Al-Mutazid
Ал-Мутазид (тўлиқ исми: Абул Аббос Аҳмад ибн Талҳа ал-Муваффақ, қисқартириб Абул Аббос дейилган; арабча: أبو العباس أحمد بن طلحة الموفق; 857 — 902-йил 5-апрел)[1] — Аббосийлар халифалиги халифаси. 892-йилдан 902-йилгача (вафотига қадар) халифалик қилган.
| ал-Мутазид биллоҳ المعتضد بالله | |
|---|---|
| Халифа Мўминлар амири | |
|
Ал-Муътадиднинг олтин динори. Ҳижрий 285-йил (милодий 892/3-й.й.) | |
| Аббосийлар халифалигининг 16-халифаси | |
| Салтанат | 892-йил 15-октабр — 902-йил 15-апрел |
| Ўтмишдоши | Ал-Муътамид |
| Давомчиси | Ал-Муктафий |
| Туғилиши |
тах. 857 Аббосийлар Самарраси, Аббосийлар халифалиги |
| Вафоти |
902-йил 5-апрел Бағдод, Аббосийлар халифалиги |
| Дафн этилган жой |
Бағдод |
| Турмуш ўртоғи | Қатр ал-Нада |
| Фарзандлари |
|
| Сулола | Аббосийлар |
| Отаси | Ал-Муваффақ |
| Онаси | Дирар |
| Дини | Сунний ислом |
Ал-Мутазид халифа ал-Муътамид даврида Аббосийлар давлатининг регенти ва бошқарувчиси бўлган ал-Муваффақнинг ўғлидир. Ал-Мутазид ёшлик чоғларида турли ҳарбий юришларда, хусусан, Занжилар қўзғолонини бостирилишида отасининг хизматида бўлгани унинг келажагида муҳим рол ўйнаган. 891-йил июн ойида ал-Муваффақ вафот этгач, ал-Мутазид регент этиб тайинланган. 892-йил октябр ойида ал-Муътамид вафот этгач, ал-Мутазид амакиваччаси ва меросхўр ал-Муваффидни четлаб ўтиб, тахтга ўтирган. Отаси каби ал-Мутазиднинг қудрати бевосита қўшин билан муносабатларига боғлиқ бўлган. Муносабатлар дастлаб Занжга қарши ҳарбий юриш даврида сохталаштирилса-да, лекин шахсан халифанинг ўзи бошқарган кейинги ҳарбий ҳаракатларда янада мустаҳкамланган. Ал-Мутазид Аббосий халифалар ичида энг фаол ҳарбий юришлар қилган халифа ҳисобланади. Халифа ўз куч-ғайрати ва қобилияти билан Аббосийлар давлати бир неча ўн йилликларда давом этган нотинчликлар сабаб йўқотган қудрати ва ҳудуднинг бир қисмини қайта тиклашга муваффақ бўлган.
Бир қатор юришларда Жазира, Туғур ва Жибал вилоятларини қўлга киритиб, шарқда Саффорийлар, ғарбда Тулунийлар билан яқинлашган. Ушбу мувафаққиятлар халифалик ҳукмронлигини номинал бўлса-да тан олинишини таъминлаган. Давлат иқтисодининг асосий қисмини қўшинни сақлаш учун йўналтириш эвазига ҳарбий муваффаққиятларга эришган. Бу эса марказий фискал бюрократиянинг кенгайишига ва ҳокимият тепасига қадар кўтарилишига олиб келиб, халифанинг обрўсига доимий ҳисса қўшган.
Ал-Мутазид жиноятчиларни жазолашда шафқацизлиги билан машҳур бўлган. Кейинги йилномачилар унинг қийноқлардан кенг ва моҳирона фойдаланганини қайд этганлар. Мутазид ҳукмронлиги даврида пойтахт Бағдодга кўчирилиб, шаҳарда доимий равишда йирик қурилиш ишлари амалга оширилган. У анъанавий суннийликнинг қатъий тарафдори бўлса-да, Алилар билан ҳам яхши муносабатларни сақлаб қола олган. Табиий фанларга қизиқиш билдириб, олимларга халифа ҳомийлигини тиклаган.
Муваффақиятларга қарамай, ал-Мутазиднинг ҳукмронлиги охир-оқибат халифалик тақдирини яхши томонга ўзгартириш учун жуда қисқалик қилган. У бошчилик қилган тикланиш жараёни давлат бошқарувида қобилиятли шахсларнинг мавжудлигига ҳам боғлиқ эди. Халифанинг қобилияциз ўғли ва меросхўри ал-Муктафийнинг қисқа муддатли ҳукмронлиги даврида ҳам баъзи катта ютуқларга эришилган. Хусусан, Тулунийлар мулки қўшиб олинган, аммо кейинги ворислари даврида мамлакат заифлашиб, қарматияликлар каби янги душманлар пайдо бўлган. Бундан ташқари, ал-Мутазид ҳукмронлигининг кейинги йилларида яққол намоён бўлган бюрократия ичидаги фирқачилик аббосийлар ҳукуматини бир неча ўн йиллар давомида заифлаштириб, охир-оқибат халифаликнинг бир қатор ҳарбий кучлар ўртасида тақсимланишига олиб келган. Тарқоқликлар натижасида 946-йилда Бувайҳийлар Бағдодни босиб олишган.
Таржимаи ҳоли

Ал-Мутазид Аббосийлар халифаси ал-Мутаваккил (847—861) ва Дирар исмли юнон қулининг фарзанди. Туғилган санаси аниқ эмас. Чунки ҳокимиятга келган вақтда ўттиз саккиз ёки ўттиз бир ёшда бўлганлиги сабабли 854 ёки 861-йилларда туғилган деб тахмин қилинади[2][3][4]. 861-йилда ал-Мутаваккил тўнғич ўғли ал-Мунтасир (861—862) билан тил бириктирган турк қўриқчилари томонидан ўлдирилган. Бу фитна халифалик пойтахтида „Самаррадаги анархия“ деб номланувчи ички тартибсизликлар даврини бошлаб берди. Анархия даври 870-йилда Аҳмаднинг амакиси ал-Муътамиднинг (870—892) ҳокимиятга келиши билан якунланди. Бироқ, ҳақиқий ҳокимият элита турк қул аскарлари (ғилмон) ва Аҳмаднинг отаси Талҳага тегишли эди. Талҳа халифаликнинг бош ҳарбий қўмондони сифатида ҳукумат ва турклар ўртасида бош воситачи эди. Халифалик анъанасига биноан ал-Муваффақ номини олган Талҳа тез орада халифаликнинг расмий ҳукмдори бўлди. Талҳанинг лавозими 882-йилда ал-Муътамиднинг Мисрга қочишга бўлган муваффақияциз уринишидан сўнг уй қамоғига олинишига сабаб бўлгач, янада мустаҳкамланди[5][6].
Вилоятлардаги халифа ҳокимияти „Самаррадаги анархия“ даврида қулади. Натижада 870-йилларга келиб марказий ҳукумат Ироқ пойтахти ҳудудидан ташқаридаги халифаликнинг катта қисми устидан назоратни йўқотди. Ғарбда Миср турк қул аскари Аҳмад ибн Тулуннинг назорати остига ўтди. Аҳмад ҳам Сурияни назорат қилиш масаласида ал-Муваффақ билан кураш олиб борди. Хуросон ва Ислом Шарқининг катта қисми Форс сулоласи бўлган Саффорийлар томонидан босиб олинган эди. Саффорийлар аббосийларнинг содиқ ноиблари Тоҳирийлар ўрнини эгаллаган эди. Арабистон ярим оролининг катта қисми худди шундай маҳаллий ҳукмдорлар қўл остида бўлса, Табаристонда радикал Зайдий шиа сулоласи ҳокимиятни қўлга олди. Ҳатто Ироқда ҳам Қуйи Ироқ плантацияларида ишлаш учун олиб келинган африкалик қуллар Занж қўзғолонини бошлашган. Ушбу қўзғолон Бағдоднинг ўзига ҳам таҳдид солган. Жанубда эса қарматияликлар таҳдид сифатида пайдо бўлган эди[7][8][9]. Ал-Муваффақнинг ҳукмронлиги шу тариқа барбод бўлаётган халифаликни қулашдан сақлаб қолиш учун давомли курашларда ўтди[10]. Халифанинг Миср ва Сурия устидан назоратни Ибн Тулундан қайтариб олишга уринишлари мувафаққияциз бўлди. Ибн Тулун ҳатто ўз ҳудудини кенгайтириб, меросхўр ҳукмдор сифатида тан олинди[11][12]. Шундай бўлса-да, ал-Мутазид халифаликнинг ўзагини сақлаб қолишга муваффақ бўлган. У Ироқда Бағдодни эгаллашга ҳаракат қилган Саффорийлар босқинини қайтариб, узоқ курашлардан сўнг Занжни бўйсундиришга ҳам эришган[6][13].
