Al-Mutiy
Абулқосим ал-Фадл ибн ал-Муқтадир (арабча: أبو القاسم الفضل بن المقتدر; 913/14 — 974-йил сентябр/октябр) — 946—974-йилларда Бағдодда бувайҳий амирлари қўл остида ҳукмронлик қилган Аббосийлар халифаси. Ал-Мутий лиллоҳ (арабча: المطيع لله[1]) ҳукмдорлик номи билан танилган.
| ал-Мутий лиллоҳ المطيع لله | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Халифа Мўминлар амири | |||||
|
Сомонийлар ҳукмдори Мансур И ибн Нуҳнинг ал-Мутий ҳукмдор деб кўрсатилган мис фалслари (Бухоро, 964/65-йил). | |||||
| Аббосийлар халифалигининг 23-халифаси | |||||
| Салтанат | 946-йил 28-январ — 974-йил 5-август | ||||
| Ўтмишдоши | ал-Мустакфий | ||||
| Давомчиси | ат-Тоий | ||||
| Туғилиши |
913/14 Бағдод | ||||
| Вафоти |
974-йил 12-октябр (60 ёшда) Дайр ал-Ақул | ||||
| Дафн этилган жой |
ар-Руфаса, Бағдод | ||||
| Турмуш ўртоғи | Утб | ||||
| Фарзандлари | ат-Тоий | ||||
| |||||
| Сулола | Аббосийлар | ||||
| Отаси | ал-Муқтадир | ||||
| Онаси | Машъала | ||||
| Дини | Ислом (Суннийлик) | ||||
Ал-Мутий ҳукмронлиги даври Аббосийлар халифалиги қудрати ва ҳокимиятининг энг паст нуқтаси бўлган. Ўтган ўн йилликларда халифаларнинг дунёвий ҳокимияти Ироққа қадар қисқарган. Ҳатто пойтахтда ҳам кучли саркардалар томонидан чекланган эди. Бағдодни бувайҳийлар босиб олиши билан халифа ҳокимияти бутунлай бекор қилинган. Ал-Мутийни бувайҳийлар тахтга чиқарган. Халифада Ироқдаги суд ва диний тайинловлар устидан жуда кам бўлса-да, ҳокимият мавжуд бўлиб, халифа ҳокимияти асосан рамзий аҳамият касб этган. Халифанинг бўйсуниши ва кучсизлигининг ўзи халифалик институтида барқарорликни тиклашга ёрдам берган. Қисқа муддатли ва зўравонлик билан ағдарилган ўтмишдошларидан фарқли ўлароқ, ал-Мутий узоқ ва нисбатан барқарор ҳокимиятда қолиб, тахтни ўғли ат-Тоийга топширишга муваффақ бўлган.
Халифанинг мусулмон дунёси номинал етакчиси сифатидаги нуфузи ал-Мутий даврида кескин пасайиб кетган. Бувайҳийларнинг минтақавий рақиблари ал-Мутий қиёфасида фақатгина бувайҳийлар қўғирчоғини кўришгани сабабли унинг халифалигини тан олишни кечиктиришган. Халифанинг Византия эришган ютуқларга самарали жавоб бера олмагани ҳам унинг обрўсига путур етказган. Энг муҳим жиҳати шиа режимларининг Яқин Шарқда кучайиши бевосита сунний ва аббосийларнинг ҳукмронлигига шубҳа туғдирган. Бувайҳийларнинг ўзлари шиа бўлса-да, ўз манфаатларини кўзлаб Аббосийлар халифалигини сақлаб қолишган. Ғарб томонда кенгайиб бораётган Фотимийлар халифалиги Аббосийлар учун бевосита ғоявий ва сиёсий муаммо туғдирган. Ал-Мутий ҳукмронлиги даврида Фотимийлар Мисрни босиб олиб, Бағдоднинг ўзига ҳам таҳдид солиб, Левантга томон кенгая бошлаган.
