. Аммо мағлубиятга учрагач, қатл этилади. Бу исмоилийлар ҳаракатида катта бўлинишга сабаб бўлади. Эрон ва Ироқдаги кўплаб жамоалар томонидан, расман ҳомийлик қилинган Исмоилий иерархиясидан ажралиб, Низор ва унинг авлодларини қонуний имом сифатида кўриб, ўзларининг Низорийлар ҳаракатини тузадилар.
Бутун ҳукмронлиги даврида ал-Мустаълий Фотимийлар халифалигининг амалда ҳукмдори бўлган ал-Афдалга тобе бўлиб қолган. Халифаликнинг Мисрдаги асосий ҳудуди бу даврда фаравонликда ҳаёт кечирган. Аммо Фотимийлар Сурия ҳудудларидаги можароларда муваффақияцизликка учрайди, бу ердаги сунний салжуқий турклари уларни ўз ҳудудларидан сиқиб чиқаришга уринади. Ал-Афдал Тир порт шаҳрини қайта Фотимийлар ҳукмронлигига қайтаришга муваффақ бўлади ва ҳатто Сурия шимолига Биринчи салиб юриши келиши натижасида юзага келган тартибсизликлар даврида Қуддусни қайтариб олишга ҳам муваффақ бўлади. Фотимийлар салжуқийларга қарши курашларда салибчилар билан келишиб иш олиб боришга уринишларига қарамай, салибчилар жанубга томон юриш қилишда давом этади. 1099-йил июл ойида эса Қуддусни эгаллаб олади. Орадан кўп ўтмай салибчилар Ашкелон жангида ал-Афдал бошчилигидаги Фотимийлар армияси устидан йирик ғалаба қозонади. Ал-Мустаълий 1101-йилда вафот этади ва унинг ўрнига беш ёшли ўғли ал-Амир халифа бўлади.
Ҳаёти
Таваллуди
Асл исми Аҳмад бўлган бўлажак халифа ал-Мустаълий ҳижрий 467-йил Муҳаррам ойининг 20-санасида (милодий 1074-йил 15 ёки 16-сентябр)[1] ёки ҳижрий 468-йил Муҳаррам ойининг 18 ё 20-санасида (милодий 1075-йил 2 ёки 4-сентябр) Қоҳирада туғилган[2]. У саккизинчи Фотимий халифаси ал-Мустансир Биллоҳ (ҳ. 1036–1094) ўғилларининг энг кичиги бўлган[а]. 1060-йилда ал-Мустансирнинг бошқа бир ўғли ҳам худди шу исм – Абуъл-Қосим Аҳмад – бўлажак ал-Мустаълий билан деярли бир вақтда туғилган ва баъзи манбаларда уни ал-Мустаълий билан чалкаштириб юборишган. Замонавий олимларнинг тахминига кўра, бу ўғил ўша пайтда вафот этган ва бу исм ал-Мустаълийга қайта қўйилган. Бир манбада у Абулқосим Аҳмад „Кичик“ (ёки „энг кичиги“, яъни барча ўғилларнинг ичида энг кичиги бўлиши мумкин) деб аталади[2].
Яна қаранг
Изоҳлар
- ↑ Ал-Мустансир узоқ йиллик ҳукмронлиги давомида бир нечта фарзандли бўлган, аммо уларнинг тўлиқ рўйхати мавжуд эмас. Бундан ташқари, унинг кўпгина ўғилларига бир хил исмлар қўйилган, бу эса уларнинг шахсиятини аниқлаштиришни қийинлаштиради. Тарихчи Паул Э. Wалкер ал-Мустансирнинг „камида ўн етти нафар ўғли бўлган, биз уларнинг исмларини тўлиқ ўргана оламиз“ деб айтган[3].
Манбалар
Адабиётлар
- Бретт, Мичаэл. Тҳе Фатимид Эмпире, Тҳе Эдинбургҳ Ҳисторй оф тҳе Исламиc Эмпирес. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-0-7486-4076-8.
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.
- Гибб, Ҳ. А. Р. (1993). "ал-Мустаʿлī би’ллāҳ". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 725. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_5623.
- Андоза:Калифен унд Ассассинен
- Маделунг, W. (1971). "Имāма". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИИ: Ҳ–Ирам (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 1163–1169 б. ОCЛC 495469525. ҳттп://дх.дои.орг/10.1163/1573-3912_ислам_CОМ_0369.
- Öзкуюмcу, Надир (2006). "Мüста‘лî-Биллâҳ эл-Фâтıмî" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 32 (эл-Мüнcи̇д – Наси̇ҳ). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. п. 115. ИСБН 978-975-389-454-8. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/мустали-биллаҳ-эл-фатими.
- Стерн, С. М. (1950). "Тҳе Эпистле оф тҳе Фатимид Cалипҳ ал-Āмир (ал-Ҳидāя ал-Āмирийя): Иц Дате анд Иц Пурпосе". Тҳе Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй оф Греат Бритаин анд Иреланд 82 (1): 20–31. дои:10.1017/С0035869Х00103284.
- Wалкер, Паул Э. (1995). "Суccессион то Руле ин тҳе Шиите Cалипҳате". Жоурнал оф тҳе Америcан Ресеарч Cентер ин Эгйпт 32: 239–264. дои:10.2307/40000841.