Занж ва тулунийларга қарши юришлар

Бўлажак ал-Мутазид (бу вақтда куняси Абул Аббос деб аталган) ўзининг дастлабки ҳарбий тажрибасини орттириш ва ҳукмронлиги билан боғлиқ бўлган ҳарбий алоқаларни ўрнатиш мақсадида Занжга қарши курашда иштирок этди. Ал-Муваффақ ўғлига ёшлигидан ҳарбий тарбия берган. Ёш шаҳзода зўр чавандоз ва тиришқоқ саркарда бўлиб, аскарлари ҳамда отларининг ҳолатига шахсан эътибор қаратган[2][14].
869-йилда қўзғолон бошланганидан кейин ўн йил ичида занжлар Ироқнинг қуйи қисмида катта ҳудудни, жумладан Басра ва Восит шаҳарларини эгаллаб олдилар ва Хузистонга юриш бошладилар[6][15]. 879-йилда Саффорийлар давлатининг асосчиси Яъқуб ас-Саффорнинг вафоти Аббосийларга бутун эътиборини Занж қўзғолонига қаратиш имконини берди[6]. Абул Аббоснинг 879-йил декабрида 10 000 қўшин қўмондонлигига тайинланиши урушнинг бурилиш нуқтаси бўлди[16]. Месопотамия ботқоқларида сув ва қуруқликдаги ҳарбий операциялар орқали кечган узоқ ва машаққатли курашда Абул Аббос ва халифанинг энг машҳур ғилмони, узоқ вақт хизмат қилган Зирак ат-Туркий катта рол ўйнади. Аббосийлар қўшинлари охир-оқибат қўшимча кучлар, кўнгиллилар ва Занж қўшинлари билан тўлдирилган бўлса-да, қўшин асосини Абул Аббоснинг шахсий қўмондонлиги остидаги аскарлар бўлинмаси ташкил этган. Ушбу қўшин асосини ва қўшиндаги етакчилик лавозимларини кам сонли ғилмонлар ташкил этган[17]. Йиллар давомида Занж қўзғолончилари жойлашган ҳудуд қуршаб олинди. 883-йил августда аббосий қўшинлари қўзғолончилар пойтахти ал-Мухтарага бостириб кириб, қўзғолонни тўхтатдилар[18][19]. Ат-Табарийнинг асарида собиқ занж исёнчисининг уруш ҳақидаги маълумотлари сақланиб қолган. Мазкур маълумотларда ал-Муваффақ ва Абул-Аббоснинг ўз кучларини ҳимоя қилишдаги қаҳрамонликлари таъкидланган. Муваффақиятли кураш халифанинг халифалик ҳокимиятини амалда қўлга киритишини қонунийлаштиришга қаратилган ташвиқот ҳаракатларида асосий воситага айланган[20].
884-йил май ойида Ибн Тулун вафотидан сўнг халифанинг икки саркардаси: Исъҳоқ ибн Кундож ва Ибн Абуъл-Саж вазиятдан фойдаланиб, Суриядаги Тулунийлар ҳудудига ҳужум қилишди. Бироқ уларнинг дастлабки мувафаққиятлари узоққа чўзилмади. 885-йил баҳорида Абул Аббос курашга раҳбарлик қилиш учун сафарбар қилинган. У тез орада Тулунийларни мағлуб этиб, уларни Фаластинга чекинишга мажбур қилган, аммо Ибн Кундож ва Ибн Абуъл-Саж билан жанжалдан сўнг, бу икки саркарда юришни ташлаб, қўшинларини олиб кетишган. 6-апрел куни Тавоҳин жангида Абул Аббос Ибн Тулуннинг ўғли ва меросхўри Хумаравайҳ билан шахсан тўқнашди. Аббосий шаҳзодаси дастлаб ғалаба қозониб, Хумаравайҳни қочишга мажбур қилди. Кейинроқ мағлубиятга учраб, жанг майдонидан қочиб кетиши натижасида қўшинининг катта қисми асирга олинди[21][22]. Бу ғалабадан сўнг Тулунийлар Византия империяси билан чегарадаги Жазира ва чегара ҳудудлари (Туғур) устидан назоратни кенгайтирдилар. 886-йилда тинчлик шартномаси тузилди. Унга кўра ал-Муваффақ Хумаравайҳни ҳар йиллик ўлпон эвазига 30 йиллик муддатда Миср ва Суриянинг меросхўр ҳокими сифатида тан олишга мажбур бўлди[11][12]. Кейинги бир неча йил ичида Абул Аббос отасининг Форсни Саффорийлар назоратидан тортиб олишга уринишларида иштирок этди[23].
Қамалиши ва тахтга чиқиши
Бу даврда Абул Аббос ва отаси ўртасидаги муносабатлар номаълум сабаб туфайли ёмонлашди. 884-йилдаёқ Абул Аббоснинг ғилмони Бағдодда ал-Муваффақнинг вазири Саид ибн Махлад қўзғолон кўтарди. Қўзғолон катта эҳтимол билан тўланмаган маош учун бўлган[2][24]. Охир-оқибат, 889-йилда Абул Аббос отасининг буйруғи билан ҳибсга олиниб, қамоққа ташланган. Унга содиқ бўлган ғилмонлар намойишларига қарамай, Абул Аббос қамоқдан чиқарилмаган. Тахминан, 891-йил майигача ҳибсда қолиб, ал-Муваффақ Жибалда икки йил яшаганидан сўнг Бағдодга қайтарилган[2][24].
Ал-Муваффақ, подагра билан касалланган[1], ўлимга яқин эди. Вазир Исмоил ибн Булбул ва Бағдод шаҳар қўмондони Абул-Сақр ал-Мўтамид ва унинг ўғилларини, жумладан, номинал валиаҳд ал-Муфаввадни ҳам шаҳарга чақириб, вазиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлдилар. Абул Аббосни четлаштиришга уринганлар Абул Аббоснинг аскарлар ва оддий халқ орасида машҳурлиги туфайли муваффақияцизликка учради. Абул Аббос отасини ўлим олдидан зиёрат қилиши учун озод қилинди. Ал Муваффақ 2-июнда вафот этгач, дарҳол ҳокимиятни эгаллашга муваффақ бўлди. Бағдод халқи янги халифа рақибларининг уйларини талон-тарож қилишди. Ибн Булбул ишдан бўшатилиб, қамоққа ташланган ва қамоқда бир неча ойдан кейин қийноқлардан вафот этган. Абул Аббоснинг хизматкорлари қўлига тушган Ибн Булбул тарафдорларининг ҳар бирини шундай тақдир кутарди[25][26].
Энди „энг қудратли“[25] Абул Аббос барча мансабларда отасининг ўрнини эгаллади. Янги халифа ал-Муътадид биллоҳ унвони, халифа ал-Муътамид ва ал-Муфавваддан кейин меросхўр лавозимини эгаллади[2][27]. 892-йил 30-апрелда Ал-Мутазид амакиваччасини меросхўрликдан бутунлай четлатди[2][28]. Шундай қилиб, ал-Муътамид 892-йил 14-октябрда вафот этгач[29], ал-Мутазид халифа ҳокимиятини эгаллади[2][30].