Биографияси
Ёшлик даври
Бўлажак халифа ал-Мутий 913/14-йилда Бағдодда Аббосий халифа ал-Муқтадирнинг (ҳ. 908–932) славян канизаги Машъаладан туғилган. Туғилганида ал-Фадл деб исм қўйилган[2][3]. Халифалар ар-Радий (ҳ. 934–940) ва ал-Муттақий (ҳ. 940–944) ака-ука бўлган[2]. Ал-Мутий инқироз даврида улғайган. Ал-Муқтадир ҳукмронлиги даврида фраксиявий низолар, қарматларнинг ҳужумлари, иқтисодий таназзул ва даромад танқислиги ҳарбий тартибсизликларга олиб келиб, бу жараён 932-йилда халифанинг ўлдирилиши билан якунланган[4]. Ар-Радий ва ал-Муттақийларнинг ҳукмронликлари даврида Аббосийлар марказий ҳукумати вилоятлар устидан назоратни минтақавий ҳарбий кучлар қўлига топширган. Ҳатто Аббосийлар пойтахти жойлашган Ироқ ҳудудида ҳам ҳарбий кучлар халифани ҳақиқий ҳокимиятдан маҳрум қилишган. Ҳарбий етакчилар амир ул-умаро (бош қўмондон, сўзма-сўз таржимаси — „бош амир“) унвони ва Бағдоддаги Аббосийлар ҳукумат аппаратини назорат қилиш учун бир-бирлари билан курашиб, бу уларга ҳаракатдаги қўшинларини маблағ билан таъминлаш имконини берган[5][6]. Ал-Муттақийнинг ўзини амир ул-умаро Бажкам тахтга чиқарган бўлса-да, халифа ўз идорасининг мустақиллиги ва ҳокимиятини тиклаш учун минтақавий саркардалар, хусусан, Мосул Ҳамдонийлари билан тил бириктиришга ҳаракат қилган. Бу уринишлар муваффақияциз тугаб, 944-йил сенйтабрда амир ул-умаро Тузун уни тахтдан тушириб, кўр қилиши билан якунланган[7][8].
Ал-Муқтадирнинг қолган ўғиллари етакчиси ва олдинги икки халифанинг укаси бўлган ал-Фадл тахт учун яққол номзод бўлган[9]. Тузун эса унинг ўрнига халифа ал-Муктафийнинг (ҳ. 902–908) ўғли ал-Мустакфийни (ҳ. 944–946) танлаган[10]. Ўрта аср манбаларида ёш шаҳзодалар ал-Мустакфий ва ал-Фадл Тоҳирий саройида яшаганларидаёқ бир-бирларидан нафратланиб, жанжаллашиб қолишгани қайд этилган. Ушбу икки шаҳзода бир-бирига қарама-қарши бўлган ворислик гуруҳлари аъзоси бўлибгина қолмай, характерлари ҳам мутлақо қарама-қарши бўлган. Ал-Фадл, отаси каби тақводорлиги билан машҳур бўлса, ал-Мустакфий камбағал шаҳар табақаларидан бўлган айёрун билан алоқаси ҳамда „вулгар“ ўйинларда иштирок этиши туфайли тақводорларни хафа қилган[9]. Айёрун камбағал шаҳар табақалари бўлиб, кўпинча бузғунчилар сифатида қораланган ва сўфийлар каби гетеродокс ва мазҳабий гуруҳлар билан алоқадорликда гумон қилинган[11][12]. Ал-Мустакфий тахтга ўтиргач, ал-Мутийни қўлга олиш учун ўз одамларини юборган, аммо аллақачон яшириниб улгургани учун халифа унинг уйини бузиб ташлаш билан ўзини қаноатлантирган[1][9]. Бу беҳуда ҳаракат фақат ал-Фадлни жиддий рақиб каби кўрсатишга хизмат қилган. Бу ҳақида эшитган фахрий вазир Али ибн Исо „Бугун у [ал-Фадл] тахт вориси деб тан олинди“, деб таъкидлагани айтилган[1].
Халифалиги
Тахтга чиқиши

945-йил декабрда Бувайҳийлар ҳукмдори Муизз уд-Давланинг (ҳ. 945–967) дайламий қўшинлари Бағдодни эгаллаб олган. Амир ул-умаро унвони бувайҳий амири бўлган акаси Имод уд-Давлага ўтган бўлса-да, Муизз уд-Давла Аббосийлар халифасининг амалда „ҳимоячиси“га айланган[13][изоҳ 1]. 946-йил 29-январда (бошқа маълумотларга кўра, 9-март) ал-Мустакфий тахтдан ағдарилиб[2][15], ўша куни Муизз уд-Давла ал-Фадлни ал-Мутий лиллоҳ (сўзма-сўз таржимаси — „Аллоҳга итоат қилувчи“) номи билан халифалик тахтига чиқарган[1][16]. Ал-Мутийнинг тўсатдан қайта пайдо бўлиб, тахтга чиқиши замондошлари учун ажабланарли ҳолат бўлиб, унинг ал-Муктафий тахтга ўтирган пайтдан бери бувайҳийлар билан тил бириктиргани ҳақидаги ҳикояларга сабаб бўлган[17].
