Al-Mustanjid
Абу ал-Музаффар Юсуф ибн Муҳаммад ал-Муқтафий (арабча: أبو المظفّر يوسف بن محمد المقتفي), ал-Мустанжид биллоҳ (арабча: المستنجد بالله) шоҳ номи билан машҳур (1124–1170-йил 20-декабр), 1160–1170-йилларда Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосий халифа. Ўзидан олдинги халифа ал-Муқтафийнинг ўғли.
| Ал-Мустанжид арабча: المستنجد بالله | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Халифа Амир ал-Мўминин | |||||
|
Ҳижрий 557-йилда ал-Мустанжиднинг номи ёзилиб зарб қилинган олтин динор | |||||
| Бағдод халифалигининг 32халифаси Бағдодда Бағдод халифалиги | |||||
| Салтанат | 1160-йил 12-март – 1170-йил 18-декабр | ||||
| Ўтмишдоши | Ал-Муқтафий | ||||
| Давомчиси | Ал-Мустадий | ||||
| Туғилиши |
1124 Бағдод, Аббосий халифалиги | ||||
| Вафоти |
1170-йил 18-декабр (46 ёшда) Бағдод, Аббосий халифалиги | ||||
| Дафн этилган жой |
Бағдод | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Зубайда бинт Абу Наср бин ал-Мустазҳир[1] Ғадда | ||||
| Фарзандлари | Ал-Мустадий | ||||
| |||||
| Сулола | Аббосийлар | ||||
| Отаси | Ал-Муқтафий | ||||
| Онаси | Товус | ||||
| Дини | Ислом, суннийлик | ||||
Ҳаёти
Ал-Мустанжид 1124-йилда туғилган. Отаси халифа ал-Муқтафий, онаси эса Товус исмли умму ал-валад бўлган. Тўлиқ исми Юсуф ибн Муҳаммад ал-Муқтафий, куняси Абу ал-Музаффар. Юсуф ҳали ёш шаҳзода бўлган вақтда яъни 1136-йилда отаси халифаликка тайинланган ва 1160-йил вафотига қадар деярли 25 йил давомида ҳукмронлик қилган. Халифа вафот этгач, унинг ўғли ал-Мустанжид Бағдод халифалиги тахтига ўтирган. У отасининг сиёсатини давом эттирган ва Авниддин ибн Ҳубайрани ўзига вазир этиб тайинлаган. Авниддин бундан олдин ал-Муқтафийнинг ҳукмронлик даврида ҳам халифалик вазири бўлиб хизмат қилган эди[2]. Унинг вазирлик даврида Аббосийлар саройида салжуқийлар таъсири пасайиб борган, шунингдек, Бағдодда ҳанбалий таълимотининг гуллаб-яшнаши кузатилган. Ибн Ҳубайра Нуриддин Маҳмуд ибн Зангий томонидан Фотимийлар халифалигининг Мисрни забт этиш ҳаракатларида ҳам иштирок этган[2].

Ал-Муқтафийнинг хотинларидан бири, ал-Мустанжиднинг ўгай онаси Умму Абу Али ўз ўғлининг халифаликка тайинланишини қаттиқ хоҳлар эди. Шу сабабли ҳам у кўплаб амирларни ўз томонига оғдирган ва уларнинг чўриларини янги халифани ўлдириш мақсадида ханжар билан қуроллантирган. Бироқ ал-Мустанжид унинг бу фитнасини аниқлаган ҳамда исёнчи ўғил ва онани қамоққа ташлаган.
Тахминан шу даврга келиб, 260 йилдан бери давом этиб келаётган Фотимийлар сулоласи, ниҳоят, барҳам топган. Уларнинг ҳукмдори Салоҳуддин ал-Айюбий гарчи ўзи мусулмон бўлса ҳам, аввалига суннийлик эътиқодини шиа мазҳаби тамойиллари ва амалиётларига содиқ қолган халқ орасида эълон қилмаган эди. Бироқ тез орада Салоҳуддин бу ишни амалга оширган ва шу тариқа Аббосийларнинг маънавий устунлиги нафақат Сурияда, балки бутун Миср ва унга қарам бўлган барча ҳудудларга ёйилган.
Ал-Мустанжид ҳақида унинг ҳокимият бошқарувида озми-кўпми мустақил мавқега эга бўлгани, шунингдек, вақти-вақти билан маҳаллий юришларни амалга ошириш учун етарли бўлган кичик бир куч томонидан қўллаб-қувватланганидан бошқа ҳеч қандай йирик ҳаракатларни амалга оширган деб бўлмайди.
Яна қаранг
- Сафийя ал-Бағдодийя, ХИИ аср араб шоири.
Манбалар
- ↑ Рудаинй, Ал; Сауд, Реэм „Тҳе Роле оф Wомен ин тҳе Бūйид анд Салжūқ Периодс оф тҳе Аббасид Cалипҳате (339-447/9501055&447-547/1055-1152): Тҳе Cасе оф Ирақ“. Университй оф Эхетер (2015-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 Макдиси (1971), пп. 802–803