Al-Mustansir Billoh
Абу Тамим Маъад ал-Мустансир Биллоҳ (арабча: أبو تميم معد المستنصر بالله; 1029-йил 2-июл – 1094-йил 29-декабр) 1036-йилдан 1094-йилгача ҳукмронлик қилган саккизинчи Фотимий халифаси[1]. Мусулмон ҳукмдорлар орасида энг узоқ ҳукмронлик қилганлардан бири. Унинг ҳукмронлиги Фотимийлар халифалигининг сўнгги даври эди. Дастлабки йилларда Ануштакин, ал-Жаржароий ва кейинчалик ал-Язурий каби малакали амалдорлар давлатни бошқаришда давом этдилар ва ал-Мустансир ҳукмронлигининг илк йигирма йиллиги тараққиёт даври бўлди. Аммо ал-Язурийнинг ўлдирилиши ортидан саройда турк ҳамда берберлар ва суданлик гуруҳлар ўртасида кескин тўқнашувлар бошланди. Бу жараён Мисрдаги табиий офатлар ҳамда Мисрдан ташқаридаги Фотимийлар мулкларида марказий ҳокимиятнинг заифлашган пайтга тўғри келди. Натижада, 1060-йилларда Фотимийлар давлати бутунлай қулаб тушиш хавфига юз тутди. 1073-йилда арман лашкарбоши Бадр ал-Жамолий вазир этиб тайинлангач, вазият барқарорлашди. У халифа ал-Мустансир номидан мамлакатни бошқара бошлади ва амалда давлатнинг мутлақ ҳукмдорига айланди[2][3].
| Ал-Мустансир биллоҳ المستنصر بالله | |
|---|---|
|
Ал-Мустансирнинг олтин тангаси, 1055-йилда Мисрда зарб қилинган. | |
| Фотимийлар халифалигининг 8-имом-халифаси | |
| Салтанат | 1036-йил 13-июн – 1094-йил 29-декабр |
| Ўтмишдоши | Аз-Заҳир ли-Иъзаз диниллаҳ |
| Давомчиси | Ал-Мустаълий |
| Туғилиши |
1029-йил 2-июл Қоҳира, Фотимийлар халифалиги |
| Вафоти |
1094-йил 29-декабр Фотимийлар халифалиги |
| Фарзандлари |
|
| Сулола | Фотимийлар халифалиги |
| Отаси | Аз-Заҳир ли-Иъзаз диниллаҳ |
| Онаси | Расад |
| Дини | Ислом дини шиалик мазҳаби |
Халифа ал-Мустансир Биллоҳ Исмоилийлар ҳаракати иккига бўлиниб кетишидан олдинги сўнгги имом эди. Бу бўлиниш унинг катта ўғли Низор ва кичик ўғли ал-Мустаълий ўртасидаги тахт учун кураш оқибатида юз берди. Ал-Мустаълий Бадр ал-Жамолийнинг ўғли ва вориси ал-Афдал Шаҳаншоҳ томонидан тахтга кўтарилди. Низорни қўллаганлар, асосан, Эрон ва Сурияда кучли бўлиб, кейинчалик Низорийлар йўналишини ташкил қилдилар. Ал-Мустаълий тарафдорлари эса Мустаълийлар йўналишини шакллантирди.
