Абул-Аббос Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Муқтадий (арабча: أبو العباس أحمد بن عبد الله المقتدي‎‎), асосан, ал-Мустазҳир биллоҳ (арабча: المستظهر بالله‎‎) шоҳ номи билан танилган (1078-йил апрел ёки май ойида туғилган – 1118-йил 6-августда вафот этган) – 1094–1118-йилларда Бағдодда ҳукмронлик қилган Аббосий халифа. Отаси ал-Муқтадийнинг ўлимидан кейин унинг ўрнига халифаликка тайинланган. Унинг ҳукмронлиги давридаги асосий ва муҳим воқеаларга Ғарбий Сурияда биринчи салиб юришининг пайдо бўлиши, Бағдоддаги мусулмонларнинг салибчиларга қарши норозилиги, салибчилардан ерларни қайтариб олиш мақсадида Мавдудга бир неча юриш уюштиришга ёрдам бериш ҳаракатлари киради.

Ал-Мустазҳир
Халифа
Амир ал-Мўминин унвони
Бағдод халифалигининг 28-халифаси
Аббосий халифалар Бағдодда
Салтанат 3-феврал 1094 – 6-август 1118
Ўтмишдоши Ал-Муқтадий
Давомчиси Ал-Мустаршид
Туғилиши 1078-йил апрел/май
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Вафоти 1118-йил 6-август (40 ёшда)
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Дафн этилган жой
Бағдод
Турмуш ўртоғи
Фарзандлари
Сулола Аббосийлар
Отаси Ал-Муқтадий
Онаси Тайф ал-Хаёл
Дини слом, суннийлик мазҳаби

Ҳаёти

Ал-Мустазҳир 1078-йилда (Исломий тақвим бўйича В асрда) туғилган. Отаси халифа ал-Муқтадий, онаси Тайф ал-Хаёл исмли турк канизак эди[1]. Тўлиқ исми Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Муқтадий, куняси Абул-Аббос бўлган.

Отаси 1094-йил 3-февралда 37–38 ёшида вафот этгач, унинг ўрнига халифалик тахтига ал-Мустазҳир ўтирган. Тахтга ўтирганда у эндигина 16 ёшда бўлган.

Амид ад-Давла[2][3] 1099[2] ёки 1100-йилга[3] қадар Аббосийлар вазири бўлиб хизмат қилган эди. Кейинчалик, Салжуқийлар султони Барқиёруқ томонидан лавозимидан четлаштирилиб, қамоққа ташланган[3][2]. Амид ад-Давланинг ҳукумат лавозимидан қулаши ҳақида турлича маълумотлар мавжуд. Улардан бирида Салжуқийлар вазири сифатида отаси Низом ал-Мулкнинг ўрнини эгаллаган Муайяд ал-Мулк Аббосийлар халифалиги вазирлигини ал-Аззга топширишни таклиф қилган. Шу тариқа Муайяд ал-Мулк ва ал-Азз Барқиёруқдан рухсациз Амид ад-Давлани лавозимидан озод қилиш учун ўзаро ҳамкорлик қилган[2]. Бошқа бир манбага кўра[3], Барқиёруқнинг ўзи Амид ад-Давлани ҳукумат маблағларини ўзлаштиргани учун катта миқдорда жаримага тортган ва зиндонга ташлаган. Орадан кўп ўтмай, Амид ад-Давла 1100-йилда қамоқда вафот этган[2][3].

Амид ад-Давла халифалик вазирлиги лавозимидан қулаганидан сўнг унинг укаси ал-Кофий 1102/1103-йилдан 1106/1107-йилгача, сўнгра яна 1108/1109-йилдан 1113/1114-йилгача Аббосийлар халифаси ал-Мустазҳирнинг вазири бўлиб хизмат қилган[4].

Халифа Ал-Мустазҳир ва Муҳаммад И Тапар номлари калима билан зарб қилинган олтин динор (ҳижрий 492–511/милодий 1105–1118, ал-Мустазҳирнинг Салжуқийлар салтанатининг ҳукмдори сифатида тилга олиниши)

Мамлакатдаги ички низолар ҳамда Сурияда биринчи салиб юриши бошланганига қарамай ал-Мустазҳир 24 йиллик ҳукмронлиги даврида сиёсий жиҳатдан йирик аҳамиятга эга шахс бўлмаган. Унинг ҳукмронлиги даврида ҳатто салибчи Раймонд ИВ ҳам Бағдодга ҳужум қилишга уриниб кўрган, аммо 1101-йилги салиб юриши вақтида Мерзифон яқинида мағлубиятга учраган. 1100-йилга келиб, дунёда мусулмонлар сони 5% га, насронийлар сони эса 11% га ошган.

Ҳижрий 492-йили (милодий 1099) Қуддус салибчилар томонидан босиб олинди ва унинг аҳолиси қирғин қилинди. Воизлар халифалик бўйлаб ушбу фожиани халққа эълон қилдилар. Бағдодда қочқинлар оммалашиб, маҳаллий аҳоли билан бирга франкларга (мусулмонлар салибчилар учун қўллаган ном) қарши уруш чақиришди. 1111-йилнинг икки жумасида Ҳалаб қозиси Ибн ал-Хашшаб қўзғатган қўзғолончилар Алепподаги Улуғ масжидга бостириб кириб, халифанинг минбари ва тахтини парча-парча қилиб синдиришди. Бироқ шундай бўлса-да, на султон ва на халифа ғарбга қўшин юбормади.