Ўрта аср манбалари бу ўзгаришни диний асосларга кўра оқлашга ҳаракат қилган. Бувайҳийлар ва уларнинг издошлари шиаларга тарафдор бўлган икки йилномачи Муҳаммад ибн Абдулмалик ал-Ҳамадоний (ваф. 1127) ва Ибн ал-Асир (ваф. 1233) Муизз уд-Давла Аббосийларни тўлиқ тахтдан ағдариб, Бағдод тахтига Алийлар вакилини чиқариш ҳақида ўйлагани, аммо унинг котиби Абу Жаъфар ас-Саймарий бувайҳийлар ва шиа халифа ўртасида тўқнашув келиб чиқса, дайламийлар қўшинлари иккинчи тарафга ўтиши мумкинлигини айтиб, бу фикрдан қайтаргани ҳақида маълумот беришган[1][18]. Бу аниқ кейинги анахроник интерполяция бўлиб[изоҳ 2], тарихчи Жоҳн Доноҳуэ ал-Мустакфий баёнотидаги ҳар қандай диний мотивларни рад этади. Бошқа йилномачилар халифанинг Ҳамдонийлар билан фитналари ёки ал-Фадлнинг яшириниб, бувайҳий ҳукмдорини амакиваччасига қарши қайраши каби турли сабабларни келтиришган. Бироқ, асосий сабаб Муизз уд-Давланинг ҳеч қандай ташқи ёрдамсиз тўлиқ назорат остида бўладиган халифага эга бўлишни хоҳлагани бўлиши мумкин[19].
Афтидан, ал-Мутийнинг қасос олиш учун қилган ташаббуси билан ағдарилган ал-Мустакфийнинг кўзи кўр қилинган. Собиқ халифа умрининг қолган қисмини халифалик саройида маҳбусликда ўтказиб, 949-йил сентябрда қамоқда вафот этган[20].
Халифанинг роли ва бувайҳийлар билан муносабатлари
Ал-Мутий заиф шахс бўлиб, Ироқнинг бувайҳий ҳукмдори, аввал Муизз уд-Давла, кейин эса унинг ўғли Изз уд-Давланинг (ҳ. 967–978) қўғирчоқ ҳукмдорига айланган. Ҳақиқий ҳокимиятга эга бўлмагани туфайли ал-Мутийнинг ўзи салтанати йилномаларида деярли эсланмаган. Ўрта аср тарихчилари унинг бошқаруви даврини Аббосийлар халифалигининг энг пастки даражаси деб ҳисоблашган[2]. Бу фикрга замонавий олимлар ҳам қўшилади[21].
„Бувайҳийлар мавжуд тартибни ағдариш учун эмас, балки унда ўз ўрнини топишни мақсад қилишган. В асрда Рим империясида ҳокимиятни қўлга олган кўплаб герман етакчилари каби, улар ҳам тартибни йўқ қилишдан кўра статус-квони сақлаб қолиб, унда қонунийликни таъминлаш ҳақида кўпроқ ташвишланишган.“ —Тарихчи Ҳугҳ Кеннедй. „Тҳе Буйидс' ретентион оф тҳе Аббасид cалипҳате“[22]
|
Назарий жиҳатдан, бувайҳийлар ва уларнинг Ироқдаги барча амалдорлари Аббосийлар халифаси номидан иш олиб боришда, барча тайинлов ва ҳуқуқий ҳужжатларни халифа номидан қилишда давом этган[22][23]. Амалда ал-Мутий ҳар қандай сиёсий ҳокимиятдан маҳрум эди. У халифаликнинг катта саройларида фаровон ва хавфсиз ҳаёт кечириш эвазига мусулмон дунёси назарида янги бошланган бувайҳийлар режимини қонунийлаштиришга хизмат қилган[2][24]. Халифаликни бекор қилиш ёки халифаликка Алийлар вакилини тайинлаш вариантларига жиддий қизиқиш билдирилса-да, тезда рад этилган. Бундай ҳаракат кенг кўламли қаршиликларга сабаб бўлиб, бошқа жойда осонгина бошқа сунний халифалик ташкил этилиши мумкин эди. Бироқ, бувайҳийлар назорати остидаги итоаткор халифа кўпчилик суннийларнинг янги тузумга бўйсунишини сақлаб қолишга ёрдам берар, шунингдек, бувайҳийлар учун бошқа мусулмон шаҳзодалар билан алоқаларда ўзига хос рамзий аҳамият берарди[22][25]. Бундан ташқари халифа лавозими учун муносиб алий номзод ҳам йўқ эди. Бувайҳийлар ҳудудидаги шиаларнинг асосий гуруҳи вакили бўлган шиаликнинг Ўн икки имомидан сўнггиси етмиш йил олдин ғайбга учраган деб ҳисобланган. Зайдий таълимотига кўра, қонуний бўлиши учун имомлар ҳокимиятни ўзлари қўлга киритишлари керак эди[22][26].
