Ал-Қарн жанги – Умавийлар халифалигининг Ифриқя вилояти ҳокими Ҳанзала ибн Сафвон ал-Калбий ва суфрий бербер исёнчилари етакчиси Оқаша ибн Аюб ал-Фазорий ўртасида кечган жанг. Қонли жангда Умавийларнинг қўли баланд келган, бироқ уларнинг қўшини ҳам оғир талофатлар кўрганлиги боис чекинишга мажбур бўлган.

Ал-Қарн жанги
Саналар 742
Уруш ери Жабал ал-Қарн
Натижа Умавийлар ғалаба қозонган
Қўмондонлар
Умавийлар халифалиги Бербер исёнчилари
  • Укоша ибн Айюб ал-Фазорий

Жанг

Ашроф жанги ва Бақдура жангида Умавийлар қўшинлари бутунлай тор-мор қилинди. Бу хабарни эшитган Умавий халифаси Ҳишом ибн Абдулмалик Ҳанзала ибн Сафвон ал-Калбийни Ифриқиянинг янги ноиби этиб тайинлади. Кўп ўтмай, Оқашанинг ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ва ғарб томондан Абдулвоҳид ибн Язид ал-Ҳавворий бошчилигидаги яна бир катта бербер қўшини етиб келаётгани маълум бўлди[1][2]. Бербер исёнчи қўшинлари Қайравон шаҳри яқинида бирлашиб, шаҳарга якуний ҳал қилувчи ҳужум уюштиришни режалаштирган эди. Ҳанзала Абдулвоҳиднинг юришини кечиктириб, аввало Оқашанинг йирик қўшини билан тўқнаш келишни хоҳлади[3][4]. У Абдулвоҳиднинг ҳаракатини секинлаштириш мақсадида унга қарши отлиқ қўшинларини юборди ва ўз қўшинининг асосий қисмини Оқашага қарши сафарбар қилди[5]. Улар Қайравон яқинидаги ал-Қарн деган жойда тўқнаш келдилар. Жанг ўта шиддатли ва оғир кечди, ҳар икки томон ҳам катта талафот кўрди. Ниҳоят, Ҳанзала бербер қўшинини тор-мор келтириб, аскарларнинг кўпини қириб ташлашга муваффақ бўлди. Оқашанинг ўзи асир олиниб, қатл қилинди. Абдулвоҳиднинг олдинроқ Қайравонга етиб келишидан хавфсираган Ҳанзала эса шаҳар томон чекинишга мажбур бўлди[6].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Ал-Нуwайри, Ниҳāят ал-араб фī фунūн ал-адаб, Вол ХХИВ, п. 33
  2. ↑ Ибн 'Идҳари, Китāб ал-байāн ал-мугҳриб фī акҳбāр ал-Андалус wа-ал-Магҳриб, Вол И, п.89
  3. ↑ Ал-Нуwайри, п. 33
  4. ↑ Ибн 'Идҳари, п. 89
  5. ↑ Аҳмад ибн Кҳалид ан-Насири, ал-Истиқса ли-Акҳбар дуwал ал-Магҳриб ал-Ақса Вол И, п. 169
  6. ↑ Ал-Нуwайри, п. 33