Ҳукмронлик

Шарқшунос Ҳаролд Боwен ал-Мутазиднинг тахтга чиқишини қуйидагича таърифлаган[4]:
ташқи кўриниши тик ва нозик; бошида оқ хол бор эди, оқ холларга хайрихоҳ бўлмагани учун қора рангга бўялган. Такаббур кўринар эди. Хулқ-атворда жасур эди. Ханжар билан шер ўлдиргани ҳақида ҳикоя қилишади. […] отасининг барча куч-ғайратини мерос қилиб олди ва тезкор ҳаракатлари билан обрў-эътибор қозонди.
Отаси сингари ал-Мутазиднинг ҳам қудрати унинг ҳарбийлар билан яқин муносабатларига таянган. Тарихчи Ҳугҳ Кеннедй ёзганидек, у „тахтга, моҳиятан, ҳеч қандай қонуний ҳуқуқ билан эмас, балки халифа бўлишини таъминлаган ғилмон кўмаги туфайли […] чиқди“. Шунингдек, ҳарбий хизматдаги рақиблари камситилган ва тарқатиб юборилган[31]. Шундай қилиб, ҳарбий ҳаракатлар унинг асосий қизиқиши эканлиги ажабланарли эмас. Одатда ўз қўшинини ҳарбий юришларда шахсан бошқарган. Бу иши Мутазиднинг жангчи халифа ва исломий ғозий сифатидаги обрўсини мустаҳкамлади. Тарихчи Мичаэл Боннер таъкидлаганидек, "Ҳорун ар-Рашид яратган ва ал-Мутасим обрўсини оширган „ғозий халифа“ роли ал-Мутазиднинг тинимсиз ҳарбий юришлари даврида ўзининг энг юқори даражасига кўтарила олди"[30][32].
Янги халифа ўз ҳукмронлигининг бошиданоқ Аббосийлар халифалигининг заифлашишини[2] тўхтатишни мақсад қилган. Ўз мақсади сари бор куч ва дипломатияси билан ишлаган. Кеннедйнинг сўзларига кўра, фаол ва ғайратли ҳарбий бўлиш билан бирга ал-Мутазид, шунингдек, „маҳоратли дипломат, ҳар доим ғалаба учун жуда кучли бўлганлар билан муроса қилишга тайёр эди“[32].
Тулунийлар билан муносабатлар
Бу сиёсат янги халифанинг энг қудратли вассал Тулунийлар тузумига нисбатан муросавий муносабатида дарҳол намоён бўлди. 893-йил баҳорида ал-Мутазид Хумаравайҳни Миср ва Суриядаги автоном амир сифатида тан олди ва тасдиқлади. Бунинг эвазига ҳар йили 300,000 динор ўлпонга қўшимча яна 200,000 динор ўлпон тўлаш, шунингдек, Жазиранинг икки вилояти Дияр Раби'а ва Диёр Мударни халифалик бошқарувига қайтариш керак эди[33]. Шартномани имзолаш эвазига Хумаравайҳ ўз қизи Қатр ан-Надани („Шудринг томчиси“) халифанинг ўғилларидан бирига келинликка беришни таклиф қилган, бироқ ал-Мутазиднинг ўзи унга уйланишни маъқул кўради. Тулуний маликаси ўзи билан „Ўрта аср араб тарихидаги энг дабдабали тўй совғаси“ (Терри Бианқуис) ҳисобланган бир миллион динор олиб келди[21][34]. Маликанинг Бағдодга келиши малика мулозимларининг ҳашаматли ҳаёти ва исрофгарчиликлари билан ажралиб турарди. Турмуш шароитлари қашшоқ халифа саройидан кескин фарқ қиларди. Бир ривоятда айтилишича, ал-Мутазиднинг бош амалдори синчковлик билан қидириб, саройни безаш учун атиги бешта безакли кумуш ва олтин шамдон топган, маликада эса ҳар бири шундай шамдон кўтарган 150 нафар хизматкор ҳамроҳ бўлган. Шунда ал-Мутазид: „Келинглар, бориб беркинайлик, йўқсиллигимиз кўринмасин“, деган экан[21].
Бошқа томондан, ушбу иш ал-Мутазид томонидан атайлаб „молиявий тузоқ“ сифатида амалга оширилган бўлиши мумкин. Чунки улкан маҳр Тулунийлар хазинасини деярли банкрот қилди[35]. Тулунийлар ушбу никоҳдан халифалик сулоласи билан боғланиш шарафидан ташқари[36] унчалик кўп нарса олмадилар. Қатр ан-Нада тўйдан сўнг кўп ўтмай вафот этди. 896-йилда Хумаравайҳнинг ўлдирилиши Тулунийлар давлатини вояга етмаган ўғилларининг беқарор қўлларида қолдирди. Ал-Мутазид бундан тезда фойдаланиб, 897-йилда Туғурнинг чегара амирликлари устидан назоратни кенгайтирди. Мичаэл Боннернинг сўзларига кўра, „[у] узоқ танаффусдан сўнг йиллик ёзги ҳарбий экспедиция ва Византия империясига қарши мудофаани ташкил қилишда эски халифанинг қўмондонлик ҳуқуқини ўз зиммасига олди.“ Тулунийларнинг янги ҳукмдори Ҳорун ибн Хумаравайҳ (896—904) ўз мавқеини халифалик тан олишини таъминлаш учун қўшимча имтиёзлар беришга мажбур бўлди. Жумладан, Ҳомс шимолидаги бутун Сурия ҳудудини қайтариб берди ва йиллик солиқни 450.000 диноргача оширди[37][32]. Кейинги бир неча йил ичида қолган Тулуний ҳудудларида ички тартибсизликларнинг кучайиши ва Қарматийлар ҳужумларининг ортиб бориши кўплаб Тулуний тарафдорларининг қайта тикланган Халифалик томонига ўтишга ундади[37].
Жазира, Кавказорти ва Византия фронти

Жазирада янги халифа турли мухолифларга қарши курашди. Жумладан, қарийб ўттиз йиллик хорижийлар қўзғолони билан бир қаторда турли хил автоном маҳаллий ҳукмдорлар, асосан, Амид ва Диёрнинг шайбоний ҳукмдори Бакр, Аҳмад ибн Исо аш-Шайбоний, Тағлибий раҳбар Ҳамдон ибн Ҳамдун ва бошқалар ҳам бор эди. 893-йилда хорижийлар ички можароларга чалғиган бир пайтда ал-Мутазид Мосулни Шайбондан тортиб олади. 895-йилда Ҳамдан ибн Ҳамдун ўз қўрғонларидан қувиб чиқарилиб, асирга олинади. Ниҳоят, хорижийлар сардори Ҳорун ибн Абдуллоҳнинг ўзи 896-йилда Ҳамданнинг ўғли Ҳусайнданмағлубиятга учраб, қўлга олингач, Бағдодга жўнатилиб, у ерда хочга михланган. Бу ҳаракат Ҳусайн ибн Ҳамдоннинг халифалик қўшинларидаги шонли мартабасини, Жазирада Ҳамдонийлар оиласининг босқичма-босқич ҳокимият тепасига келишини таъминлади[2][38][3]. Аҳмад аш-Шайбоний 898-йил вафотигача Амидни қўлида сақлаб қолди. Вафот этгач, ўрнига ўғли Муҳаммад келди. Кейинги йили ал-Мутазид Жазирага юриш қилиб, Муҳаммадни Амиддан қувиб чиқарди ва ўзининг тўнғич ўғли ҳамда меросхўри Али ал-Муктафийни губернатор этиб тайинлаш орқали бутун вилоятни марказий ҳукумат назорати остида бирлаштирди[2][39].