Оиласи

Ал-Мустазҳирнинг хотинларидан бири Исмо хотун Салжуқийлар султони Маликшоҳ И нинг қизи бўлган. Ал-Мустазҳир Исмо хотун билан 1108–1109-йилларда Исфаҳонда оила қурган. Кейинроқ Бағдодга келиб, халифалик саройида истиқомат қилган. 1112-йил 3-февралда Исмо хотун Абу Ис’ҳоқ Иброҳимни дунёга келтирган, бироқ Иброҳим 1114-йилнинг октябрида чечакдан вафот этган ва Русофа қабристонидаги ал-Муқтадир мақбарасига, халифа ал-Муқтадийнинг ўғли, амакиси Жаъфарнинг ёнига дафн қилинган. Ал-Мустазҳир вафот этгач, Исмо хотун Исфаҳонга қайтиб келган ва шу ерда 1141—1142-йилларда[5] вафот этган. Ҳозирги Барраcкс Маркет кўчасида ўзи асос солган юридик коллежига дафн қилинган[5]. Ал-Мустаҳзирнинг Лубона исмли бағдодлик канизаги ҳам бўлиб, у бўлажак халифа ал-Мустаршиднинг онаси эди[6]. Лубона 1133–1134-йилларда вафот этган[7]. Ал-Мустазҳирнинг Ашин исмли яна бир канизаги бўлган. Ашин Суриядан бўлиб, бўлажак халифа ал-Муқтафийнинг онаси эди[6]. Шунингдек, ал-Мустазҳирнинг эфиопиялик Нзҳҳ, туркиялик Ақблан ва Розин исмли канизаклари ҳам бўлган[8]. Халифанинг Амир Абул-Ҳасан Али исмли ўғли бўлиб, у 1131-йилнинг июн ойида вафот этган[9].

Ворислиги

Ал-Мустазҳир 1118-йилда 40 ёшида вафот этган. Ўлимидан кейин унинг ўрнига ўғли ал-Мустаршид 29-аббосий халифаси этиб тайинланган.

Яна қаранг

  • Ғаззолий, таниқли ва нуфузли файласуф, диншунос, сунний ислом ҳуқуқшуноси.

Манбалар

  1. ↑ Рудаинй. „Тҳе Роле оф Wомен ин тҳе Бūйид анд Салжūқ Периодс оф тҳе Аббасид Cалипҳате (339-447/9501055&447-547/1055-1152): Тҳе Cасе оф Ирақ“ 117, 157. Университй оф Эхетер (2015-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Ҳанне, Эриc (2008). "Тҳе Бану Жаҳир анд Тҳеир Роле ин тҳе Аббасид анд Салжуқ Администратионс". Ал-Масақ 20 (1): 29–45. дои:10.1080/09503110701823536. Арчивед фром тҳе оригинал он 2023-06-24. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230624201425/ҳттпс://www.аcадемиа.эду/10968481. Қаралди: 22 Марч 2022. Ал-Мустазҳир]]
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Cаҳен, Cлауде „ДЖАҲĪР“, . Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Волуме ИИ (C-Г) Леwис: . Леиден: Э.Ж. Брилл, 1991 — 384–5-бет. ИСБН 90-04-07026-5. 
  4. ↑ Cаҳен, Cлауде „ДЖАҲĪР“, . Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Волуме ИИ (C-Г) Леwис: . Леиден: Э.Ж. Брилл, 1991 — 384–5-бет. ИСБН 90-04-07026-5. 
  5. ↑ 5,0 5,1 ал-Сāʿī, Ибн. كتاب جهات الأئمة الخلفاء من الحرائر والإماء المسمى نساء الخلفاء: Wомен анд тҳе Cоурт оф Багҳдад, Либрарй оф Арабиc Литературе. НЙУ Пресс, 2017 — 62, 65, 152 н. 91 анд 96, 166-бет. ИСБН 978-1-4798-6679-3. 
  6. ↑ 6,0 6,1 الدكتور, عبد القادر بوباية ،الأستاذ. الاكتفاء في اخبار الخلفاء 1-2 ج2. Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية, 2009 — 487, 492-бет. 
  7. ↑ ал-Атҳīр, И.Д.И.. Тҳе Чрониcле оф Ибн Ал-Атҳīр фор тҳе Cрусадинг Период фром Ал-Кāмил Фīъл-таърīкҳ, Cрусаде техц ин транслатион. Ашгате, 2006 — 309-бет. ИСБН 978-0-7546-4077-6. 
  8. ↑ Рудаинй. „Тҳе Роле оф Wомен ин тҳе Бūйид анд Салжūқ Периодс оф тҳе Аббасид Cалипҳате (339-447/9501055&447-547/1055-1152): Тҳе Cасе оф Ирақ“ 117, 157. Университй оф Эхетер (2015-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 14-апрел.
  9. ↑ Ричардс, Д.С.. Тҳе Чрониcле оф Ибн Ал-Атҳир фор тҳе Cрусадинг Период фром Ал-Камил Фи'Л-Та'Рикҳ.: Тҳе Еарс 491-541/1097-1146 тҳе Cоминг оф тҳе Франкс анд тҳе Муслим Респонсе, Cрусаде техц ин транслатион. Ашгате, 2010 — 289-бет. ИСБН 978-0-7546-6950-0. 

Адабиётлар

  • Тҳис техт ис адаптед фром Wиллиам Муир'с публиc домаин, Тҳе Cалипҳате: Иц Рисе, Деcлине, анд Фалл.
  • الدكتور, عبد القادر بوباية ،الأستاذ (2009). الاكتفاء في اخبار الخلفاء 1-2 ج2. الاكتفاء في اخبار الخلفاء 1-2. Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ دار الكتب العلمية. п. 485
Ал-Мустазҳир
Таваллуди: 1078 Вафоти: 1118-йил 6-август
Суннийлик унвонлари
Олдингиси Халифалар рўйхати
Аббосий халифалар рўйхати

1094-йил феврал – 1118-йил 6-август
Кейингиси