Al-Muvaffaq
Абу Аҳмад Талҳа ибн Жаъфар (арабча: أبو أحمد طلحة بن جعفر; 843-йил 29-ноябр – 891-йил 2-июн), кўпроқ лақаби Муваффақ Биллоҳ (арабча: الموفق بالله[2]) сифатида таниқли, укаси халифа Муътамид ҳукмронлигининг кўп қисмида халифаликнинг амалдаги регенти бўлган Аббосий шаҳзода ва ҳарбий етакчи. Унинг ўн йиллик „Самаррадаги анархия“дан сўнг ички сиёсий барқарорликни таъминлаши, Ироқни саффорийларга қарши курашда муваффақиятли ҳимоя қилиши ва Занж қўзғолонини бостириши халифаликнинг аввалги қудратини маълум даражада тиклаб, тикланиш даврини бошлаган. Бу жараён Муваффақнинг ўғли халифа Муътазид ҳукмронлиги даврида энг юқори нуқтага етган.
| Абу Аҳмад Талҳа ибн Жаъфар ал-Муваффақ биллоҳ أبو أحمد طلحة بن جعفر الموفق بالله | |||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Аббосийлар халифалигининг регенти (де фаcто) | |||||||||||||||||
| Лавозимда | 870-йил июн — 891-йил 2-июн | ||||||||||||||||
| Халифа | Муътамид | ||||||||||||||||
| Туғилиши |
843-йил 29-ноябр Самарра, Аббосийлар халифалиги | ||||||||||||||||
| Вафоти |
891-йил 2-июн[1] Бағдод, Аббосийлар халифалиги | ||||||||||||||||
| Дафн этилган жой | |||||||||||||||||
| Турмуш ўртоғи | Дирар | ||||||||||||||||
| Ворис | Муътамид | ||||||||||||||||
| |||||||||||||||||
| Сулола | Аббосийлар | ||||||||||||||||
| Отаси | Мутаваккил | ||||||||||||||||
| Онаси | Умму Исъҳоқ | ||||||||||||||||
| Дини | Ислом | ||||||||||||||||
| |||||||||||||||||
Ёшлик даври

Абу Аҳмад текноними билан машҳур Талҳа 843-йил 29-ноябрда халифа Жаъфар ал-Мутаваккил (ҳ. 847–861) ва Умму Исъҳоқ номи билан машҳур бўлган юнон қул канизи Эшар оиласида туғилган[3][4]. 861-йилда Самаррада турк ҳарбий қуллари (ғилмон) отасини ўлдириши воқеасида иштирок этган. Тарихчи Табарийнинг ёзишича, ўша кечада отаси билан ичимлик ичган ва ҳожатхонага кетаётганда қотилларга дуч келган, аммо халифани ҳимоя қилиш учун қисқа уринишдан сўнг, саъй-ҳаракатлари беҳуда эканини тушуниб, хонасига яширинган[5]. Қотиллик шубҳасиз Мутаваккилнинг ўғли ва вориси Мунтасир томонидан уюштирилган бўлиб, у дарҳол тахтга ўтирган[6]. Шунга қарамай, Абу Аҳмаднинг жараёндаги роли ҳам шубҳали. Чунки у кейинчалик турк ҳарбий раҳбарлари билан яқин алоқаларга эга бўлган. Тарихчи Хю Кеннедига кўра, „демак, Абу Аҳмад қотилликдан олдин ёш турклар билан яқин алоқада бўлган ёки алоқалар ўша кечада ўрнатилган бўлиши мумкин“[5]. Бу қотиллик „Самаррадаги анархия“ деб номланувчи ички бошбошдоқлик даврини бошлаб берган. Бу жараёнда турк ҳарбий раҳбарлари ҳукумат ва унинг молиявий ресурсларини назорат қилиш учун бошқа кучли гуруҳлар ва бир-бирлари билан курашган[7][8].
