Абу Муҳаммад Ҳасан ибн Юсуф ал-Мустанжид (арабча: أبو محمد حسن بن يوسف المستنجد‎‎), ал-Мустадий (арабча: المستضيء بأمر الله‎‎) шоҳ номи билан машҳур (1142-йилда туғилган – 1180-йил 27-мартда вафот этган) 1 170–1180-йилларда Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосий халифа. 1170-йилда отаси ал-Мустанжиднинг ўрнига халифаликка тайинланган.

Ал-Мустадий
Халифа
Амир ал-Мўминин

Ал-Мустадийнинг фируза шиша маркаси
Бағдод халифалигининг 33-халифаси
Бағдодда Бағдод халифалиги
Салтанат 1170-йил 18-декабр – 1180-йил 27-март
Ўтмишдоши ал-Мустанжид
Давомчиси ан-Носир ли-диниллаҳ
Туғилиши 1142-йил
Бағдод, Бағдод халифалиги
Вафоти 1180-йил 27-март (38 ёшда)
Бағдод, Бағдод халифалиги
Турмуш ўртоғи Саййида Зумурруд хотун
Банафша бинт Абдуллоҳ ал-Румийя
Шараф хотун
Хталж хотун
ал-Аббоса
Фарзандлари Ан-Носир
Абу Мансур Ҳошим
Тўлиқ номи
Абу Муҳаммад ал-Ҳасан ибн Юсуф ал-Мустанжид ал-Мустадий
Сулола Аббосийлар
Отаси ал-Мустанжид
Онаси Ғадда
Дини Ислом, суннийлик

Ҳаёти

1142-йилда туғилган ал-Мустадий халифа ал-Мустанжид ва унинг арман канизаги Ғадданинг ўғли бўлган[1]. Тўлиқ исми Ҳасан ибн Юсуф ал-Мустанжид, куняси Абу Муҳаммад эди. Унга 5-халифа Ҳасан ибн Алининг исми қўйилган. 1170-йил 18-декабрда отаси ал-Мустанжид вафот этгач, халифалик тахтига ўтирган.

Ал-Мустадий ҳукмронлиги ўзининг кенг кўламли қурилиш ишлари билан машҳур. У Бағдодда Х асрда Аббосий халифа ал-Муктафий (ҳ. 902–908) томонидан қурилган ат-Тож саройини қайта қурганлиги, шунингдек, унинг ҳукмронлиги даврида кўплаб масжидлар, мактаблар, диний вақфлар қурилиши бўйича катта лойиҳалар амалга оширилганлиги айтилади. Ал-Мустадийнинг икки турмуш ўртоғи Саййида Банафша ва Зумурруд хотун халифанинг бу борадаги саъй-ҳаракатларига, айниқса, самарали равишда ёрдам берган. Саййида Банафша ҳанбалийлик мазҳаби издоши бўлиб, ҳижрий 570-йилда (милодий 1174) Бағдодда ўз номи билан аталган кўприк ҳам қурдирган[2].

Ал-Мустадий вақти-вақти билан маҳаллий юришларни амалга ошириш учун етарли бўлган кичик бир куч томонидан қўллаб-қувватланган. Салоҳуддин ал-Айюбий ўз ҳукмронлиги даврида Фотимийлар халифалигини тугатиб, Миср султони этиб тайинланган ва ўзининг Аббосийларга содиқлигини эълон қилган.

Халифа ал-Мустадийнинг феруза шиша маркаси, 1170–1180-йиллар, Британия музейи.

1169-йил охирига келиб Салоҳуддин Нуриддин қўшинлари билан биргаликда Думёт яқинида салибчилар ва Византиянинг йирик қўшинини мағлуб этди. Кейинчалик, 1170-йилнинг баҳорида Нуриддин Салоҳуддиннинг илтимоси, шунингдек, Бағдодда жойлашган Аббосий халифа ал-Мустанжиднинг даъватига биноан Салоҳуддиннинг отасини Мисрга жўнатди. Бунга сабаб ал-Мустанжид Салоҳуддинга рақиб халифани тахтдан туширишида босим ўтказишни мақсад қилган эди[3]. Салоҳуддиннинг ўзи эса Мисрдаги ҳокимиятини мустаҳкамлаб, уни қўллаб-қувватловчи ҳарбий базани кенгайтириб борди. Салоҳуддин ўз оила аъзоларига минтақадаги юқори лавозимларни бера бошлади. Шаҳарда суннийлик мазҳабининг моликийлик бўлими, шунингдек, ал-Фустатда ўзи эътиқод қилувчи шофи’ийлик мазҳаби учун илмий марказ қуришни буюрди[3].