Буйидлар тезда анъанавий Аббосийлар тизимини қабул қилишган. Халифа томонидан фахрий унвонлар ва ноиблик лавозимлари ёки халифанинг шартномаларни имзолаши кўринишида қонунийликка интилишган[27]. Шу билан бирга, ал-Мутий амалда маош олувчи давлат амалдорига айлантирилиб, унинг вазифаси суд ҳокимияти, диний муассасалар ва Аббосийлар оиласи аъзоларининг ишларини назорат қилишгача қисқартирилган[3]. Халифанинг бош котиби энди „вазир“ деб аталмай, шунчаки „котиб“ деб атала бошлаган. Унинг ваколатига халифанинг мулкини бошқарадиган девон ал-хилофани бошқариш, халифа номидан унвон, мансаб ва гувоҳномаларни расмий равишда бериш, қози ва судяларни тайинлаш экани белгиланган[28]. Дарҳақиқат, қозилик лавозимларига тайинлаш ҳам бувайҳий амири ихтиёрида эди. Ҳеч бўлмаганда Бағдод бош қозиси каби каттароқ лавозимлар учун халифа розилиги, фахрий либос ва керакли дипломни тақдим этиши керак эди. Ал-Мутий баъзи истиснолардан ташқари, одатда амирнинг тайинлашларига амал қилган[29].
Бувайҳийлар Ҳамдонийлар билан даврий тўқнашувларда ал-Муттақий каби ўзларига орқа ўгиришга уриниб кўрмаслиги учун халифани диққат билан кузатиб туришган. Ҳамдонийлар Шарқий Бағдодни қисқа муддат босиб олган 946-йил ёзидаги жангларда халифа Ғарбий Бағдоддаги черковда уй қамоғида сақланиб, то бувайҳийларга содиқлик қасами ичмагунча қўйиб юборилмаган[30]. Муизз уд-Давла Бағдод жанубидаги қўзғолончиларга қарши юриш қилга вақтларда ал-Мутийни шимолга, Ҳамдонийлар тарафига ўтиб кетмаслиги учун ўзига ҳамроҳ қилишга мажбур бўлган. Бувайҳий амир ул-умароси шимолдаги Ҳамдонийларга қарши юриш қилганда эса ал-Мутий Бағдодда қолдирилган[31]. 948/49-йилда Муизз уд-Давланинг қайниси Испаҳдост ал-Мутий (ёки исми ошкор этилмаган Алий) билан тил бириктирганликда гумонланиб ҳибсга олинган[32].

Муизз уд-Давла ҳокимиятни қўлга киритгач, қўшинни сақлаш учун собиқ халифалик бойлигини тақсимлаши натижасида ал-Мутий кунлик 2000 кумуш дирҳам маош билан кифояланишига тўғри келган. Кўп ўтмай, Басрани баридийлардан қутқаришгач, у ердаги йирик мулк ҳисобидан даромадини йилига 200 000 олтин диноргача кўпайтирган[33][34]. Кейинчалик Ироқнинг умумий таназзулга учраши унинг даромадини тўртдан уч қисмига қисқартирган бўлса-да, бу халифага Аббосийлар уруғининг муҳтож аъзоларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва Каъбага қимматбаҳо совғалар юбориш имконини берган[33]. Даромад халифалик саройи ҳудудида Товус саройи (Дар ат-Тававис), саккизбурчак уй (Дар ал-Мусаммама) ва тўртбурчак уй (Дар ал-Мурабба) каби бир қатор павилёнлар қуриш учун ҳам етарли бўлган[35][36].