Айнан мана шу нотинч даврда, 865-йил февралда халифа Муста’ин (ҳ. 862–866) ва икки нафар катта турк зобитлари Восиф ва Кичик Буға Самаррадан собиқ Аббосийлар пойтахти Бағдодга қочиб кетиб, шаҳарнинг Тоҳирий ҳокими Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ёрдамига ишониб, шаҳардан паноҳ топишган. Кейин Самаррадаги турк қўшини Абу Аҳмаднинг укаси Муътаззни (ҳ. 866–869) халифа этиб сайлаб, Абу Аҳмадга Мустаъин ва унинг тарафдорларига қарши юриш уюштириш топширилган. Бағдодни қамал қилиш 865-йил февралдан декабргача давом этган. Охир-оқибат, Абу Аҳмад ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ музокара йўли билан келишувга эришиб, унга кўра Мустаъин тахтдан воз кечган. Шундан сўнг, 866-йил 25-январда Бағдоддаги жума намозида Му’тазз халифа деб эътироф этилган. Бироқ, келишилган шартларга зид равишда Мустаъин ўлдирилган[9][10]. Айнан шу даврда Абу Аҳмад турк ҳарбийлари, хусусан, қамал пайтида ҳал қилувчи рол ўйнаган Мусо ибн Буға билан алоқаларини мустаҳкамлаган бўлиши мумкин[3][5]. Абу Аҳмад Кичик Буғани авф этиш орқали алоқаларни янада мустаҳкамлаган[5][11].
Самаррага қайтгач, Абу Аҳмад дастлаб халифа томонидан ҳурмат билан кутиб олинган, бироқ олти ой ўтгач, у бошқа укаси Муайяд билан бирга потенциал рақиб сифатида қамоққа ташланган. Муайяд тез орада қатл этилган, аммо Абу Аҳмад турк ҳарбийларининг ҳимояси туфайли омон қолган. Охир-оқибат, у озод қилинди ва Бағдодга қайтишга рухсат берилгунчга Басрага сургун қилинган. Бағдодга қайтгач, Шарқий Бағдоддаги Қаср ад-Динор саройида яшашга мажбур бўлган[10][5]. Бағдодда Муваффақ шу қадар машҳур эдики, 869-йилнинг июлида Муътазз вафот этганида, қўшин ва халқ Муҳтадий (ҳ. 869–870) эмас, балки Муваффақнинг халифа бўлиши тарафдори бўлган. Бироқ Муваффақ таклифни рад этиб, Муҳтадийга байъат қилган[10][5].
Халифалик регенти

870-йил июн ойида Муҳтадий турклар томонидан ўлдирилганда, Абу Аҳмад Маккада бўлган. У зудлик билан шимолга, Самаррага йўл олиб, у ерда Мусо ибн Буға билан янги халифа Муътамидни (ҳ. 870–892) четлаб ўтган ва ҳукуматни ўз қўлига олган[3][5].
Ал-Муваффақ турк ҳарбийлари билан яқин муносабатлари ва ҳарбий ишларда фаол иштирок этиши билан ўз даврининг аксарият аббосий шаҳзодаларидан ажралиб туриб, кўпроқ бобоси халифа Муътасимга (ҳ. 833–842) ўхшаган[12][13]. Худди Муътасим каби, бу муносабатлар ал-Муваффақнинг қудратига асос бўлиши керак эди. Турк ҳарбийлари маошларни ўзлаштирган ўз раҳбарларини четлаштириб, халифанинг биродарларидан бирини қўмондон этиб тайинлашни талаб қилганларида ал-Муваффақ халифа ҳукумати ва турк ҳарбийлари ўртасида асосий воситачи этиб тайинланган. Туркларнинг садоқати эвазига у халифа қўшинининг тах. 870-йилдан кейин тилга олинмаган Мағариба ёки Фарағина каби бошқа рақобатдош корпусларини тугатган[11][14]. Хю Кеннеди келишув бўйича қуйидагича хулоса қилган: „Муваффақ ҳарбийлар мавқеи ва халифалик армияси мавқеини таъминлаб, Муваффақнинг фуқаролик бошқарувидаги роли ҳарбийларнинг маошини олишини англатарди“[15]. Ал-Муваффақнинг турк ҳарбий раҳбарияти, дастлаб Мусо ибн Буға, шунингдек, 877-йилда Мусо вафотидан кейин Кайғалағ ва Исъҳоқ ибн Кундож билан яқин шахсий алоқаси ҳамда унинг сулола шаҳзодаси сифатидаги обрўси, туркларнинг ўн йиллик ички низолардан кейин чарчаганлиги каби омиллар туфайли турклар устидан кучли назорат ўрнатишига имкон берган. Ушбу назорат эса турк қўшинлари ал-Муваффақ раҳбарлиги остида ҳарбий ҳаракатларда қатнашишга тайёрлигидан далолат берган[3][11].
871-йилда Занжилар Басрани талон-тарож қилгандан сўнг, Абу Аҳмад тўғридан-тўғри халифалик назорати остидаги кўпчилик ерлар, жумладан Ҳижоз, Яман, Бағдод ва Воситни ўз ичига олган ҳолда Ироқ, Басра, Аҳвоз ва Форсни қамраб олган кенг ҳудудлар губернатори лавозимини ҳам эгаллаган[5][10]. Ўз ҳокимиятини билдириш учун халифалар услубидаги ал-Муваффақ Биллоҳ („Аллоҳнинг баракаси“) деган шарафли исмни қабул қилган[3][5]. 875-йил 20-июлда халифа ал-Муваффақни вояга етмаган ўғли Жаъфар ал-Муфавваддан кейинги меросхўр деб эълон қилиб, империяни икки йирик бошқарув соҳасига бўлгач, унинг ҳокимияти янада кенгайтирилган. Ғарбий вилоятлар Муфаввадга, шарқий вилоятлар эса Муваффаққа топширилган. Муваффақ амалда ғарбий вилоятлар устидан ҳам назоратни амалга оширишда давом этган[3][10][16].
Муътамид асосан Самаррада бўлгани сабабли Муваффақ ва унинг шахсий котиблари (Сулаймон ибн Ваҳб, Саид ибн Махлад ва Исмоил ибн Булбул) халифалик ҳокимиятини амалда Бағдоддан бошқарган[3]. 877-йилда узоқ вақт хизмат қилган вазир Убайдуллоҳ ибн Яҳё ибн Хоқон вафотидан кейин, Муваффақ халифанинг вазирларини тайинлаш ҳуқуқини ўз зиммасига олгач, Муътамиднинг заиф ҳокимияти янада заифлашган. Бироқ, вазирлар эмас, балки Муваффақнинг шахсий котиби Саид ибн Махлад халифалик бюрократиясида, ҳеч бўлмаганда, 885-йилда шарманда бўлишига қадар нуфузли шахс бўлган. Ундан кейин Исмоил ибн Булбул келиб, иккала ака-ука учун ҳам вазирлик қилган[12].
Ҳарбий юришлар
„Бу икки даҳшатли қўзғолоннинг мағлубияти ва натижада Аббосийлар халифалигининг бевақт йўқ бўлиб кетишдан қутқарилиши, энг аввало, ажойиб инсон, амир ал-Муваффақнинг кучи ва қобилияти билан боғлиқ эди.“ —Ҳаролд Боуэн[17]
|
Йиллар давомида халифалик ҳокимияти учун пайдо бўлган кўплаб қийинчиликларга дош бериш халифаликнинг асосий ҳарбий етакчиси Муваффақ зиммасига тушган. Дарҳақиқат, Майкл Боннер ёзганидек, „Муваффақнинг ҳал қилувчи қарорлари Аббосийлар халифалигини бир неча марта ҳалокатдан сақлаб қолган эди“[13]. Аббосийлар халифалиги учун асосий ҳарбий таҳдидлар Ироқ жанубидаги Занжилар қўзғолони ва шарқда Саффорийлар сулоласи асосчиси Яъқуб ибн Лайснинг амбициялари эди[3][11]. Муваффақнинг ғайрати ва шижоати уларни бостиришда ҳал қилувчи рол ўйнаган[17].