Ал-Мутазид деярли мустақил маҳаллий сулолалар қўлида қолган Кавказортидаги Арманистон ва Озарбайжонда, Жазира шимолида, самарали халифалик бошқарувини тиклай олмади[39]. Озарбайжоннинг халифалик тайинлаган ҳокими бўлган Ибн Абуъл-Саж 898-йилда ўзини мустақил деб эълон қилди. Бироқ, насроний арман князлари билан бўлган тўқнашувлари туфайли тез орада халифанинг ҳукмронлигини қайта тан олган. 901-йилда вафот этгач, ўрнига ўғли Девдад ўтирди. Бу ҳолат минтақада ярим мустақил Сожийлар сулоласининг мустаҳкамланишини англатган[40]. 900-йилда Ибн Абуъл-Саж Тарсус зодагонлари билан ҳамкорликда Диёр Мудар вилоятини эгаллаш учун фитна уюштирганликда гумон қилинган. Шундан сўнг қасоскор халифа уни ҳибсга олиш ва шаҳар флотини ёқиб юборишни буюрган[3][41]. Ушбу қарор Византияга қарши кўп асрлик урушда ўз-ўзига зарар етказиш эди. Чунки сўнгги ўн йилликларда тарслар ва уларнинг флоти Византия чегара вилоятларига қарши босқинларда катта рол ўйнаган эди[42]. Исломни қабул қилган византиялик Тарсуслик Дамиан қўл остидаги Сурия флоти 900-йил атрофларида Деметрия портини талон-тарож қилган ва кейинги йигирма йил ичида араб флотлари Эгей денгизида мувафаққияцизликка учраган бўлса, Византия қўшинлари Мелиас каби арман қочқинларининг оқими ёрдамида қуруқликда мустаҳкамланди. Византияликлар чегара ҳудудлари устидан назоратни кенгайтира бошладилар. Қатор ғалабаларни қўлга киритдилар ва икки империя ўртасидаги эгасиз ва одам яшамайдиган ерларда янги вилоятлар (мавзелар) ташкил этишди[43].
Шарқ ва Саффорийлар
Ислом Шарқида халифа Саффорийлар ҳукмронлигини тан олишга мажбур бўлди ва улар билан модус вивенди ўрнатди. Кеннедйнинг сўзларига кўра, халифалик янги сулолалардан ҳам Тоҳирийлар билан олдинги ўн йилликларда бўлган ҳамкорликка ўхшаш ҳамкорликда фойдаланишга умид қилган. Бинобарин, Саффорийлар ҳукмдори Амр ибн ал-Лайс Хуросон ва Шарқий Форс ҳамда Форсни ўз тасарруфида деб эълон қилди. Аббосийлар эса Ғарбий Форс, яъни Жибал, Рай ва Исфаҳонни бевосита назорат қилишлари керак эди[2][37]. Мазкур сиёсат халифага Исфахон ва Ниҳовандда жойлашган яна бир ярим мустақил маҳаллий сулола бўлган Дулафидлар ҳудудларини қайтариб олиш имконини берди. Дулафид Аҳмад ибн Абд ал-Азиз ибн Абу Дулаф 893-йилда вафот этиши билан ал-Мутазид ўғли ал-Муктафийни Рай, Қазвин, Қум ва Ҳамадонга ҳоким қилиб тайинлаш учун ҳаракат бошлади. Караж ва Исфаҳон атрофидаги ҳудудлар билан чеграланган дулафийлар 896-йилда тахтдан ағдарилган. Шунга қарамай, Аббосийларнинг бу ерлар устидан ҳукмронлиги, айниқса, Табаристонда Зайдий амирлигининг мавжудлиги туфайли қалтислигича қолди. 897-йилда Рай Саффорийлар қўлига ўтди[37][44].
Эрондаги Аббосий-Саффорийлар ҳамкорлиги Рай шаҳрида жойлашиб, минтақадаги ҳам халифалик, ҳам Саффорийлар манфаатларига таҳдид солаётган генерал Рофе ибн Харсамага қарши биргаликдаги ҳаракатларида яққол намоён бўлди. Ал-Мутазид Аҳмад ибн Абдулазизни Райни қўлга олиш учун юборди. Рафий қочиб, Хуросонни Саффорийлардан тортиб олиш учун Табаристондаги Зайдийлар билан ҳамкорликда ҳаракат қила бошлади. Бироқ Амр халқнинг Алийларга қарши кайфиятини Рафийга қарши сафарбар қилгани ва Зайдийлардан кутилган ёрдам амалга ошмаганлиги сабабли Рафий 896-йилда Хоразмда мағлубиятга учради ва ўлдирилди. Қудратининг чўққисига чиққан Амр мағлубиятга учраган қўзғолончининг бошини Бағдодга жўнатади ва 897-йилда халифа Рай бошқарувини Амрга топширади[45]. Мутазид 898-йилда Амрни рақиблари Сомонийлар бошқараётган Мовароуннаҳрга ҳам ҳоким этиб тайинлаганидан сўнг ҳамкорлик барбод бўлди. Ал-Муътамид Амрни атайлаб сомонийлар билан тўқнаш келишга ундаган. Амр 900-йилдаги жангда Сомонийлардан қаттиқ мағлубиятга учраб, асирга олинган. Сомонийлар ҳукмдори Исмоил ибн Аҳмад уни занжирбанд қилиб Бағдодга жўнатади. 902-йилда ал-Мутазид ўлимидан сўнг қатл этилади. Ал-Мутазид ўз навбатида Исмоил ибн Аҳмадга Амрнинг унвонлари ва ҳокимликларини берди. Халифа Форс ва Кирмонни қайтариб олиш учун ҳаракат қилди. Бироқ Амрнинг набираси Тоҳир бошчилигидаги Саффорийлар ворислари Аббосийларнинг бир неча йил давомида бу вилоятларни босиб олишга уринишларига барҳам бериш учун етарлича кучли эди. Фақат 910-йилга келиб Аббосийлар Форс вилоятини қайтариб олишга муваффақ бўлишди[2][46][47].
Чекка ҳудудларда сектачилик ва парчаланишнинг кучайиши
9-аср давомида шиа таълимотларига асосланган бир қатор янги оқимлар пайдо бўлди. Улар хорижийлик ўрнида ўрнатилган тузумларга қаршилик кўрсатишнинг асосий йўналиши сифатида юзага келди. Улар Аббосийлар салтанатининг чекка ҳудудларида ўзларининг биринчи муваффақиятларига ҳам эришдилар. Табаристондаги Зайдийларнинг ҳужумлари 897-йилда Яманда такрорланди. Ал-Мутазид даврида халифаликнинг метрополияларига яқинроқ ҳудудларда янги, хавф Қарматийлар пайдо бўлди[48]. 874-йил Куфада асос солинган радикал исмоилийлик сектаси бўлган қарматийлар дастлаб Савадда (Қуйи Ироқда) жуда кам ва майда хавф бўлган. Уларнинг кучи 897-йилдан кейин жуда тез ўсиб, даҳшатли даражага етди. Абу Саид ал-Жаннабий бошчилигидаги қарматийлар 899-йилда Баҳрайнни эгаллаб олишди. Кейинги йили Аббос ибн Амр ал-Ғанавий бошчилигидаги халифалик қўшинини мағлуб этишди[49][50]. Ал-Мутазид вафотидан кейинги йилларда қарматийлар „аббосийлар Занж давридан бери дуч келган энг хавфли душман эканликларини исботлашган эди“ (Кеннедй)[2]. Шу билан бирга, куфанлик исмоилий миссионер Абу Абдуллоҳ аш-Шиий Маккага ҳаж сафари чоғида Кутама берберлари билан алоқа ўрнатган. Унинг прозелитизм саъй-ҳаракатлари берберлар орасида тез суръатлар билан ривожланди. 902-йилда у Аббосийлар ҳудудлари бўлган Аглобид амирлиги Ифриқияга ҳужум бошлади. Унинг забт этилиши 909-йилда якунланиб, Фотимийлар халифалигига асос солинган[51].