Халифа ва бувайҳийлар ўртасидаги нотинч муносабатлар аста-секин мунтазам ва осойишта характер касб этган. Бувайҳийлар халифада қолган мажбуриятларни ҳеч бўлмаганда расмий ҳурмат қилишган. Ал-Мутий, афтидан, тобелик ролини қабул қилган, ҳаракат эркинлигини тиклаган ва Муизз уд-Давла билан самимий муносабатларни сақлаб қолган[37][38]. 955/56-йилда Муизз уд-Давла ўзининг 13 ёшли ўғли, бўлажак Изз уд-Давлани халифага вакил этиб тайинлаган[39]. Халифа ва амир ул-умаро ўртасидаги яхши муносабатларнинг энг кўзга кўринган истисноси, амир ул-умаро 961—963-йиллар оралиғида Абдуллоҳ ибн Абу аш-Шаворибдан Бағдод бош қозиси этиб тайинланиши эвазига йилига 200 000 дирҳам маблағ олишга уриниши бўлган. Бунга сунний ва шиа уламолари қарши чиққан ҳамда ал-Мутий бу даврда Муизз уд-Давла таклиф қилган тайинловларни имзолашдан бош тортган[3][40]. Бу, шунингдек, ал-Мутийнинг диний ёки суд соҳасидаги фаолиятига оид манбалардаги деярли ягона маълумот ҳамдир. Агар шу маълумот ҳам бўлмаганда, унинг ҳукмронлик даври тўлиқ сукунатда ўтар эди[41].
Ушбу бўйсунувнинг ягона натижаси барқарорлик бўлган[2]. Ал-Мутий қисқа умр кўрган аждодларидан фарқли равишда 29 ҳижрий йил-у тўрт ой ҳукмронлик қилган халифа бўлишига қарамай, халифаликка даъвогарлик қилувчи бир қанча рақиблар билан курашишга мажбур бўлган[42]. Ал-Муктафийнинг набираси 960-йилда Арманистонда қўзғолон кўтариб, ўзига ал-Мустажир биллоҳ номини қабул қилган ва халифаликка даъво қилган. Маҳаллий Салорий ҳукмдорларидан мағлубиятга учраган[43][44]. 968-йилда Мисрдаги ихшидийлар саройига қочган ал-Мустакфийнинг ўғли Абулҳасан Муҳаммад Ироқда ўз шахсини яшириб, ўзини Маҳдий (исломий масиҳий) деб эълон қилгач, кўплаб қўлловга эришган. Унинг даъвосига ишонган етакчи бувайҳий қўмондони туркий Сüбüктегин ал-Ажамий уни ҳимоя қилган ва шахси ошкор қилиниб, ал-Мутийга топширилишидан олдин унинг номидан тўнтариш уюштиришга тайёрланган[44][45]. Халифа уни қаттиқ жазоламаган. Фақат бурнини кесишни буюриб, ворисликдан маҳрум қилган[46]. Абулҳасан Муҳаммад охир-оқибат қочишга муваффақ бўлса-да, унинг тахтни эгаллаш умидлари ҳеч қачон амалга ошмаган. Бундан буён халифа ворислиги ал-Муқтадир ворислари қаторида мустаҳкамланган[47].
Шиалик ва Византия муаммоларига дуч келиши
„Агар дунё менинг қўлимда бўлиб, пул ва қўшинларни бошқариш ҳам менда бўлса, Муқаддас уруш менга юкланган бўларди. Шундай бўлса-да, бор нарсам арзимас маблағим менинг эҳтиёжларимга етмаса, дунё сизнинг ва вилоят ноибларининг қўлида бўлса, на муқаддас уруш, на зиёрат, на бошқа бир нарса ҳукмдорнинг э’тиборини талаб қилиб, мени ташвишга соладиган масала бўлади. Сиз мендан талаб қилишингиз мумкин бўлган нарса сизнинг минбарларингиздаги хутбада халқларингизни тинчлантириш учун айтиладиган исмдир. Агар сиз ҳам бу имтиёздан воз кечишимни истасангиз, мен буни қилишга тайёрман ва ҳаммасини сизга қолдираман.“
|
Бувайҳийлар доменларидан ташқарида эса Аббосий халифасининг мусулмон оламидаги ҳокимияти пасайиб кетган[3]. 955-йилда бувайҳийлар билан сулҳ тузилгунга қадар Хуросон сомонийлари унинг халифалигини тан олишдан бош тортган[2][49]. Ғарбдаги рақиб Исмоилий шиа Фотимийлар халифалиги тобора кучайиб[2], 969-йилда Мисрни босиб олгач, Левантга кенгайишни бошлаган[50]. Ҳатто Бағдодда ҳам бувайҳийларнинг шиа тарафдорлари кам сонда мавжуд бўлса-да, шиа та’сирининг кучайишини англатарди. Умавийлар халифаси Муовияни қоралаш ёки 963-йилда тасдиқланган Ғадир Хум байрамини нишонлаш каби шиалик амалиётлари шаҳарда жорий қилинган. Алийлар йиллик Ҳаж карвонларига раҳбарликни ўз зиммаларига олишган. Бу даврда сунний ва шиа партизанлари ўртасидаги кўча тўқнашувлари бир неча йил давомида қайд этилган[51].
