Ал-Оламайн (арабча: العلمين‎‎, эл-ʿаламайн, таржимаси Икки байроқ) — Мисрнинг Матрўҳ муҳофазасидаги шаҳар. Ўрта ер денгизи соҳилида, Искандариядан 106 километр (66 ми) ғарбда ва Қоҳирадан 300 километр (186 ми) шимоли-ғарбда жойлашган. Шаҳар учта асосий ҳудудга бўлинади: Ал-Оламайн, Сиди ва Тал Эл Эис қишлоғи[2].

Ал-Оламайн

العلمين
эл-ʿАламайн
Шаҳар
Марина Порто курорти
Немис ёдгорлиги
Оламайн порти
Оламайн черкови
Оламайн ҳарбий музейи
Марина Оламайн археологик ҳудуди ва мақбараси
30°50′0″Н 28°57′0″Э / 30.83333°Н 28.95000°Э / 30.83333; 28.95000
Мамлакат Миср
Муҳофаза Матрўҳ
Майдон 342.0 км2 (132.0 кв ми)
Аҳолиси
 (2023[1])
12 580
Зичлиги 36,78 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+02:00
Al-Olamayn xaritada
Al-Olamayn
Ал-Оламайн

Шаҳар иқтисодиёти асосан нефт ресурсларига (уларни бир қатор Миср компаниялари қазиб олади) ҳамда кўплаб ҳашаматли меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари (масалан, Марина сайёҳлик шаҳарчаси) жойлашган туристик ҳудудларга таянади[3][4].

Туризм

Ҳар йили ёзда кўплаб мисрликлар, айниқса юқори ва ўрта табақа вакиллари, бошқа шаҳар ва аҳоли пунктларидаги жазирама иссиқдан қочиш мақсадида оммавий равишда Ал-Оламайн ва Шимолий соҳилда дам олишга боради.

Иқлими

Ал-Оламайн иссиқ чўл иқлимида (Кöппен таснифи бўйича БWҳ) бўлиб, бу иқлим тури Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг аксарият қисми учун хосдир. Бироқ, Ўрта ер денгизидан эсадиган ҳукмрон шамоллар таъсирида унинг иқлими Мисрнинг бошқа ҳудудларига ва мамлакат шимолий соҳилининг қолган қисмига нисбатан бироз салқинроқдир.

Ал-Оламайн иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Ўртача максимал, °C 17,8 18,7 20,3 23,5 25,7 28,8 29,5 30,5 28,7 27,5 23,6 19,7 24,5
Ўртача ҳарорат, °C 12,4 13,3 14,9 17,7 20,5 23,8 25,2 25,7 24,4 22,1 18,3 14,4 19,4
Ўртача минимал, °C 7 7,9 9,5 12 15,4 18,8 20,9 21 20,1 16,7 13 9,2 14,3
Ёғингарчилик меъёри, мм 29 17 8 2 1 0 0 0 0 5 21 24 107
Манба: cлимате-дата.орг[5]

Иккинчи Жаҳон уруши

Бернард Монтгомерй Ал-Оламайн жанги пайтида ўз танкларининг олдинга силжишини кузатмоқда.

Бу ҳудудда Иккинчи Жаҳон урушининг иккита муҳим жанги бўлиб ўтган:

  • Ал-Оламайн учун биринчи жангда (1942-йил 1—27-июл) Иттифоқчилар кучлари Берлин-Рим ўқи давлатлари қўшинларининг Искандарияга томон юришини тўхтатиб қолди ва Иттифоқчилар позициясини ён томондан айланиб ўтишга уринаётган Италия ҳамда Германия кучларини тўхтатди.
  • Ал-Оламайн учун иккинчи жангда (1942-йил 23-октябр — 4-ноябр) Иттифоқчилар кучлари душман мудофаа чизиғини ёриб ўтди ва уларни Тунисгача чекинишга мажбур қилди. Ўша даврдаги Бирлашган Қироллик бош вазири Wинстон Чурчилл ушбу ғалаба ҳақида шундай деган эди: „Бу ҳали охири эмас, ҳатто охирининг бошланиши ҳам эмас. Аммо бу, эҳтимол, бошланишнинг охиридир“. Урушдан кейин у шундай деб ёзган: „Оламайнгача бизда ҳеч қачон ғалаба бўлмаган. Оламайндан кейин эса ҳеч қачон мағлубиятга учрамадик“.

Ҳарбий қабристонлар

Шаҳар ташқарисидаги Тел-эл-Эиса тепалигида Италия ва Германия ҳарбий қабристонлари жойлашган. Германия қабристони ўрта аср қал’аси услубида қурилган бўлиб, оссуарий кўринишига эга. Ал-Оламайндаги Италия ҳарбий ёдгорлик мажмуаси қабристонида 5200 та қабр мавжуд.

Ал-Оламайнда юнон қабристони ҳам бор.

Ҳамдўстлик Ҳарбий Қабрлар Комиссияси томонидан қурилган ва сақланадиган Ал-Оламайн Ҳамдўстлик ёдгорлиги ва унга туташ ҳарбий қабристонда Иттифоқчилар томонида жанг қилган турли мамлакат аскарларининг қабрлари жойлашган[6].

Галерея

Яна қаранг

Эслатмалар

Манбалар

Ҳаволалар

Викиомборда „Ал-Оламайн“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.

30°50′Н 28°57′Э / 30.833°Н 28.950°Э / 30.833; 28.950{{#cоординатес:}}: cаннот ҳаве море тҳан оне примарй таг пер паге