Мисрда мустаҳкам ўрнашиб олганидан сўнг Салоҳуддин салибчиларга қарши юриш бошлаб, 1170-йилда Дорумни қамал қилди[3]. Қуддус қироли Амалриc Дорумни ҳимоя қилишда унга ёрдам бериш мақсадида Темплар гарнизонини Ғаззадан олиб чиқди, аммо Салоҳуддин 1187-йилда Ғаззани эгаллаб олди. 1191-йилда Салоҳуддин Ғаззада қирол Балдwин ИИИ томонидан Темплар рицарлари учун қурилган истеҳкомларни вайрон қилди[4]. Шунингдек, ўша йили Ақаба кўрфазининг бошидаги оролда қурилган Эилат салибчилар қал’асига ҳам ҳужум қилиб, қал’ани эгаллаб олди. Бу нарса мусулмонлар денгиз флотининг ушбу ҳудудни кесиб ўтиши учун хавф туғдирмади, бироқ мусулмон кемаларининг кичикроқ гуруҳларини безовта қилиши мумкин эди. Шу сабабли Салоҳуддин уни ўз йўлидан тозалашга қарор қилди[3].

Имодиддиннинг ёзишича, Нуриддин Салоҳуддинга 1171-йилнинг июн ойида мактуб ёзиб, унга Мисрда Аббосийлар халифалигини қайта тиклашни таклиф қилган. Орадан 2 ой ўтиб, Салоҳуддин мамлакатдаги шиа ҳукмронлигига кескин қарши чиққан шофи’ий фақиҳи Нажмиддин ал-Хабушонийнинг қўшимча ёрдами билан ушбу таклифни қабул қилган. Ҳаракат натижасида бир қанча Миср амирлари ўлдирилган, ал-Адидга эса амирларнинг унга қарши исён кўтаргани учун қатл этилгани айтилган. Бу воқеалардан бироз ўтиб, ал-Адид касалликка чалинган ёки заҳарланган. Беморлик чоғида у Салоҳуддиндан ўзининг ёш болаларига ғамхўрлик қилишини сўраш мақсадида олдига ташриф буюришини сўраган, бироқ Салоҳуддин Аббосийларга хиёнат қилишдан қўрқиб, унинг таклифини рад этган ва унинг олдига бормаган. Бироқ кейинчалик у ал-Адид аслида нима истаётганини тушуниб, қилган ишидан пушаймон бўлганлиги айтилади[3]. Ал-Адид ўша йилнинг 13-сентябрида вафот этган. Орадан 5 кун ўтиб, Қоҳира ва ал-Фустатда Аббосийлар хутбаси эълон қилинган ва ал-Мустадий халифа дея эълон қилинган[3].

Халифа ал-Мустадий ҳукмронлиги даврида[5] Ибн ал-Жавзий Бағдоддаги энг нуфузли шахслардан бири сифатида эътироф этила бошланди[5]. Ал-Мустадийнинг ўзи ҳам ҳанбализм тарафдори бўлганлиги сабабли[5] Ибн ал-Жавзий Бағдод бўйлаб уни тарғиб қилиш ҳуқуқига эга эди[5]. Ибн ал-Жавзийнинг 1172–1173-йилларда қилган кўплаб ваъзлари унинг Бағдоддаги энг йирик олим сифатидаги обрўсини янада мустаҳкамлади. Олим тез орада шу қадар қадрлана бошладики, ал-Мустадий ҳатто сарой масжидида Ибн ал-Жавзий учун махсус супа (арабча дикка) ҳам ўрнатди[5]. Унинг олим сифатидаги даражаси кейинги йилларда ҳам ўсишда давом этди[5].

1179-йилга келиб, Ибн ал-Жавзий 150 дан ортиқ асар ёзди ва Бағдоддаги 5 та илм марказларига бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилди. Айнан ўша пайтда Жавзий халифа ал-Мустадийга машҳур фиқҳ олимини Аҳмад ибн Ҳанбалнинг (вафоти: 855) қабрига „Имом“ сўзини ўйиб ёзишни таклиф қилган эди[6].

Халифа ал-Мустадий 1180-йилда вафот этди ва унинг ўрнига ўғли ан-Носир тахтга ўтирди.