Шу билан бирга, ал-Мутий Фотимийларга қарши бувайҳийлар қўллаб-қувватлаган коалиция тузиш учун воситачиликда етакчи рол ўйнаган. Коалицияга ал-Ҳасан ал-А’сам бошчилигидаги қарматийлар ва Мосулнинг ҳамдоний ҳукмдори Абу Тағлиб қўшилган. Ушбу коалиция 973/74-йилгача Фатимийларнинг Левантга экспансиясини тўхтатишга муваффақ бўлган[3][52]. Бу жараёнда қарматийлар ал-Мутийнинг хутба ва уларнинг тангаларида ҳукмронлигини тан олиб, Фотимийларни ёлғончилар деб қоралаган[3][53]. 951-йилда қарматийлар 930-йилда Маккадан олиб кетилган[54] Қора тошни Ка’бага қайтарганларида ал-Мутий уларга Тош учун 30 000 олтин динор тўлов тўлагани ҳақида миш-мишлар тарқалган[3].
Яна бир хавф манбаи Византиянинг Юқори Месопотамия ва Шимолий Сурияда Ҳамдонийларга қарши юриши эди. 960-йилларда византияликлар Тавр тоғларидаги кўп асрлик чегарани бузиб, Киликия ва Антиохияни эгаллаб олиши натижасида Ҳалабдаги Ҳамдонийлар амирлиги вассалга айланган[55]. 972-йилда Византия босқинлари Нисибис, Амида ва Эдессагача етиб борган. Бу шаҳарлардан келган мусулмон қочқинлар Бағдодда тўпланиб, ҳимоя сўрай бошлаган. Ёрдам беришга қодир бўлмаган Изз уд-Давла жиҳод расман зиммасида бўлган халифа ал-Мутийга намойишчиларни кўрсатган. Барча ҳарбий ёки молиявий манбалардан маҳрум бўлган ал-Мутий қочқинларга ёрдам беришга ожиз бўлиб, шунга кўра обрўси ҳам тушиб кетган. Ғалаёнлар аланга олиб, Кархдаги шиалар маҳалласини қамраб олган[3][56][57]. Изз уд-Давла фурсатдан фойдаланиб, ал-Мутийга босим ўтказиб, қимматбаҳо буюмларини сотишга ва гўёки Византияга қарши аскар ёллаш мақсадида фойдаланиш учун 400 000 дирҳам беришга мажбур қилган. Ал-Мутий кўплаб иқтибослар келтириб ёзган мактуби орқали эътироз билдирса-да, талабга бўйсунишдан бошқа иложи қолмаган. Пуллар тез орада бемаъни бувайҳий ҳукмдори томонидан сарфлаб юборилган. Бу ҳаракат Изз уд-Давла учун қимматга тушадиган сиёсий хато бўлиб, Бағдоддаги суннийлар хайрихоҳлигини янада камайтириб, пойтахтда унинг назорати янада заифлашган[58][59].
Тахтдан воз кечиши ва ўлими
Йиллар ўтиб, Изз уд-Давла қўмондони Сабуктакин бошчилигидаги туркий аскарларини тобора узоқлаштириб, бу жараён охир-оқибат қўмондонга муваффақияциз суиқасд билан якунланган[60]. Турклар 972-йилдаги ғалаёнларни бостиргандан сўнг Бағдоддаги сунний аҳоли қўлловига ҳам эришган эди[59]. Натижада 974-йил 1-августда Сабуктакин Бағдодни Изз уд-Давладан тортиб олган[3].