Ҳаёти
Ал-Мустансир ҳижрий 420-йилнинг жумодиссони ойи 2-кунида (1029-йил 2-июл)[4] Қоҳирада Али аз-Зоҳир ва нубиялик қора танли қул Расад оиласида туғилган[5]. Атиги саккиз ойлигида отаси (халифа)нинг вориси этиб эълон қилинди. Унинг тўлиқ исми Абу Тамим Маъад, лақаби эса ал-Мустансир биллоҳ (таржимаси „Ғалабани Аллоҳдан сўровчи“) эди. 427-ҳижрий йилнинг шаъбон ойи 15-кунида (милодий 1036-йил 13-июн) етти ёшида Фотимийлар халифалиги тахтига ўтирди. Халифаликнинг дастлабки йилларида давлат ишлари, асосан, онаси томонидан бошқарилган. Ал-Мустансир 60 йил давомида ҳукмронлик қилди, бу эса, нафақат, Мисрда, балки бошқа исломий давлатларда ҳам энг узоқ давом этган ҳукмронлик эди. Бироқ бу даврда Фотимийларнинг ҳокимияти фақат Миср билан чекланиб қолди, чунки Левантда Салжуқийларнинг истилолари, Сицилия ва Малтада норманларнинг юришлари ҳамда араб қабилаларининг Тунис ва Таробулус ал-Ғарббдаги тартибсизликлари Фотимийлар ҳукмронлигини заифлаштирди. Ал-Мустансир кўпинча заиф ҳукмдор сифатида тасвирланади[6]. Унинг саройида амалда қудратли лашкарбоши ва онасининг яқин кишилари ҳукмрон эди. Бу эса саройдаги ички низолар ва гуруҳбозлик сабабли хазинанинг бўшаб қолишига олиб келган[7].
Ал-Мустансир Қоҳирадаги Ибн Тулун масжиди устунларидан бирида махсус меҳроб қурдирган. Меҳробнинг юқори қисмида унинг исми ва Фотимийлар даврида, одатда, жамоат томонидан ўқиладиган шаҳодат калимаси битилган бўлиб, „Али-ун-Валиуллоҳ“ („Али – Аллоҳнинг валийси“) жумласи билан якунланган.
Ал-Мустансирнинг саройи
Ал-Мустансир давридаги даъватчи ва вазирлар қуйидагилар эди:
- Али бин Аҳмад Жаржароий, вазир (1045-йилда вафот этган);
- Бадр ал-Жамолий, вазир (1094-йилда вафот этган);
- Ал-Муъайяд фи ад-Дин аш-Шерозий, 1059–1078-йиллардаги бош даъватчи[8].
Моулаи Абадуллоҳ ва Сайид Нуруддин Мисрга ал-Мустансир Биллоҳнинг ҳузурига ташриф буюрган икки ҳинд бўлиб, улар ал-Муъайяд фи ад-Дин аш-Шерозий қўл остида исмоилий эътиқодини қабул қилиб, бу эътиқодни тарғиб қилиш учун Ҳиндистонга йўл олишган[9].
Меъморчилик

Ал-Мустансир даврида қурилган машҳур бинолар:
- Боб ал-Футуҳ
- Боб ан-Наср
- Боб Зувейла
- Жуюший масжиди
Очлик
1065-йилдан (457-ҳижрий) 1072-йилгача (464-ҳижрий) бўлган даврда очарчилик Мисрдаги аҳволни жуда ёмонлаштирди. Бу орада 1062 (ҳижрий 454) ва 1067-йилда (ҳижрий 459) турк ҳамда суданлик аскарлар ўртасидаги низолар очиқ урушга айланиб кетди ва натижада турклар ғалаба қозондилар.
Худди шу даврда Қуйи Мисрдан келган кўчманчи бербер қабилалари қишлоқ ҳудудларини талон-тарож қилиб, Нил дарёсининг тўғон ва каналларини вайрон этиш орқали атайлаб аҳволни янада оғирлаштирдилар. Маълумот берилишича, ал-Мустансирнинг отхоналарида илгари бўлган ўн минглаб ҳайвонлардан, охир-оқибат фақат учта озғин отгина қолган. Яна қўшимча маълумотлар фақат ал-Мустансирнинг ўзида ягона от қолганини, сарой амалдорлари эса уловсиз қолиб, пиёда юришга мажбур бўлишганини қайд этган. Бошқа бир ривоятларда бир сафар ал-Мустансир кўчага чиққанида уни кузатиб бораётган соқчилар очликдан ҳушидан кетишганини айтилган. Бундай фалокатлар юз берган вақтларда мамлакатнинг аҳволи тобора ёмонлашиб борди. Узоқ чўзилган очарчилик ортидан эса муқаррар равишда вабо бошланди ва натижада айрим ҳудудлар бутунлай аҳолисиз қолди.