Оиласи

Ал-Мустадийнинг Зумурруд хотун исмли турк канизаги бор эди. У бўлажак халифа ан-Носирнинг онаси бўлган[7]. Зумурруд хотун 1202-йилнинг декабр, 1203-йил январ[8] ёки 1203-йил январ-феврал[9] ойларида вафот этган ва Шайх Маъруф қабристонидаги ўз мақбарасига дафн қилинган[10]. Ал-Мустадийнинг ас-Саййида Банафша исмли яна бир канизаги бўлиб[11], юнон миллатига мансуб Абдуллоҳнинг қизи эди. Ас-Саййида ал-Мустадийнинг севимли канизаки ҳисобланган[12]. У 1201-йил 27-декабрда вафот этган ва Шайх Маъруф қабристонидаги Зумурруд хотун мақбарасига дафн қилинган[12]. Халифанинг яна бир канизагининг исми Шароф хотун эди. Шароф хотун турк миллатига мансуб бўлиб, шаҳзода Абу Мансур Ҳошимнинг онаси эди. Шароф хотун 1211-йил 27-декабрда вафот этган ва Русофа қабристонига дафн қилинган[12]. Ал-Мустадийнинг булардан ташқари Хталж хотун ва ал-Аббоса исмли канизаклари ҳам бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам турк бўлган[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Рудаинй. „Тҳе Роле оф Wомен ин тҳе Бūйид анд Салжūқ Периодс оф тҳе Аббасид Cалипҳате (339-447/9501055&447-547/1055-1152): Тҳе Cасе оф Ирақ“. Университй оф Эхетер (2015-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
  2. ↑ "Тҳе Ревивал оф тҳе Аббасидс". Тҳе Аббасид Cалипҳате: А Ҳисторй п. 231. Таеб Эл-Ҳибри. 2021. ИСБН 9781107183247. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=ФТМиЭАААҚБАЖ&дқ=Селжуки+Кҳатун+анд+ал+насир&пг=ПА231. 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Лёнс & Жаcксон 1982.
  4. ↑ Прингле 1993.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 Лаоуст, Ҳ., „Ибн ал-Д̲ж̲аwзī“, ин: Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион, эд. П. Беарман, Тҳ. Бианқуис, C. Э. Босwортҳ, Э. ван Донзел, W. П. Ҳеинричс.
  6. ↑ Ибн Кат̲ҳ̲īр, Бидāя, Cаиро 1351-8/1932-9, хии, 28–30
  7. ↑ Сингер, А.. Cонструcтинг Оттоман Бенефиcенcе: Ан Империал Соуп Китчен ин Жерусалем, СУНЙ сериэс ин Неар Эастерн Студиэс. Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2002 — 146-бет. ИСБН 978-0-7914-5351-3. 
  8. ↑ ал-Атҳīр, ʻИзз ал-Дīн. Еарс 589-629/1193-1231, Cрусаде техц ин транслатион. Ашгате, 2006 — 71-бет. ИСБН 978-0-7546-4079-0. 
  9. ↑ Оҳландер, Эрик. Суфисм ин ан Аге оф Транситион: ʿУмар ал-Суҳраwардī анд тҳе Рисе оф тҳе Исламиc Мйстиcал Бротҳерҳоодс, Исламиc Ҳисторй анд Cивилизатион. Брилл, 2008 — 92-бет. ИСБН 978-90-474-3214-2. 
  10. ↑ Ҳанн, Г.. Ирақ: Тҳе анcиэнт ситес анд Ирақи Курдистан, Брадт Травел Гуидес. Брадт Травел Гуидес, 2015 — 146-бет. ИСБН 978-1-84162-488-4. 
  11. ↑ Эл-Ҳибри, Т.. Тҳе Аббасид Cалипҳате: А Ҳисторй. Cамбридге Университй Пресс, 2021 — 231-бет. ИСБН 978-1-107-18324-7. 
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 ал-Сāʿī, Ибн. كتاب جهات الأئمة الخلفاء من الحرائر والإماء المسمى نساء الخلفاء: Wомен анд тҳе Cоурт оф Багҳдад, Либрарй оф Арабиc Литературе. НЙУ Пресс, 2017 — 66–68-бет. ИСБН 978-1-4798-6679-3. 

Адабиётлар

Ал-Мустадий
Таваллуди: 1142 Вафоти: 1180-йил 30-март
Суннийлик унвонлари
Олдингиси Мусулмон халифалар
Бағдод халифалиги

1170-йил 20-декабр – 1180-йил 30-март
Кейингиси