Саффорийларга қаршилик
Ас-Саффор („Мисгар“) лақабли камтар аскар Яъқуб ўн йиллик Самарра урушидан аввал ўз ватани Сейистон устидан назоратни қўлга киритиш, кейин эса ўз ҳокимиятини кенгайтириш учун фойдаланган. 873-йилга келганда халифаликнинг деярли барча шарқий ерларини бошқариб, шу пайтгача ҳукмрон бўлган Тоҳирийларни ҳокимиятдан сиқиб чиқариши Муваффақ томонидан қораланган[18][19][20]. Ниҳоят, 875-йилда Яъқуб Форс вилояти устидан назоратни қўлга киритган. Бу вилоят халифалик ғазнасига жуда кам даромад келтирса-да, Ироққа хавфли даражада яқин жойлашган эди. Аббосийлар Яъқубни шарқий вилоятлар ҳокими сифатида расман тан олиш ва унга алоҳида шарафлар тортиқ қилиш, жумладан исмини жума хутбасига қўшиш ҳамда Бағдодда нуфузли соҳиб аш-шурта (полиция бошлиғи) лавозимига тайинлаш орқали ҳужум қилишининг олдини олишга ҳаракат қилишган. Шунга қарамай, кейинги йили Яъқуб Бағдодга юриш бошлаб, Бағдод яқинидаги Дайрул-Ақул жангида Муваффақ ва Мусо ибн Буға бошчилигидаги аббосийлар билан тўқнаш келиб, қатъий мағлубиятга учраган. Аббосийларнинг ғалабаси кўпчиликни ажаблантириб, пойтахтни сақлаб қолган[10][21][22].
Мағлубиятга қарамай, Саффорийлар Эрон вилоятларининг кўпчилигини ўз ҳукмронлиги остида ушлаб қола олган ва 879-йилда ҳатто Аббосийлар саройи ҳам Яъқубни Форс ҳокими деб тан олишга мажбур бўлган[23]. Ўша йили Яъқуб касалликдан вафот этганидан сўнг, унинг укаси ва вориси Амр ибн Лайс халифа ҳукмронлигини тан олиб, шарқий вилоятлар бўйича ноиблик ва акаси каби Бағдоднинг соҳиб аш-шуртаси лавозими билан тақдирланди. Тоҳирийлар йиллик ўлпон эвазига бир миллион дирҳам тўлаб туришган[10][24]. Кўп ўтмай Амр ўз ҳокимиятини таъминлашда қийналган. Айниқса, Яъқуб даврида Тоҳирийлар тарафдори бўлган Хуросонда аввал Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Хужистоний, сўнгра Рафи ибн Ҳартама даврида вилоят устидан Саффорийлар ҳукмронлигига қарши чиққан мухолифат пайдо бўлган[25].
Занж бўйсунгач, 883-йилдан кейин ал-Муваффақ яна эътиборини шарққа қаратган. 884/5-йилда ал-Муваффақ Амрни омма олдида лаънатлашни буюрган. Дулафий Аҳмад ибн Абдулазизни Кирмон ва Форсга ноиб этиб, лавозимидан четлаштирилган Тоҳирий ноиб Муҳаммад ибн Тоҳирни Хуросон ноиби лавозимига тиклаб, Рафи ибн Ҳарсамани унинг ўринбосари этиб тайинлаган. Вазир Саид ибн Махлад бошчилигидаги қўшин Форс вилоятининг катта қисмини эгаллаб, Амрнинг ўзини ғарбга боришга мажбур қилган. Халифа генерали Тарк ибн ал-Аббосга қарши дастлабки муваффақиятдан сўнг, Амр 886-йилда Аҳмад ибн Абдулазиз томонидан, 887-йилда эса ал-Муваффақ томонидан тор-мор этилган. Амрнинг иттифоқчиси Абу Талҳа Мансур ибн Шаркаб Аббосийлар тарафига ўтиб кетган. Бироқ Амр чўл таъқибидан ҳимояланган Сейистонга чекинишга муваффақ бўлган[26].
Ғарбдаги Тулунийлар ва Византияликлар таҳдиди ал-Муваффақни 888/9-йилда музокаралар олиб боришга мажбур қилган. Бу эса аввалги статус-квони сезиларли даражада тиклаган. Амр Хуросон, Форс ва Кирмон ҳокими сифатида тан олиниб, ўлпон сифатида 10 миллион дирҳам тўлаган. Эвазига унинг хизматчиси Тоҳирий Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Тоҳир Бағдоднинг соҳиб аш-шуртаси лавозимига тайинланган[27]. 890-йилда ал-Муваффақ яна Форсни қайтариб олишга уринган, лекин бу сафар Аҳмад ибн Абдулазиз бошчилигидаги босқинчи Аббосийлар қўшини мағлубиятга учраб, яна бир келишув тинч муносабатлар, Амрнинг унвонлари ва мулкларини тиклаган[28].
