Al-Qasr masjidi
Ал-Қаср масжиди ёки Жоме Ал-Қаср (арабча: جامع القصر), Ҳанафий мазҳабига мансуб бўлган мусулмонлар учун хизмат қилувчи бу масжид Туниснинг пойтахти Тунис шаҳрида жойлашган.
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Тунис |
| Координаталар | 36°47′43″Н 10°10′11″Э / 36.79528°Н 10.16972°Э |
| Йўналиши | суннийлик |
| Асосий сана: 12-аср
| |
Тарихи
Масжид Дар Ҳусайн (Боб Менара) рўпарасида жойлашган бўлиб, 12-аср бошларида қурилган[1]. Масжид дастлаб 1106-йилда, айни шу даврда Тунисни бошқарган Бану Хуросоннинг раҳбари Аҳмад ибн Абдулазиз томонидан қурилган. Масжид яқинида қаср ҳам барпо этилган[2].
Тахминан 1598-йилда масжид Усмонли босқинчилари томонидан Ҳанафий ҳуқуқий мактабига бириктирилган[манба керак]. Масжид ташкил этилганидан буён кўп марта қайта тикланган. Унинг минораси 17-асрда қурилган[3].
Тузилиши
Масжидда бир неча маротаба қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилган. Минора 1647-1648-йилларда[4] қайта қурилиб, маврий услубда сирланган мармар ва терракота билан безатилган, шарқий фасади эса Фотимийлар услубида зийнатланган.
Масжидга кириш ёпиқ йўлак остидаги эшик орқали амалга оширилади. Бу эшик намоз залидан тепароқда жойлашган ҳовлига очилади. Ҳовли атрофи устунлар ва капителлар билан безатилган айвон билан ўралган. Турк намоз зали ҳам худди шундай бўлиб, унинг тепасида қадимий устунлар ва капителларга таянувчи равоқлар мавжуд. Залнинг орқа қисмида ажойиб ўлчамдаги меҳроб жойлашган. У ярим доира шаклида бўлиб, пилястралар билан ажратилган еттита токчадан иборат[5]. Меҳробнинг тепасида Фотимийлар услубида ясалган қиррали ярим гумбаз ўрнатилган.
Галерея
-
Ал-Қаср масжиди, 1913-йил
-
Ал-Қаср масжидининг меҳроби
-
Ал-Қаср масжиди фасади
-
Ал-Қаср масжидининг минораси
-
Масжид аркалари
-
Девор безаклари
-
Минора устидаги ёзув лавҳаси
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Лиэух де cулте Муниcипалитé де Тунис“ (фр). Говернмент оф Тунис. 2009-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-июл.
- ↑ Блоом, Жонатҳан М.. Арчитеcтуре оф тҳе Исламиc Wест: Нортҳ Африcа анд тҳе Ибериан Пенинсула, 700-1800 (эн). Яле Университй Пресс, 2020 — 88-бет. ИСБН 9780300218701.
- ↑ Блоом, Жонатҳан М.. Арчитеcтуре оф тҳе Исламиc Wест: Нортҳ Африcа анд тҳе Ибериан Пенинсула, 700-1800 (эн). Яле Университй Пресс, 2020 — 88-бет. ИСБН 9780300218701.
- ↑ „Мосқуéэ ал-Қаср“ (фр). қантара-мед.орг. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-январ.
- ↑ „Мосқуéэ ал-Қаср“ (фр). қантара-мед.орг. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-январ.
Адабиётлар
- Моҳамед Масмоуди эт Жамила Биноус, Тунис. Ла вилле эт лес монуменц, Тунис, Céрèс Продуcтионс, 1980, п. 80–81