Ички сиёсат
Фискал сиёсат

Аббосийлар қўшини ал-Мўтасим ислоҳотларидан сўнг ўтмишдаги халифалик қўшинларига қараганда кичикроқ ва профессионалроқ жанговар куч эди. Гарчи ҳарбий жиҳатдан самарали бўлган бўлса-да, Аббосийлар режими барқарорлигига потенциал хавф туғдирди. Халифаликнинг чекка чегаралари, ундан ташқаридаги турклар ва бошқа халқлардан тортиб, халифалик ўлкалари жамиятидан узоқлаштирилди. Натижада аскарлар „нафақат нақд пул учун, балки омон қолиш учун ҳам давлатга тўлиқ таянган“ (Кеннедй). Натижада, марказий ҳукуматнинг маошларни таъминлай олмай қолиши ҳарбий қўзғолон ва сиёсий инқирозга олиб келди. Бу ҳолат Самаррадаги анархия даврида бир неча бор намоён бўлган эди[52]. Бинобарин, армияга мунтазам ҳақ тўлашни таъминлаш давлатнинг асосий вазифасига айланди. Кеннедйга ал-Мутазид тахтга ўтирган пайтдаги ғазна ҳужжатига асосланиб, қуйидагича хулоса қилган:
Кунига 7915 динорлик умумий харажатларнинг 5121 таси тўлиқ ҳарбий, 1943 таси ҳарбий ва ноҳарбий хизмат кўрсатган ҳудудларда (отлар ва отхоналар учун) ва фақатгина 851 таси бюрократия ва ҳарам каби соҳаларга сарфланган. Бу ҳолатда ҳам бюрократларнинг асосий мақсади армияга ҳақ тўлашни ташкил қилиш бўлганга ўхшайди. Қайд этилган ҳукумат харажатларининг 80 фоиздан ортиғи армияни сақлашга сарфланган деган хулосага келиш ўринли кўринади[53].
Шу билан бирга, кўплаб солиқ тўловчи вилоятлар марказий ҳукумат назоратидан чиқиб кетганидан сўнг халифаликнинг молиявий асослари ҳам кескин қисқарди[54]. Халифалик ҳукумати энди Савад ва Қуйи Ироқнинг бошқа ҳудудлари даромадларига тобора кўпроқ таяниб қолди. Шунингдек, фуқаролар урушларининг оқибатлари ва суғориш тармоғининг эътиборсиз қолиши натижасида қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигининг тез пасайиши ҳам кузатилди. Ҳорун ар-Рашид (786—809) даврида Саваднинг йиллик даромади 102 500 000 дирҳам бўлган. Бу миқдор Миср даромадидан икки баравар ва Суриядан уч баробар кўп эди. 10-аср бошларига келиб ушбу кўрсаткичнинг учдан биридан ҳам камини таъминлаган[55][56]. Қолган вилоятларда ярим автоном губернаторлар, муқāṭаъа ва сулола аъзолари анархик латифундиялар ўрнатишга муваффақ бўлганлиги сабабли вазият янада оғирлашди. Улар кўпинча тўламаган қатъий ўлпон эвазига деҳқончилик солиқлари жорий этишган[55][57]. Аббосийлар қўл остларида қолган ҳудуддан ўз даромадларини максимал даражада ошириш учун марказий бюрократиянинг ҳуқуқларини кенгайтириб, вилоятларни кичикроқ солиқ туманларига бўлишди. Шунингдек, фискал бўлимлар (дīwāн) сонини ҳам кўпайтирдилар. Бу сиёсат ҳам даромадларни йиғиш, ҳам мансабдор шахсларнинг фаолиятини яқиндан назорат қилиш имконини берди[58].
Молиявий инқирозга қарши курашиш учун халифа кўпинча даромадларни назорат қилиш билан шуғулланар эди. Ф. Малти-Дугласнинг сўзларига кўра, „хўжалик руҳи, очкўзлик“ учун обрўга эга бўлар эди. Халифа „оддий одамлар эътиборга олишдан ҳам нафратланадиган майда-чуйда ҳисобларни текширарди“ (Ҳаролд Боwен)[4][59]. Унинг ҳукмронлиги даврида жарималар ва мусодаралар сони кўпайиб борди. Натижада олинган даромадлар тож мулкидан тушадиган даромадлар ва ҳатто вилоят солиқларининг бир қисми халифанинг шахсий ҳамёнига (байт ал-мāл ал-кҳāṣṣа) оқиб келди. Иккинчидан фискал бўлимлар орасида ҳам халифа етакчи ўринни эгаллади ва кўпинча давлат ғазнасидан (байт ал-мāл ал-ʿāмма) ҳам кўпроқ пулга эга бўлди[60][61]. Ал-Мутазид ҳукмронлигининг охирига келиб, бир вақтлар бўш бўлган шахсий ҳамёнда ўн миллион динор бор эди[4]. Бошқа томондан, деҳқонларнинг солиқ юкини енгиллаштириш мақсадида 895-йилда халифа солиқ йилининг бошланишини мартдаги Форс Янги йилидан 11-июнга ўзгартирди. Бу ўзгариш Найрūз ал-Муʿтаḍид номи билан машҳур бўлди. Найрūз ал-Муʿтаḍид — „ал-Мутазиднинг янги йили“ маъносини англатади. Ер солиғи (кҳарāж) энди одатда ишончсиз ҳисоб-китоблар ўрнига ўрим-йиғимдан кейин йиғиб олинадиган бўлди[32][62].
Бюрократиянинг кучайиши
9-асрда Аббосийларнинг маъмурий тизими профессионаллашиб борди. Вилоят маъмурияти синчиклаб ўрганиладиган объектга айланди. Ибн Хурдодбеҳ кабилар географик асарларида халифалик вилоятлари ва уларнинг йўл тармоқлари ҳақида батафсил маълумотлар берилган. Ибн Қутайба каби шахслар мирзолик санъатини юксак даражада ривожланган тизимга айлантира олган[63]. Ал-Мутазиднинг молиявий сиёсати фуқаролик бюрократиясининг мавқеини янада мустаҳкамлади. Бу даврда бюрократия ўз таъсирининг энг юқори чўққисига чиқди. Айниқса, вазир, ҳатто қўшин ҳам халифа сўзчиси сифатида ҳурматга сазовор бўлди[13]. Ал-Мутазид, шунингдек, сешанба ва жума кунларини давлат хизматчилари учун дам олиш кунлари деб эълон қилган[64].
Кадрлар жиҳатидан ал-Мутазид ҳукмронлиги давлатнинг юқори раҳбарияти орасида давомийлик билан ажралиб турарди. Убайд Аллоҳ ибн Сулаймон ибн Ваҳб салтанатнинг бошидан то 901-йилда вафотига қадар вазир бўлиб қолди. Унинг ўрнига ўғли ал-Қосим келди. Ал-Муваффақ қўл остида хизмат қилган ва қизи халифанинг ўғлига турмушга чиққан фахрий, озод қилинган Бадр қўшин қўмондони бўлди. Молия бўлимларини, хусусан, Савадни биринчи бўлиб ака-ука Бануʻл-Фурот қабиласидан Аҳмад ва Алилар, 899-йилдан кейин эса Муҳаммад ибн Довуд ва унинг жияни Али ибн Исо бошчилигидаги Бануъл-Жарролар бошқарган[65][66][67]. Дастлабки маъмурий жамоа шу қадар самарали ва уйғун бўлганки, ХИ аср тарихчиси Ҳилол ас-Сабийга кўра, кейинги авлодлар даврида „ҳеч қачон Мутазид, Убайд Аллоҳ, Бадр ва Аҳмад ибн ал-Фурот каби халифа, девон амири ва бошлиғи, вазирлардан иборат бундай тўртлик бўлмаган“[68].