Занж қўзғолонининг бостирилиши

Ироқ жанубидаги ботқоқликларда Занж қулларининг қўзғолонига қарши кураш — Майкл Боннернинг фикрича, „ислом тарихидаги энг катта қуллар қўзғолони“ 869-йил сентябрда бошланган ҳамда узоқ ва оғир тўқнашув бўлиб, халифаликни деярли тиз чўктира олган. Саффорийлар таҳдиди туфайли аббосийлар 879-йилгача Занжга тўлиқ қаршилик қила олмаган. Бинобарин, Занж дастлаб Қуйи Ироқнинг кўп қисмини, жумладан Басра ва Воситни қўлга киритган ҳамда Занж юришини тўхтатиш учун юборилган Аббосий қўшинларини мағлуб этган. Вазият 879-йилдан кейин, Муваффақнинг ўғли, бўлажак халифа Муътазид (ҳ. 892–902) Абул Аббосга буйруқ берилгандан сўнг ўзгарган. 880-йилда Абул Аббосга ал-Муваффақнинг ўзи ҳам қўшилиб, Ироқ жанубидаги ботқоқларда кетма-кет бўлган жангларда Аббосий қўшинлари Занжни 883-йил августида қулаган пойтахти Мухтара томон сиқиб чиқарган[29][30][31]. Ал-Муваффақнинг бошқа ўғли Ҳорун ҳам юришларда қатнашган. У шунингдек, бир нечта вилоятларнинг номинал губернатори ҳам бўлган, аммо 883-йил 7-ноябрда ёш вафот этган[32].
Занж устидан қозонилган ғалаба ал-Муваффақнинг шахсан ва режимининг катта ғалабаси сифатида кўрилган. Ал-Муваффақ ўзига ғалаба унвонини ан-Носир ли-Дин Аллоҳ („Худонинг э'тиқодини ҳимоя қилувчи“) олган, унинг котиби Саид ибн Махлад эса Зул-Визоратайн („икки вазирлик эгаси“) унвонини олган[19].
Тулунийлар билан алоқалар
Шу билан бирга, ал-Муваффақ Мисрнинг шуҳратпараст губернатори Аҳмад ибн Тулунга ҳам қарши туришга мажбур бўлган. Туркий қулнинг ўғли Ибн Тулун Муътазз ҳукмронлиги давридан бери вилоят ноиби бўлган. 871-йилда халифанинг фискал агентини қувиб чиқариб, Миср даромадларини тўғридан-тўғри назорат қила бошлагандан кейин ўз ҳокимиятини янада кенгайтирган ва ғилмонлардан иборат ўз қўшинини яратиб, ундан фойдаланган[33][34]. Саффорийлар ва Занж қўзғолончиларининг тўғридан-тўғри таҳдидлари, шунингдек, турк қўшинларини назоратда ушлаб туриш ва халифа ҳукуматининг ички зиддиятларини бошқариш билан машғул бўлган ал-Муваффақ Миср масаласида ҳеч қандай ҳаракат қила олмаган. Бу Ибн Тулунга Мисрда ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун керакли вақтни берган[35][36].
Ибн Тулун ва ал-Муваффақ ўртасида очиқ тўқнашув 875/6-йилда марказий ҳукуматга катта миқдорда даромад ўтказиш муносабати билан бошланган. Ибн Тулун ўз мавқеини сақлаб қолиш учун халифа ва унинг қудратли укаси ўртасидаги рақобатдан умид қилган ҳолда солиқларнинг кўпроқ қисмини ал-Муваффақ (1,2 миллион динор) ўрнига Му’тамидга (2,2 миллион олтин динор) юборган[37]. Занжларга қарши курашда ўзини вилоят даромадларининг асосий қисмига ҳақли деб ҳисоблаган ал-Муваффақ бундан ҳамда Ибн Тулун ва укаси ўртасидаги кўзда тутилган ҳийла-найранглардан ғазабланган. Ал-Муваффақ Ибн Тулуннинг ўрнига тайинлаш учун бошқа номзод излаган, бироқ Бағдоддаги барча амалдорлар Миср ҳокими томонидан сотиб олиниб, таклифни рад этган. Ал-Муваффақ Миср ҳукмдорига истеъфога чиқишини талаб қилиб, мактуб йўллади, Ибн Тулун эса буни рад этган. Иккала томон ҳам урушга тайёр эди. Ал-Муваффақ Мусо ибн Буғани Миср ноиби этиб тайинлаб, уни қўшинлар билан Сурияга жўнатган. Қўшинлар учун маош ва таъминот етишмаслиги ҳамда Ибн Тулун қўшинидан қўрқув туфайли Мусо Раққадан узоқлаша олмаган. Мусо ўн ойлик ҳаракацизлик ва қўшинлари қўзғолон кўтаргандан сўнг, ҳеч нарсага эриша олмай, Ироққа қайтиб келган[38][39]. Ибн Тулун Муътамидни қўллаб-қувватлаш ва ал-Муваффаққа қаршилик кўрсатиш орқали 878-йилда „Амирул мўминнинг хизматкори“ (мавла амир ал-мўминин) унвонини олган[37].