Тўнтариш содир бўлгач, ал-Мутий бувайҳий уруғи аъзолари билан Бағдодни тарк этишга уринган, лекин Сабуктакин уни мажбуран ўз саройига қамаб қўйган[3][61]. 970-йилда инсултдан кейин ўнг томони фалаж бўлиб қолган ал-Мутий кекса ёшда соғлиғини баҳона қилиб тахтдан воз кечишга мажбур бўлган[3][62][63]. Унинг ўрнига ўғли Абдулкарим ат-Тоий (ҳ. 974–991) номи била 5-август куни халифа этиб тайинланган[2][3][64]. Бу воқеа 902-йилда ал-Муктафийдан кейин халифаликнинг биринчи марта отадан ўғилга ўтиши эди[62].
Сабуктакин янги халифа томонидан амир ул-умаро этиб тайинлангач[65], ал-Мутий ва ат-Тоий ҳамроҳлигида бувайҳийларга қарши юриш учун Бағдодни тарк этган[3]. Ал-Мутий 974-йил 12-октябрда йўлда, Дайр ал-Ақулда вафот этган[2][3]. У ар-Русафанинг Бағдод кварталидаги отаси бувиси учун қурдирган Шағаб мақбарасига дафн этилган. Ушбу мақбарага акаси ар-Радий ҳам дафн этилган[66].
Изоҳлар
- ↑ Он Имад ал-Даwла'с деатҳ ин 949, тҳе титле оф амир ал-умара пассед то тҳе миддле бротҳер, Рукн ал-Даwла, wҳиле Му'изз ал-Даwла cонтинуэд то говерн Ирақ анд 'протеcт' тҳе Cалипҳ ас ҳис бротҳер'с депутй[14].
- ↑ Ал-Ҳамадҳани намес тҳе Рассид Зайди имам Абу'л-Ҳасан Муҳаммад ибн Яҳя ас тҳе преферред cандидате, анд Ибн ал-Атҳир ассерц тҳат ит wас тҳе Исма'или Фатимид cалипҳ, ал-Му'изз ли-Дин Аллаҳ. Ботҳ аре инcорреcт, синcе Абу'л-Ҳасан ҳад диэд нине еарс эарлиэр, анд ал-Му'изз ли-Дин Аллаҳ онлй асcендед тҳе тҳроне ин 953[18].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Боwен 1928, с. 392.
- ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 Зеттерстéэн & Босwортҳ 1993, с. 799.
- ↑ 3,00 3,01 3,02 3,03 3,04 3,05 3,06 3,07 3,08 3,09 3,10 3,11 3,12 3,13 Гüнер 2006, с. 401.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 185–193.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 191–197.
- ↑ Буссе 2004, сс. 17–19.
- ↑ Буссе 2004, сс. 21–24.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 196, 312.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 Буссе 2004, с. 25.
- ↑ Буссе 2004, с. 23.
- ↑ Тор 2014.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 340–346.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 13–14, 18.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 19 (эсп. ноте 18).
- ↑ Öзайдин 2006, с. 139.
- ↑ Буссе 2004, сс. 27, 153.
- ↑ Буссе 2004, с. 27.
- ↑ 18,0 18,1 Доноҳуэ 2003, сс. 14–15.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 15–17.
- ↑ Буссе 2004, сс. 158–159.
- ↑ Ҳанне 2007, с. 101.
- ↑ 22,0 22,1 22,2 22,3 Кеннедй 2004, с. 216.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 266.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 216, 239.
- ↑ Cаҳен 1960, с. 1350.
- ↑ Cаҳен 1960, сс. 1350, 1352.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 265–266.
- ↑ Буссе 2004, сс. 229–230, 312–313.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 121.
- ↑ Буссе 2004, сс. 143, 189.
- ↑ Буссе 2004, с. 143.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 40.
- ↑ 33,0 33,1 Буссе 2004, сс. 149–150.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 17.
- ↑ Ле Странге 1922, с. 259.
- ↑ Буссе 2004, с. 191.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 51, 62.
- ↑ Буссе 2004, сс. 27–28.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 51, 52.
- ↑ Буссе 2004, сс. 266–267.
- ↑ Буссе 2004, с. 137.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 18, 263.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 263.