Бошқа томондан, Мишел Боннер таъкидлаганидек, ал-Мутазид ҳукмронлиги „бюрократия ичида фраксиячиликнинг кучайиши билан кечди. Бу ҳолат армияда ва шаҳар фуқаролик хизмати ҳаётида ҳам кузатилган бўлиши мумкин“[66]. Бануъл-Фурот ва Бануъл-Жарро каби икки бюрократик сулола ўртасидаги шиддатли рақобат, уларнинг кенг қулоч ёйган тармоғи ўша пайтда бошланган эди. Гарчи кучли халифа ва вазир бу қарама-қаршиликни жиловлай олган бўлса-да, кейинги ўн йилликларда ушбу оилалар Аббосийлар ҳукуматида ҳукмронлик қилади, фракциялар ўзаро ўрин алмашиб, кўпинча ўз ўтмишдошларини муṣāдара деб номланувчи яхши шаклланган амалиётга кўра пул ундириш учун жаримага тортар ва қийноқларга солар эди[13][69][70]. Бундан ташқари, ал-Қосим ибн Убайд Аллоҳ отасидан бутунлай бошқача характерга эга эди. Вазирликка тайинланганидан кўп ўтмай, ал-Қосим ал-Мутазидни ўлдиришга қасд қилди ва Бадрни ўз ҳийласига жалб қилмоқчи бўлди. Генерал берилган таклифларни ғазаб билан рад этди. Ал-Қосим халифанинг тўсатдан вафот этиши туфайли жазо ва қатлдан қутулиб қолди. Кейин вазир ал-Муктафий устидан ҳам ҳукмронлик қилишга уринди. Бадрни қоралаш ва қатл этиш учун ҳаракат қилди, Бануъл-Фуротга қарши яна кўплаб фитналарга ҳам аралашди[71].
Пойтахтнинг Бағдодга қайтиши
Ал-Мутазид, шунингдек, отасининг асосий операциялар базаси бўлиб хизмат қилган пойтахтни Самаррадан Бағдодга қайтаришни ҳам якунлади. Бироқ, шаҳар маркази ал-Мансур (754—775) бир аср олдин қурдирган Дажланинг шарқий қирғоғида сақланиб қолган[72][73]. 10-аср тарихчиси ал-Масъудий ёзганидек, халифанинг иккита асосий иштиёқи „аёллар ва қурилиш“ („ал-нисāʿ wаʿл-банāʿ“) эди[4]. Шунга кўра у асосий ишлар билан шуғулланган. Фойдаланмай ётган ал-Мансур масжидини қайта тиклади ва кенгайтирди[74], Ҳасаний саройини кенгайтирди, Турайя („Плеиадес“) ва Фирдус („Жаннат“) номли янги саройлар қурди ва ал-Муктафий даврида қуриб битказилган Тож саройида иш бошлади[75][76]. Бу сарой 1258-йилгача Аббосий халифалари қароргоҳи бўлиб қолган ва Дорул-Хилафа деб номланган янги халифалик сарой мажмуасининг яратилишини бошлаб берди[77][78]. Лой босган Дужайл каналини тозалаш орқали шаҳарнинг суғориш тармоғини тиклаб, қурилиш учун каналдан фойда кўраётган ер эгаларининг пуллари орқали тўлов қилди[72].
Илоҳий таълимотлар ва илм-фанни тарғиб қилиш
Ал-Мутазид ўз ҳукмронлигининг бошиданоқ анъанавий ортодокс суннийлар тарафида бўлиб, илоҳиёт ишларини тақиқлаган ва ҳанбалийларнинг ҳуқуқий фикрига кўра, ноқонуний деб ҳисоблаган мулк учун жавобгар бўлган фискал бўлимни бекор қилган[79]. Шу билан бирга, Али тарафдорлари билан яхши муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Шунинг учун ҳам Умавийлар халифалиги асосчиси ва Алининг асосий рақиби Муовияни расман лаънатлашга буйруқ бериш масаласини жиддий ўйлаб кўрди. Бундай хатти-ҳаракат кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан чўчиган маслаҳатчилари халифани сўнгги дақиқада фикридан қайтаришди. Ал-Мутазид Табаристоннинг бўлгинчи Зайдий имомлари билан ҳам яхши алоқада бўлган. Халифанинг Алийлар тарафдори сифатидаги позицияси 901-йил Яманда иккинчи Зайдий давлатининг барпо этилишига тўсқинлик қила олмади[79].
Ал-Мутазид, шунингдек, ИХ аср бошларида ўзидан олдинги ал-Маъмун (813—832), ал-Муътасим, ал-Восиқ (842—847) ва Ал-Мутаваккил ҳукмронлиги даврида ортодокс суннийликка қайтиш ва илмий изланишлардан нафратланиш билан ифодаланган, унинг ворислари даврида эса интеллектуал фаолият билан шуғулланиш учун қўллов йўқ эди. „Табиий фанларга жуда қизиққан“ ва юнонча сўзлаша оладиган ал-Мутазид ўша давр юнон матнларининг буюк таржимонлари ва математикларидан бири Собит ибн Қурра ҳамда грамматика олимлари Ибн Дурайд ва ал- Зажжож, халифанинг болаларига тарбиячиси, кабиларни қўллаб-қувватлаган[80]. Ўша пайтда Аббосийлар саройи билан боғланган ва қўллаб-қувватлаган бошқа таниқли шахслар халифанинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва ал-Муктафийга мураббий этиб тайинланган диний олим Ибн Абу ал-Дунё, таржимон Исъҳоқ ибн Ҳунайн, Бағдодда янги ташкил этилган ал-Мутазидий касалхонаси директори этиб тайинланган шифокор Абу Бакр ар-Розий, математик ва астроном ал-Баттаний кабилар илмий фаолият билан шуғулланишди[81].
Ўша даврнинг етакчи зиёлиларидан бири ал-Мутазиднинг устози, буюк файласуф ал-Киндийнинг шогирди Аҳмад ибн ат-Тойиб ас-Сарахсий эди. Ас-Сарахсий халифанинг яқин ҳамроҳи бўлиб, Бағдоднинг бозор нозири лавозимига тайинланган, бироқ халифани ғазаблантиргандан кейин 896-йилда қатл этилган. Бир ривоятга кўра, ал-Мутазид саройи латифаларида кўпинча ёвуз одам сифатида тасвирланган ал-Қосим ибн Убайд Аллоҳ қатл қилиниши керак бўлган исёнчилар рўйхатига ас-Сарахсийнинг исмини киритган. Халифа рўйхатга имзо чекади ва хатосини устози қатл этилгандан кейингина билади[82].
Ал-Мутазид даврида адолат ва жазо
Халифа адолатни ўрнатишда Малти-Дуглас „садизм билан чегарадош жиддийлик“ деб таърифлаган ҳолат билан ажралиб турарди. Хатоларга тоқат қилиб, ҳиссиёт ва мулойимлик намоён бўлмаса-да, ғазаби қўзғалганда, энг моҳирона қийноқларни қўллаган ва ўз саройи остида махсус қийноқ камералари қурдирган. Ал-Масъудий ва Мамлук тарихчиси ас-Сафодий каби йилномачилар халифанинг маҳбусларга нисбатан қийноқларини, шунингдек, Бағдодда омма олдида намойиш этиш орқали уларни намуна қилиб кўрсатиш амалиётини батафсил баён қилишган. Шундай қилиб, халифа ўз маҳбусларини қийнаш учун кўргичдан фойдалангани ёки уларни чуқурларга тескари кўмганлиги ҳақида хабар берилган. Шу билан бирга, тарихчилар халифанинг қийноқларини давлат манфаатларидан келиб чиқиб, қонуний деб оқлайдилар. Малти-Дугласнинг таъкидлашича, ас-Сафодий ал-Мутазидни Аббосийлар давлатининг асосчиси билан таққослаб, уни „иккинчи ас-Саффоҳ“ деб атаганида, бу нафақат унинг халифалик бойлигини тиклаганини таъкидлаш, балки тўғридан-тўғри ас-Саффаоҳ исмининг маъносига, „Қон тўкувчи“, ҳам ишора эканлигини айтиб ўтган[4][83].
