Абу Яъла Ḥамза ибн ал-Асад ибн ал-Қаланисий (арабча: ابو يعلى حمزة ابن الاسد ابن القلانسي‎‎; тах. 1071 — 1160-йил 18-март) ХИИ асрда Дамашқда яшаган араб сиёсатчиси ва солномачиси.

Ибн ал-Қаланисий
ابن القلانسي
Таваллуди
Абу Яъла Ҳамза ибн ал-Асад ибн ал-Қаланисий
ابو يعلى حمزة ابن الاسد ابن القلانسي

1071
Вафоти 1160
Дамашқ
Миллати Араб

Биографияси

Абу Яъла (яъни Яъланинг отаси), лақаби ал-Қаланисий (қалпоқчи), Бану Тамим қабиласидан келлиб чиққан ҳамда Дамашқ шаҳрининг билимдон зодагонлари қаторидан жой олган[1]. Адабиёт, илоҳиёт ва ҳуқуқшунослик соҳаларини ўрганган бўлиб, дастлаб Дамашқ девонхонасида (Девон ар-Расоил) котиб лавозимида, кейинчалик эса унинг раҳбари лавозимида фаолият юритган[1]. Икки марта шаҳар раиси лавозимида ишлаган[1].

Дамашқ солномаси

Унинг Заил ёки Мудҳайял тарих Димашқ (Дамашқ тарихномасининг давоми) номли солномаси Ҳилол ибн ал-Муҳассин ас-Сабий солномасининг давоми бўлиб, 1056-йилдан то муаллиф ал-Қаланисий 1160-йилга вафот этгунга қадар бўлган даврни қамраб олган[2]. Ушбу солнома Биринчи салиб юриши ва унинг бевосита оқибатлари ҳақида мусулмон нуқтаи назарини акс эттирган кам сонли манбалардан бири ҳисобланади. Бу омил асарни нафақат ҳозирги тарихчилар, балки Али ибн ал-Асир асарлари каби ХИИ асрнинг кейинги солномачилари учун ҳам қимматли манбага айлантирган[2]. Шунингдек, 1148-йилда Иккинчи салиб юриши давомида Дамашқ шаҳри қамал қилинишига гувоҳ бўлган. Бу қамал салибчиларнинг мутлақ мағлубияти билан якунланган[3].

Солноманинг бутун мазмуни икки авлод — Ибн ал-Қаланисийнинг отаси ва ўзининг даврини қамраб олган. Ал-Қаланисий биринчи салиб юриши даврида вояга етган бўлса-да, жангчи сифатида иштирок этмаган[2]. Асар матнини таҳлил қилган ал-Қаланисийнинг илк инглиз таржимони Ҳ. А. Р. Гибб ал-Қаланисий ўз маълумотларини ҳам гувоҳлардан, ҳам ҳужжатлардан олган, деган хулосага келган. Бу хулоса ал-Қаланисийнинг ўз иш услубини тасвирлагани туфайли янада мустаҳкамланган[2]. Ал-Қаланисийнинг пухта ишлаганидаги Гибб таъкидлаган асосий хусусият воқеалар хронологиясининг аниқлиги бўлиб, ҳатто ҳафта кунларини ҳам айтиб ўтган[2].

Гибб йилномадан 1097—1159-йиллар воқеаларини ажратиб олиб, инглиз тилига таржима қилган ҳамда 1932-йилда чоп эттирган[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Гибб (1932), п. 8, cитинг Ибн 'Асакир.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Гибб (1932), "Интродуcтион", пп. 7-14.
  3. ↑ „Тҳе Сеcонд Cрусаде: Тҳе Сиэге оф Дамасcус, 1148“. cорнелл.эду. 2021-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 4-июн.
  4. ↑ Гибб (1932), "Cонтенц", п. 1.

Адабиётлар