Энди ташаббусни Ибн Тулун ўз қўлига олган. Ёшлигида Византия империяси билан Тарсусдаги чегара урушларида қатнашган Ибн Тулун энди Киликиянинг чегара туманларига (Туғур) қўмондонлик қилишни сўраган. Ал-Муваффақ дастлаб рад этган. Аввалги йиллардаги Византия муваффақиятларидан сўнг Муътамид акаси устидан ғалаба қозониб, 877/8-йилда Ибн Тулун бутун Сурия ва Киликия чегарасини эгаллаб олиб, чегара учун жавобгарликни ўз зиммасига олган[40][41]. Ибн Тулун Мисрга қайтиб келганида, катта эҳтимол билан ал-Муваффақ даъват қилган ўғли Аҳмад отасининг ўрнини эгаллаб олишга тайёрланаётган эди[10]. Фитна муваффақияцизликка учради ва 879-йилда Мисрга қайтиб келган Ибн Тулун ўғлини қўлга олиб, қамоққа ташлаган[42]. Суриядан қайтгач, Ибн Тулун қўл остидаги зарбхоналарда чиқарилган тангаларга халифа ва меросхўри ал-Муфаввад билан бирга ўз номини ҳам қўшиб[43], ўзини амалда мустақил ҳукмдор деб эълон қилган[33][34].
882-йил кузида Тулунидлар саркардаси Луълу Аббосийлар томонига ўтган. Киликия Туғуридаги Тарсуснинг янги ҳокими Тулунийлар ҳукмронлигини тан олишдан бош тортган. Бу ҳолат ибн Тулунни яна Сурияга боришга ундаган[44]. Бу Муътамиднинг Самаррадан қочиб, Дамашқда бўлган Ибн Тулун ҳузуридан бошпана топишга уриниши билан бир вақтга тўғри келган. Бироқ Мосул ҳокими Исъҳоқ ибн Кундож ал-Муваффақнинг кўрсатмасига биноан халифани ҳибсга олиб, ал-Муваффаққа қайтариб берган. У эса укасини Воситда уй қамоғида сақлаган[45][46]. Бу икки ҳукмдор ўртасидаги келишмовчиликни яққол кўрсатиб берган. Ал-Муваффақ Исъҳоқ ибн Кундожни Миср ва Сурия ҳокими этиб тайинлаши аслида рамзий маънога эга эди. Ибн Тулун Дамашқда диний ҳуқуқшунослар мажлисини ташкил қилиб, ал-Муваффақни зўравон деб қоралаб, унинг Муътамидга қилган ёмон муомаласини ҳам қоралаган ҳамда унинг ворисликдаги ўрнини бекор деб эълон қилиб, унга қарши жиҳодга чақирган. Ибн Тулун ўз рақибини Тулунийлар ҳудуди бўйлаб масжидларда ўқиган ваъзларида муносиб равишда қоралаган. Аббосий регенти эса Ибн Тулунни тантанали қоралаш билан худди шундай жавоб қайтарган[47]. Жангчи риторикага қарамай, иккаласи ҳам бир-бирига ҳарбий жиҳатдан қарши ҳаракат қилмаган[43]. Фақат 883-йилда Ибн Тулун Исломнинг икки муқаддас шаҳри Макка ва Мадинани эгаллаш учун қўшин жўнатган, аммо Аббосийлардан мағлубиятга учраган[48][49].