Вафоти ва мероси
Ал-Мутазид 902-йил 5-апрелда 40 ёки 47 ёшида Ҳасаний саройида[84] вафот этди[3]. Унинг заҳарлангани ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо ҳарбий юришларининг аёвсизлиги машаққатли ҳаёти билан биргаликда соғлиғини жиддий равишда заифлаштирганлиги эҳтимоли ҳам бор. Охирги хасталик чоғида табибларининг маслаҳатига амал қилмаган. Ҳатто улардан бирини ўлар ҳолатига қадар тепиб юборган[3][84]. Ўзидан кейин тўрт ўғил ва бир неча қизлари қолди[84]. Ўғилларидан учтаси — ал-Муктафий, ал-Муқтадир ва ал-Қоҳир навбатма-навбат халифа бўлиб ҳукмронлик қилади ва фақат битта фарзанди Ҳорун халифа бўлолмайди[85]. Ал-Мутазид Бағдод шаҳрида дафн этилган биринчи Аббосий халифаси эди. Ўзидан кейинги ўғиллари сингари у ҳам шаҳарнинг ғарбий қисмидаги собиқ Тоҳирийлар саройига дафн этилган. Бу вақтда халифалар ушбу саройдан иккинчи даражали қароргоҳ сифатида фойдаланаётган эди[86].
Халифалик Муътадидга ўтгач, нифоқ тўхтади. Вилоятлар яна итоаткор бўлди, урушлар тўхтади, нархлар пасайди, ғалаёнлар авж олди. Қўзғолончилар янги халифага бўйсундилар, унинг қудрати ғалаба билан тасдиқланди. Шарқ ва ғарб уни тан олди, кўпчилик душманлари ва ҳокимият учун курашаётганлар унинг ҳокимиятига ҳурмат кўрсатдилар.
|
Шарқшунос Карл Вилҳелм Зеттерстеэннинг ёзишича, ал-Мутазид „ҳукмдор сифатида отасининг инъомларини мерос қилиб олган, иқтисодий ва ҳарбий қобилияти билан ажралиб турарди“, „қатъийлиги ва қаттиққўллиги ва шафқацизлигига қарамай, Аббосийларнинг энг буюк халифаларидан бирига айланди“[3]. Ал-Мутазиднинг қобилиятли ҳукмронлиги Аббосийлар халифалигининг таназзулини бир мунча вақт ортга сурганлиги билан изоҳланади, аммо унинг муваффақиятлари жуда кучли ҳукмдорнинг бошқаруви ва қатъий ҳукмронлигига ҳам боғлиқ эди. Охир-оқибат унинг ҳукмронлиги „узоқ муддатли тенденсияларни бекор қилиш ва Аббосийлар қудратини узоқ муддатли асосда қайта тиклаш учун жуда қисқалик қилди“ (Кеннедй)[2].
Ал-Мутазид ўз ўғли ва вориси ал-Муктафийни Рай ва Жазирага ҳоким қилиб тайинлаб, унинг халифаликка тайёрлаш учун ҳаракат қилган эди[2][88]. Гарчи ал-Муктафий отасининг сиёсатига амал қилишга уринган бўлса-да, отаси каби кучли эмасди. Ал-Муваффақ ва ал-Мутазиднинг кучли ҳарбийлаштирилган тизими халифанинг юришларида фаол иштирок этишини, шахсий намуна кўрсатишини, ҳукмдор ва аскарлар ўртасида ҳомийлик орқали мустаҳкамланган содиқлик ришталарини шакллантиришни талаб қиларди. Ал-Муктафий эса „ўз феъл-атвори ва мулойимлиги билан […] ўтроқ одам бўлиб, аскарларда илҳом у ёқда турсин, ҳатто садоқат ҳам уйғота олмаган“ (Мичаэл Боннер)[89]. Халифалик кейинги бир неча йил ичида катта муваффақиятларга эриша олди. Жумладан 904-йилда Тулунийлар мулкини қайта тиклаш ва қарматийлар устидан ғалаба қозониш каби. 908-йилда ал-Муктафийнинг ўлими билан „Аббосийларнинг қайта тикланиши“ деб аталадиган давр юқори нуқтасидан ўтиб, мамлакатда янги инқироз даври бошланди[90][91][92].
Энди ҳокимият заиф ва юмшоқ табиатли ал-Муқтадирни тахтга олиб келган йирик мансабдор шахслар томонидан бошқарила бошлаган. Кейинги ўн йилликларда саройнинг ҳам, армиянинг ҳам харажатлари ошиб борди. Нўноқ бошқарув ҳамда ҳарбий ва бюрократик гуруҳлар ўртасидаги низолар кучайиб борди. 932-йилга келиб, ал-Муқтадир ўлдирилгач, халифалик амалда банкрот бўлди. Тез орада ҳокимият халифани назорат қилиш ва амīр ал-умарāʾ унвони учун кураш бошлаган бир қатор кучли ҳарбий шахсларга ўтди. Бу жараён 946-йилда Бағдоднинг Бувайҳийлар босиб олиши билан якунланди. Ушбу сулола халифалик мустақиллигига ҳатто номи билан ҳам чек қўйдилар. Шундан кейин халифалар рамзий бошқарувчилар бўлиб қолишса-да, ҳар қандай ҳарбий ёки сиёсий ҳокимиятдан ёки мустақил молиявий ресурслардан маҳрум бўлишди[93][94][95].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Боwен 1928, с. 25.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 2,11 2,12 2,13 2,14 Кеннедй 1993, сс. 759–760.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 Зеттерстéэн 1987, с. 777.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 Боwен 1928, с. 26.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 148–150.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Боннер 2010, сс. 323–324.
- ↑ Моттаҳедеҳ 1975, сс. 77–78.
- ↑ Боннер 2010, сс. 313–327.
- ↑ Кеннедй 2001, с. 148.
- ↑ Боннер 2010, с. 314.
- ↑ 11,0 11,1 Кеннедй 2004а, с. 177.
- ↑ 12,0 12,1 Боннер 2010, с. 335.
- ↑ 13,0 13,1 13,2 Моттаҳедеҳ 1975, с. 79.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 151, 156.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 177–179.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 153–154.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 151, 153–156.
- ↑ Боннер 2010, с. 324.
- ↑ Кеннедй 2004а, с. 179.
- ↑ Кеннедй 2003, сс. 26–35.
- ↑ 21,0 21,1 21,2 Собернҳеим 1987, с. 973.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 104–105.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 119–120.
- ↑ 24,0 24,1 Кеннедй 2001, с. 152.
- ↑ 25,0 25,1 Боwен 1928, с. 27.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 152–153.
- ↑ Фиэлдс 1987, с. 168.
- ↑ Фиэлдс 1987, с. 176.
- ↑ Фиэлдс 1987, с. 178.
- ↑ 30,0 30,1 Боннер 2010, с. 332.
- ↑ Кеннедй 2003, с. 34.
- ↑ 32,0 32,1 32,2 32,3 Кеннедй 2004а, с. 181.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 105–106.
- ↑ Бианқуис 1998, с. 106.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 154–155.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, с. 154.
- ↑ 37,0 37,1 37,2 37,3 Боннер 2010, с. 336.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 181–182, 266.
- ↑ 39,0 39,1 Кеннедй 2004а, с. 182.
- ↑ Маделунг 1975, сс. 228–229.
- ↑ Маделунг 1975, с. 229.
- ↑ Треадголд 1997, сс. 461–466.
- ↑ Треадголд 1997, сс. 466фф.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 182–183.
- ↑ Босwортҳ 1975, с. 120.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 121–122.
- ↑ Боннер 2010, сс. 336–337.
- ↑ Боннер 2010, сс. 324–328.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 106–107.
- ↑ Боннер 2010, сс. 327–328.
- ↑ Боннер 2010, сс. 328–330.
- ↑ Кеннедй 2004б, сс. 10–15.
- ↑ Кеннедй 2001, с. 156.
- ↑ Моттаҳедеҳ 1975, с. 80.
- ↑ 55,0 55,1 Кеннедй 2004а, с. 187.
- ↑ Кеннедй 2004б, сс. 11–13.