- ↑ 44,0 44,1 Буссе 2004, с. 29.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 56, 263–264.
- ↑ Буссе 2004, с. 158.
- ↑ Буссе 2004, сс. 28, 29.
- ↑ Ҳанне 2007, с. 32.
- ↑ Буссе 2004, с. 28.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 315–322.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 48–50.
- ↑ Бретт 2001, сс. 313–314.
- ↑ Буссе 2004, с. 410.
- ↑ Кеннедй 2004, с. 288.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 268.
- ↑ Буссе 2004, с. 146.
- ↑ Доноҳуэ 2003, сс. 268–269.
- ↑ Буссе 2004, сс. 146–147, 150.
- ↑ 59,0 59,1 Доноҳуэ 2003, сс. 269–270.
- ↑ Буссе 2004, сс. 43–44.
- ↑ Буссе 2004, сс. 143–144.
- ↑ 62,0 62,1 Буссе 2004, с. 153.
- ↑ Доноҳуэ 2003, с. 270 (ноте 37).
- ↑ Кеннедй 2004, с. 224.
- ↑ Буссе 2004, сс. 44, 144.
- ↑ Буссе 2004, с. 200.
Адабиётлар
- Боwен, Ҳаролд. Тҳе Лифе анд Тимес оф ʿАлí Ибн ʿÍсà, ‘Тҳе Гоод Визиэр’. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1928. ОCЛC 386849.
- Бретт, Мичаэл. Тҳе Рисе оф тҳе Фатимидс: Тҳе Wорлд оф тҳе Медитерранеан анд тҳе Миддле Эаст ин тҳе Фоуртҳ Cентурй оф тҳе Ҳижра, Тентҳ Cентурй CЕ, Тҳе Медиэвал Медитерранеан. Леиден, Бостон, Кöлн: Брилл, 2001. ИСБН 90-04-11741-5.
- Буссе, Ҳериберт. Чалиф унд Гросскöниг – Диэ Буйиден им Ирак (945–1055) (Герман). Wüрзбург: Эргон Верлаг [1969], 2004. ИСБН 3-89913-005-7.
- Гибб, Ҳ. А. Р., эд (1960). "Буwайҳидс ор Бūйидс". Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме И: А–Б (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 1350–1357 б. ОCЛC 495469456. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/буwайҳидс-ор-буйидс-СИМ_1569.
- Доноҳуэ, Жоҳн Ж.. Тҳе Буwайҳид Дйнастй ин Ирақ 334 Ҳ./945 то 403 Ҳ./1012: Шапинг Институтионс фор тҳе Футуре. Леиден анд Бостон: Брилл, 2003. ИСБН 90-04-12860-3.
- Гüнер, Аҳмет (2006). "Мутî‘-Лиллâҳ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 31 (Муҳаммеди̇йе – Мüнâзара). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 401–402 б. ИСБН 978-975-389-458-6. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/мути-лиллаҳ.
- Ҳанне, Эриc Ж.. Путтинг тҳе Cалипҳ ин Ҳис Плаcе: Поwер, Аутҳоритй, анд тҳе Лате Аббасид Cалипҳате. Мадисон, Неw Жерсей: Фаирлеигҳ Диcкинсон Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-8386-4113-2.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Ле Странге, Гуй. Багҳдад Дуринг тҳе Аббасид Cалипҳате. Фром Cонтемпорарй Арабиc анд Персиан Соурcес, Сеcонд, Охфорд: Cларендон Пресс, 1922.
- Öзайдин, Абдüлкерим (2006). "Мüстекфî-Би̇ллâҳ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Вол. 32 (эл-Мüнcи̇д – Наси̇ҳ). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 139–140 б. ИСБН 978-975-389-454-8. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/мустекфи-биллаҳ.
- Тор, Дебораҳ (2014). "ʿАййāр". ин Флеэт, Кате; Крäмер, Гудрун; Матринге, Денис эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам (3- нашри). Брилл Онлине. дои:10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_24259. ИССН 1873-9830. ҳттпс://дои.орг/10.1163/1573-3912_эи3_CОМ_24259.
- Зеттерстéэн, К. В.; Босwортҳ, C. Э. (1993). "ал-Муṭīʿ Ли ’ллāҳ". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 799. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_5674. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=ал-Му%Э1%Б9%АД%C4%АБ%CА%БФ+Ли+%Э2%80%99лл%C4%81ҳ&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.