884-йилда Ибн Тулун вафотидан кейин ал-Муваффақ Мисрни Ибн Тулуннинг вориси Хумаравайҳдан қайтариб олишга яна уриниб кўрган. Аммо Хумаравайҳ Абул-Аббос қўл остидаги қўшинни мағлуб этиб, Жазиранинг катта қисми ҳисобидан ҳам ўз назоратини кенгайтирган. 886-йилда ал-Муваффақ ҳар йили 300 000 динор ўлпон эвазига Тулунийларни Миср ва Сурияда 30 йил давомида меросхўр ҳокимлар сифатида тан олишга мажбур бўлган[48][50][51].
Сўнгги йиллари ва ворислик масаласи
880-йилларнинг охирларида номаълум сабабга кўра ал-Муваффақнинг ўғли Абул Аббос билан муносабатлари ёмонлашган. 889-йилда Абул Аббос отасининг буйруғи билан ҳибсга олиниб, қамоққа ташланган. Унга содиқ ғилмоннинг норозиликларига қарамай, у қамоқдан озод қилинмаган. Афтидан, 891-йил майигача ҳибсда қолган. Абул Аббос Жибалда икки йил яшагач, ал-Муваффақнинг ўлимига яқин вақтда Бағдодга қайтган[3][52]. Бу вақтга келиб, ал-Муваффақ узоқ вақтдан бери азоб чекаётган подагра юришга ҳам, от минишга ҳам яроқсиз қилиб қўйган. Атрофдагиларга унинг ўлими яқинлашаётгани аён бўлган[53]. Абул Аббосга мухолиф бўлган вазир Ибн Булбул Муътамид ва Муфаввадни шаҳарга чақиртирган. Абул Аббоснинг қўшинлар ва халқ ўртасида машҳурлиги туфайли у асирликдан озод қилиниб, отасининг меросхўри сифатида тан олинган[54][55]. Ал-Муваффақ 2-июн куни вафот этиб, ар-Русафадаги онасининг қабри ёнига дафн қилинган. Икки кундан кейин Абул Аббос отасининг лавозимларини эгаллаб, Муфавваддан кейин иккинчи ворис сифатида байъат олган[1]. 892-йил октябрда Муътамид вафот этгач, Абул-Аббос ал-Муътазид тахтга ўтиришда ўз амакиваччасини четлаб ўтиб, тезда „Мутаваккилдан кейинги энг кучли ва самарали халифа“ (Кеннеди) сифатида тахтга ўтирган[56].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Фиэлдс 1987, с. 168.
- ↑ Wаинес 1992, с. 173 (ноте 484).
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 3,7 3,8 Кеннедй 1993, с. 801.
- ↑ Öзайдıн 2016, сс. 326–327.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 5,6 5,7 5,8 Кеннедй 2001, с. 149.
- ↑ Боннер 2010, с. 305.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 137–142.
- ↑ Боннер 2010, сс. 306–313.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 135–136, 139.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 10,3 10,4 10,5 10,6 10,7 Öзайдıн 2016, с. 327.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 Гордон 2001, с. 142.
- ↑ 12,0 12,1 Кеннедй 2004, с. 174.
- ↑ 13,0 13,1 Боннер 2010, с. 314.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 149–150.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 173–174.
- ↑ Боннер 2010, сс. 320–321.
- ↑ 17,0 17,1 Боwен 1928, с. 9.
- ↑ Боннер 2010, сс. 315–316.
- ↑ 19,0 19,1 Соурдел 1970, с. 129.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 107–116.
- ↑ Боннер 2010, с. 316.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 113–114.
- ↑ Босwортҳ 1975, с. 114.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 116–117.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 116–118.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 118–119.
- ↑ Босwортҳ 1975, с. 119.
- ↑ Босwортҳ 1975, сс. 119–120.
- ↑ Боннер 2010, сс. 323–324.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 153–156.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 177–179.
- ↑ Фиэлдс 1987, сс. 34, 38–39, 144.
- ↑ 33,0 33,1 Соурдел 1970, с. 130.
- ↑ 34,0 34,1 Кеннедй 2004, сс. 176–177.
- ↑ Ҳассан 1960, с. 278.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 94–95.
- ↑ 37,0 37,1 Бианқуис 1998, с. 95.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 95, 98–99.
- ↑ Ҳассан 1960, сс. 278–279.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 95–96.
- ↑ Бретт 2010, с. 560.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 96–97.
