Ал-Қоид Иброҳим масжиди (арабча: مسجد القائد إبراهيم‎‎) ёки ўзбекчада Қўмондон Иброҳим масжиди – Искандариядаги масжиди. Рамл стансияси ҳудудида жойлашган. У Мисрнинг собиқ Валийси ва замонавий Миср армиясининг асосчиси Иброҳим Пошо шарафига номланган. Миср инқилоби пайтида у намойишчилар учун муҳим йиғилиш жойи бўлган[1].

Масжид
Ал-Қоид Иброҳим масжиди
مسجد القائد إبراهيم
Манзил Искандария, Миср
Бинокорлик санаси 1948 йил

Тарихи

Масжид қурилиши 1948-йилга тўғри келади ва Мисрда яшовчи Марио Росси исмли италиялик архитектор томонидан ишлаб чиқилган. Масжид саркарда Иброҳим пошо вафотининг 100 йиллиги муносабати билан қурилган. 2011-йилда масжид майдонидан намойишчилар ҳукуматга қарши намойишларда фойдаланган[2]. 2017-йилда Қўшма Штатлар ўз элчихонасини Қуддусга кўчиргач, у ерда норозилик намойишлари бўлиб ўтди[3].

Архитектураси

Масжиди турли даврларга оид безаклар билан безатилган. Унинг минораси у бошқа миноралардан соати борлиги билан ҳам ажралиб туради. Масжид ёнида масжидга тегишли тадбирлар зали жойлашган. Масжид мамлуклар архитектураси[4] анъаналарини уйғунлаштиради[2]. Масжид кичик айвонда тухумсимон гумбаз билан бор[5].

Манбалар

  1. ↑ Бишара, Азми. Эгйпт: Револутион, Фаилед Транситион анд Cоунтер-Револутион. Блоомсбурй, 2022 — 298-бет. ИСБН 9780755645923. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Ҳегазй, Иман (2020). "Тҳе (Но-) Публиc Спаcе. Ревиэwинг тҳе Трансформатион оф Ал-Қаэд Ибраҳим'с Урбан Имаге". Тҳе Жоурнал оф Публиc Спаcе 5 (1): 178. ИССН 2206-9658. ҳттпс://www.ресеарчгате.нет/публиcатион/340450159_Тҳе_Но-Публиc_Спаcе_Ревиэwинг_тҳе_Трансформатион_оф_Ал-Қаэд_Ибраҳим'с_Урбан_Имаге. Қаралди: 7 Фебруарй 2024. Ал-Қоид Иброҳим масжиди]]Ҳегазй, Иман (2020). „Тҳе (Но-) Публиc Спаcе. Ревиэwинг тҳе Трансформатион оф Ал-Қаэд Ибраҳим’с Урбан Имаге“. Тҳе Жоурнал оф Публиc Спаcе. 5 (1): 178. ИССН 2206-9658. Ретриэвед 7 Фебруарй 2024.
  3. ↑ „Ҳундредс протест ин Cаиро, Алехандриа агаинст Трумп'с Жерусалем деcларатион (энглиш.аҳрам)“.
  4. ↑ „Wорк ин тҳе Аwқаф, сегмент он Марио Росси“.
  5. ↑ Моусса. „Марио Росси анд тҳе Эгйптиан Счоол оф Арчитеcтуре ин Алехандриа“ 3-4.