Al-Otrush masjidi
Ал-Отруш масжиди (арабча: جَامِع الْأُطْرُوش), шунингдек Демирдаш масжиди номи билан ҳам машҳур, Суриянинг Ҳалаб шаҳрида жойлашган масжиддир. У Ҳалаб қалъасининг жанубида, Қадимги Ҳалабнинг „ал-Аъжам“ маҳалласида, Ал-Султония мадрасасидан бир неча метр нарида жойлашган. Масжид 14-аср охирида Ҳалабнинг Мамлуклар ҳукмдори Ақбоға ал-Отруш ташаббуси билан қурила бошланган ва унинг вориси Демирдаш ан-Носирий томонидан қуриб битказилган.
| Масжид | |
Ал-Отруш масжиди
جَامِع الْأُطْرُوش | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Ҳалаб |
| Координаталар | 36°11′46″Н 37°09′48″Э / 36.196055°Н 37.163444°Э |
| Меъморий услуб | Мамлуклар меъморчилиги |
| Асосий сана: 1398-йил
| |
| Гумбазлар сони | 1 та |
| Гумбазлар сони | 1 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Миноралар сони | 1 та |
| Қурилиш материали | тош |
Масжид ўзининг безакли тузилиши ва анъанавий шарқона нақшлари ҳамда исломий муқарнаслар билан безатилган кириш қисми билан машҳур. Асосий кириш эшиги чап томонидаги саккиз қиррали минора олдида жойлашган[1].
Масжид 1922-йилда таъмирланган.
Галерея
-
Ал-Отруш масжиди олд томони
-
Ал-Отруш масжидининг девори
-
Ал-Отруш минораси
-
Ал-Отруш масжидининг кириш қисми ва минора
-
Ал-Отруш кириш қисми
-
Ал-Отруш девори
-
Масжиднинг шимолдан кўриниши
Яна қаранг
Манбалар
| Викиомборда „Ал-Отруш масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |