Al-Qarada bosqini
Ал-Қарада босқини (арабча: سرية زيد بن حارثة) – эрта Ислом даврида ҳижрий 3-йилда (милодий 624-йил ноябр) содир бўлган босқин[2][3].
| Ал-Қарада босқини | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
| Зайд ибн Ҳориса | Номаълум | ||||||
| Кучлар | |||||||
| 100[1] | Номаълум | ||||||
Сафвон ибн Умайя бошчилигидаги маккаликлар карвони ёз ойларида мавсумий савдо ишлари билан Сурияга жўнаб кетишади. Муҳаммад карвон йўли ҳақида маълумот олганидан сўнг, Зайд ибн Ҳорисага карвон ортидан боришни буюради ва мусулмонлар карвонга бостириб, 100 000 дирҳамлик ўлжани қўлга киритадилар[4].
Тарихи
Маккаликлар қайси савдо йўлидан боришни билмай қоладилар, чунки мусулмонлар уларнинг кўп карвонларига ҳужум қилиб, савдо йўлларини тўсиб қўйган эдилар. Шунинг учун маккаликлар карвон учун бошқа савдо йўлини топишга ҳаракат қиладилар.
Бу даврда мусулмонлар томонидан амалга оширилган босқинлар, ҳижрат даврида Мадинага қочган мусулмонларнинг Маккада қолдирган мол-мулкларини тортиб олиб, карвонлар орқали амалга ошириладиган савдо-сотиқ ишларида пуллаб юборишларига жавоб эди.
Сафвон ибн Умайя бошчилигидаги Қурайш гуруҳи ишончли йўлбошчидан фойдаланиб, Мадинадан узоқ шарқдаги йўл орқали карвон жўнатишга қарор қилади. Аммо Муҳаммад бу режадан хабар топади ва Зайд ибн Ҳорисани 100 кишига бош қилиб юборади[5].
Босқин
Савдо йўли ҳақидаги хабарлар маст аҳволда бўлган Нуам ибн Масуд ал-Ашжоий орқали тарқалади. Мусулмонлар карвонга Қарада деган жойда етиб оладилар ва тўсатдан ҳужум қиладилар.
Карвон бошлиғи мусулмонларга қаршилик кўрсатмасдан қочиб кетади. Босқинчилар карвондан кўплаб кумуш ва бошқа мол-мулкларни олиб кетадилар. Зайд ибн Ҳориса ўлжаларни олиб, уларнинг йўлбошчисини, шунингдек, яна 2 кишини ҳибсга олади ва Мадинага олиб кетишади[6].
Мадинага қайтиш
Қўлга олинган ўлжа 100 000 дирҳамга баҳоланган[5]. Ўлжа жангчилар ўртасида тақсимланади, Муҳаммад мол-мулкнинг бешдан бир қисмини олиб, камбағалларга бўлиб беради.
Ушбу босқинда Фурат исмли йўлбошчи мусулмонлар асирига айланди[7]. Кейинчалик у Исломни ўз хоҳиши билан қабул қилади, кейинчалик Ибн Ҳишомнинг буйруғига кўра озодликка чиқишига рухсат берилади[8]. „Сунани Абу Довуд“ ҳадислар тўпламида ҳам Фурот исмли кишининг ал-Қарада босқинида қўлга олингани айтилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Мубаракпури, Тҳе сеалед неcтар: биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет , п. 290.
- ↑ Wатт, W. Монтгомерй. Муҳаммад ат Медина. Охфорд Ат Тҳе Cларендон Пресс, 1956 — 340-бет.
- ↑ Ж. М. Б. Жонес (1957). "Тҳе Чронологй оф тҳе "Маг̱ẖāзī"-- А Техтуал Сурвей". Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан Студиэс, Университй оф Лондон 19 (2): 248. дои:10.1017/С0041977Х0013304Х.
- ↑ Ҳаwарей, Мосаб. Тҳе Жоурней оф Пропҳеcй; Дайс оф Пеаcе анд Wар (Арабиc). Исламиc Боок Труст, 2010. Қаралди: 2011-йил 11-июл. Ноте: Боок cонтаинс а лист оф баттлес оф Муҳаммад ин Арабиc, Энглиш транслатион аваилабле ҳере
- ↑ 5,0 5,1 Wатт, W. Монтгомерй. Муҳаммад ат Медина. Охфорд Университй Пресс, 1956 — 20-бет. ИСБН 978-0-19-577307-1. Wатт, W. Монтгомерй (1956). Муҳаммад ат Медина. Охфорд Университй Пресс. п. 20. ИСБН 978-0-19-577307-1. (онлине)
- ↑ Ибн Қаййим Ал-Жаwзийя, Заъд ал Маъд, п. 2/91
- ↑ Табари, вол вии, п.99
- ↑ Мубаракпури, Тҳе сеалед неcтар: биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет, п. 291.
Адабиётлар
- Мубаракпури, Саифур Раҳман Ал (2005), Тҳе сеалед неcтар: биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет, Даруссалам Публиcатионс, ИСБН 978-9960-899-55-8