- ↑ Моттаҳедеҳ 1975, с. 87.
- ↑ Моттаҳедеҳ 1975, сс. 79–80, 87.
- ↑ Малти-Доуглас 1999, с. 327.
- ↑ Боннер 2010, с. 334.
- ↑ Финер 1999, сс. 706–707.
- ↑ Талби 1998, с. 456 (ноте 313).
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 158–160.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, с. 158.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 179–180.
- ↑ 66,0 66,1 Боннер 2010, с. 333.
- ↑ Боwен 1928, сс. 28–31, 43–45.
- ↑ Боwен 1928, с. 44.
- ↑ Боннер 2010, сс. 333–334.
- ↑ Кеннедй 2004а, с. 180.
- ↑ Боwен 1928, сс. 57фф.
- ↑ 72,0 72,1 Кеннедй 2004а, сс. 180–181.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 160–161.
- ↑ Ле Странге 1900, сс. 34–36.
- ↑ Ле Странге 1900, сс. ххх, 250–252.
- ↑ Боwен 1928, с. 59.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, с. 161.
- ↑ Ле Странге 1900, с. 243.
- ↑ 79,0 79,1 Соурдел 1970, с. 132.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 243–245.
- ↑ Эл-Ҳибри 2021, сс. 161–162.
- ↑ Кеннедй 2006, сс. 245–246.
- ↑ Малти-Доуглас 1999, сс. 327–334.
- ↑ 84,0 84,1 84,2 Боwен 1928, с. 58.
- ↑ Росентҳал 1951, с. 139 (ноте 25).
- ↑ Ле Странге 1900, сс. 120, 194–195 (ноте 2).
- ↑ Масуди 2010, с. 329.
- ↑ Боннер 2010, с. 337.
- ↑ Боннер 2010, сс. 332, 335, 337.
- ↑ Боннер 2010, сс. 337–339.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 184–185.
- ↑ Соурдел 1970, сс. 132–134.
- ↑ Кеннедй 2004а, сс. 185–197.
- ↑ Доннер 1999, с. 30.
- ↑ Соурдел 1970, сс. 134–139.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй „Аутономоус Эгйпт фром Ибн Ṭūлūн то Кāфūр, 868–969“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме 1: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 86–119-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Боннер, Мичаэл „Тҳе wанинг оф эмпире, 861–945“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 305–359-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Босwортҳ, C. Э. „Тҳе Ṭāҳиридс анд Ṣаффāридс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 90–135-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Боwен, Ҳаролд. Тҳе Лифе анд Тимес оф ʿАлí Ибн ʿÍсà, ‘Тҳе Гоод Визиэр’. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1928. ОCЛC 386849.
- Доннер, Фред М. „Муҳаммад анд тҳе Cалипҳате: Политиcал Ҳисторй оф тҳе Исламиc Эмпире уп то тҳе Монгол Cонқуэст“, . Тҳе Охфорд Ҳисторй оф Ислам. Неw Ёрк анд Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1999 — 1–62-бет. ИСБН 978-0195107999.
- Эл-Ҳибри, Таеб. Тҳе Аббасид Cалипҳате: А Ҳисторй. Cамбридге анд Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 2021. ИСБН 978-1-107-18324-7.
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИИ: Тҳе ʿАббāсид Реcоверй: Тҳе Wар Агаинст тҳе Занж Эндс, А.Д. 879–893/А.Ҳ. 266–279, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1987. ИСБН 978-0-88706-054-0.
- Финер, Самуэл Эдwард. Тҳе Ҳисторй оф Говернмент фром тҳе Эарлиэст Тимес, Волуме ИИ: Тҳе Интермедиате Агес. Неw Ёрк анд Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1999. ИСБН 978-0-19-820790-0.
- Кеннедй, Ҳугҳ Н. (1993). "ал-Муʿтаḍид Биъллāҳ". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 759–760 б. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ал-мутадид-биллаҳ-СИМ_5640.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Армиэс оф тҳе Cалипҳс: Милитарй анд Соcиэтй ин тҳе Эарлй Исламиc Стате. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2001. ИСБН 0-415-25093-5.
- Кеннедй, Ҳугҳ Н. „Cалипҳс анд Тҳеир Чрониcлерс ин тҳе Миддле Аббасид Период (Тҳирд/Нинтҳ Cентурй)“, . Техц, Доcуменц, анд Артефаcц: Исламиc Студиэс ин Ҳоноур оф Д.С. Ричардс. Леиден: Брилл, 2003 — 17–35-бет. ИСБН 978-90-04-12864-4.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Кеннедй, Ҳугҳ Н. (2004). "Тҳе Деcлине анд Фалл оф тҳе Фирст Муслим Эмпире". Дер Ислам 81: 3–30. дои:10.1515/ислм.2004.81.1.3. ИССН 0021-1818.
- Кеннедй, Ҳугҳ Н.. Wҳен Багҳдад Рулед тҳе Муслим Wорлд: Тҳе Рисе анд Фалл оф Ислам'с Греатест Дйнастй. Cамбридге, МА: Да Cапо Пресс, 2006. ИСБН 978-0-306814808.
- Ле Странге, Гуй. Багҳдад Дуринг тҳе Аббасид Cалипҳате фром Cонтемпорарй Арабиc анд Персиан Соурcес. Охфорд: Cларендон Пресс, 1900. ОCЛC 257810905.
- Маделунг, W. „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Малти-Доуглас, Федwа (1999). "Техц анд Тортурес: Тҳе Реигн оф ал-Му'тадид анд тҳе Cонструcтион оф Ҳисториcал Меанинг". Арабиcа 46 (3): 313–336. дои:10.1163/157005899323288721. ИССН 0570-5398.
- Масуди. Тҳе Меадоwс оф Голд: Тҳе Аббасидс. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2010. ИСБН 978-0-7103-0246-5.
- Моттаҳедеҳ, Рой „Тҳе ʿАббāсид Cалипҳате ин Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 57–89-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Росентҳал, Франз (1951). "Фром Арабиc Боокс анд Манусcрипц ИВ: Неw Фрагменц оф ас-Сараḫсî". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй 71 (2): 135–142. дои:10.2307/595411. ИССН 0003-0279. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-тҳе-америcан-ориэнтал-соcиэтй_април-жуне-1951_71_2/паге/135.
- Собернҳеим, Моритз (1987). "Кҳумāраwаиҳ". ин Ҳоуцма, Мартижн Тҳеодоор. Э.Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913–1936, Волуме ИВ: 'Итк–Кwаṭṭа. Леиден: Брилл. 973 б. ИСБН 978-90-04-08265-6. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=7CП7фЙгҳБФҚC&пг=ПА973.
- Соурдел, Доминиқуэ „Тҳе ʿАббасид Cалипҳате“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1А: Тҳе Cентрал Исламиc Ландс фром Пре-Исламиc Тимес то тҳе Фирст Wорлд Wар. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1970 — 104–139-бет. ИСБН 978-0-521-21946-4.
- Талби, Муҳаммад „Эверйдай лифе ин тҳе cитиэс оф Ислам“, . Тҳе Дифферент Аспеcц оф Исламиc Cултуре: Тҳе Индивидуал анд Соcиэтй ин Ислам. Неw Ёрк: УНЕСCО, 1998 — 379–460-бет. ИСБН 978-92-3-102742-0.
- Треадголд, Wаррен. А Ҳисторй оф тҳе Бйзантине Стате анд Соcиэтй. Станфорд, Cалифорниа: Станфорд Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-8047-2630-2.
- Зеттерстéэн, К. В. (1987). "ал-Муʿтаḍид Би'ллāҳ". ин Ҳоуцма, Мартижн Тҳеодоор. Э.Ж. Брилл'с Фирст Энcйcлопаэдиа оф Ислам, 1913–1936, Волуме ВИ: Мороccо–Руззик. Леиден: Брилл. п. 777. ИСБН 978-90-04-08265-6. ҳттпс://боокс.гоогле.cом/боокс?ид=фWНпИГНФз0ИC&пг=ПА777.