- ↑ 43,0 43,1 Ҳассан 1960, с. 279.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 100–101.
- ↑ Бианқуис 1998, с. 101.
- ↑ Кеннедй 2004, сс. 174, 177.
- ↑ Бианқуис 1998, сс. 101–102.
- ↑ 48,0 48,1 Öзайдıн 2016, с. 328.
- ↑ Гордон 2000, с. 617.
- ↑ Кеннедй 2004, с. 177.
- ↑ Боннер 2010, с. 335.
- ↑ Кеннедй 2001, с. 152.
- ↑ Боwен 1928, сс. 25, 27.
- ↑ Кеннедй 2001, сс. 152–153.
- ↑ Фиэлдс 1987, сс. 165–168.
- ↑ Кеннедй 2001, с. 153.
Адабиётлар
- Бианқуис, Тҳиэррй „Аутономоус Эгйпт фром Ибн Ṭūлūн то Кāфūр, 868–969“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Эгйпт, Волуме 1: Исламиc Эгйпт, 640–1517. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1998 — 86–119-бет. ИСБН 0-521-47137-0.
- Боннер, Мичаэл „Тҳе wанинг оф эмпире, 861–945“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 305–359-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- Босwортҳ, C.Э. „Тҳе Ṭāҳиридс анд Ṣаффāридс“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 90–135-бет. ИСБН 0-521-20093-8.
- Боwен, Ҳаролд. Тҳе Лифе анд Тимес оф ʿАлí Ибн ʿÍсà, ‘Тҳе Гоод Визиэр’. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1928. ОCЛC 386849.
- Бретт, Мичаэл „Эгйпт“, . Тҳе Неw Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1: Тҳе Форматион оф тҳе Исламиc Wорлд, Сихтҳ то Элевентҳ Cентуриэс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2010 — 506–540-бет. ИСБН 978-0-521-83823-8.
- [[[:Андоза:Гбоок]] Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИИ: Тҳе ʿАббāсид Реcоверй: Тҳе Wар Агаинст тҳе Занж Эндс, А.Д. 879–893/А.Ҳ. 266–279], СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1987. ИСБН 978-0-88706-054-0.
- Гордон, Маттҳеw С. (2000). "Ṭūлūнидс". ин Беарман, П. Ж.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме Х: Т–У (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 616–618 б. ИСБН 978-90-04-11211-7. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/тулунидс-CОМ_1250.
- Гордон, Маттҳеw С.. Тҳе Бреакинг оф а Тҳоусанд Сwордс: А Ҳисторй оф тҳе Туркиш Милитарй оф Самарра (А.Ҳ. 200–275/815–889 C.Э.). Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2001. ИСБН 0-7914-4795-2.
- Ҳассан, Закй М. (1960). "Аḥмад б. Ṭūлūн". ин Гибб, Ҳ. А. Р.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме И: А–Б (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 278–279 б. ОCЛC 495469456. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/аҳмад-б-тулун-СИМ_0398.
- Кеннедй, Ҳугҳ (1993). "ал-Муwаффаḳ". ин Босwортҳ, C. Э.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ВИИ: Миф–Наз (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. п. 801. ИСБН 978-90-04-09419-2. ҳттп://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/ал-муwаффак-СИМ_5678.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Армиэс оф тҳе Cалипҳс: Милитарй анд Соcиэтй ин тҳе Эарлй Исламиc Стате. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге, 2001. ИСБН 0-415-25093-5.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Öзайдıн, Абдüлкерим (2016). "Муваффак эл-Аббâсî" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Супплемент 2 (Кâфûр, Эбü'л-Миск – Зüрейк, Костантин). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. 326–328 б. ИСБН 978-975-389-889-8. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/муваффак-эл-аббаси.
- Соурдел, Д. „Тҳе ʿАббасид Cалипҳате“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Ислам, Волуме 1А: Тҳе Cентрал Исламиc Ландс фром Пре-Исламиc Тимес то тҳе Фирст Wорлд Wар. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1970 — 104–139-бет. ИСБН 978-0-521-21946-4.
- [[[:Андоза:Гбоок]] Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХХВИ: Тҳе Револт оф тҳе Занж, А.Д. 869–879/А.Ҳ. 255–265], СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1992. ИСБН 978-0-7914-0763-9.