Авлодлари
Тарихчи Паул Э. Wалкер Салоҳуддин ал-Айюбий томонидан келтирилган қамоққа олинган Фотимийлар сулоласи аъзоларининг насл-насабига оид маълумотлардан ва замонавий ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда ал-Мустансирдан камида ўн етти нафар ўғил дунёга келганини тахмин қилади[10]. Унга кўра, айнан ал-Мустансирнинг узоқ ҳукмронлиги давомида дунёга келган фарзандларининг кўплиги унинг вафотидан сўнг юзага келган тахт ворислиги инқирозининг бош омили бўлган[10].
Галерея
-
Ибн Тулун масжидида жойлашган ал-Мустансирнинг меҳроби, Қоҳира.
-
Ал-Мустансир даврига оид тош ёзуви. Ал-Мустансирнинг меҳроби яқинида жойлашган.
-
Ал-Мустансир меҳробининг деталлари.
-
Ал-Мустансирнинг номи меҳробга ўйиб ёзилган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „ал-Мустанṣир“ Энcйcлопæдиа Британниcа Ретриэвед 31 Жануарй 2015
- ↑ Ҳитти, Пҳилип К.. А Шорт Ҳисторй оф тҳе Арабс: Фром тҳе Эарлиэст Тимес то тҳе Пресент, Ревисед 10, Маcмиллан Эдуcатион УК, 2002. ИСБН 0333631420.
- ↑ „МУСТАНСИР БИЛЛАҲ И (427-487/1036-1095), 18ТҲ ИМАМ“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-11 санасида архивланган).
- ↑ „МУСТАНСИР БИЛЛАҲ И (427-487/1036-1095), 18ТҲ ИМАМ“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-03-11 санасида архивланган).
- ↑ Ҳолт, П. М., анд М. W. Далй.
- ↑ Ҳитти, Пҳилип К.. А Шорт Ҳисторй оф тҳе Арабс: Фром тҳе Эарлиэст Тимес то тҳе Пресент, Ревисед 10, Маcмиллан Эдуcатион УК, 2002. ИСБН 0333631420.
- ↑ Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исма'илис: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес. Cамбридге Университй Пресс, 1990 — 193-194-бет. ИСБН 978-0-521-37019-6.
- ↑ Клемм, Верена (2004). "МОʾАЙЙАД ФИ'Л-ДИН ŠИРĀЗИ". Энcйcлопаэдиа Ираниcа. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/моайяд-фил-дин-сирази.
- ↑ [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-17 санасида архивланган) 12.0 Тҳе Фатимид Даъи Ал-Му’айяд: Ҳис Лифе, бй: Др. Аббас Ҳамдани, Университй оф Wисcонсин, Милwаукеэ (У. С. А.): ..
- ↑ 10,0 10,1 Wалкер 1995.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй. Дамас эт ла Сйриэ соус ла доминатион фатимиде (359-468/969-1076): эссаи д'интерпрéтатион де чрониқуэс арабес мéдиéвалес. Деухиèме томе (Френч). Дамасcус: Институт франçаис де Дамас, 1989. ИСБН 978-2-35159131-4.
- Бретт, Мичаэл. Тҳе Фатимид Эмпире, Тҳе Эдинбургҳ Ҳисторй оф тҳе Исламиc Эмпирес. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-0-7486-4076-8.
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.
- Wалкер, Паул Э. (1995). "Суccессион то Руле ин тҳе Шиите Cалипҳате". Жоурнал оф тҳе Америcан Ресеарч Cентер ин Эгйпт 32: 239–264. дои:10.2307/40000841.
- Ҳамдāнī, Ḥусаин Ф. ал-, анд Фатимид Кҳалифа ал-Мустанṣир би’ллāҳ. „Тҳе Леттерс оф Ал-Мустанṣир Би’ллāҳ.“ Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал Студиэс, Университй оф Лондон 7, но. 2 (1934): 307–24. �М19�.