Абул Қосим ал-Фазл ибн Муҳаммад ибн Али ибн ал-Фазл ал-Қособаний (арабча: أبو القاسم الفضل بن محمد بن علي بن الفضل القصباني‎‎) (ҳижрий 444-йилда вафот этган) – Аббосийлар халифалиги давридаги машҳур араб филологи ва грамматики.

Ал-Фазл ибн Муҳаммад Ал-Қособаний
الفضل بن محمد القصباني
Шахсий маълумотлар
Вафоти
Дини Ислом
Эра Ал-Қоим би-амриллоҳ халифалиги
Ҳудуд Аббосийлар халифалиги
Асосий қизиқиш(лар)и Филология, грамматика
Машҳур иш(лар)и Муқаддима фи-н-Наҳв (مقدمة في النحو); „Наҳвга кириш“
Танилган соҳаси Мусулмон олим

Ҳаёти

У Басра шаҳрининг Бани Ҳорам маҳалласида туғилган ва бутун умрини шу ерда ўтказган[1]. У кўзи ожиз эди[2]. Кўплаб шогирдлар етиштирган. Энг машҳурларидан баъзилари: Ал-Ҳаририй, Хатиб Табризий[3] ва Басра қозиси Абул Фараж ал-Басрий эди[4].

Қамиш сотиш билан шуғулланган, шу боис „Ал-Қособаний“ тахаллусини олган. Шунингдек, шоир ҳам бўлган[5]. У халифаликнинг Ал-Қоим би-амриллоҳ даврида ҳижрий 444-йил / милодий 1052-йилда вафот этган[6].

Асарлари

Асарларидан айримлари:[7].

  • Муқаддима фи-н-Наҳв
  • Китоб ал-Амалий
  • Ас-сафва фи ашъори-л-Араб ва мухтароҳи
  • Ал-Ҳавоший алал-Идоҳ
  • Ал-Ҳавоший алас-Сиҳаҳ

Манбалар

  1. ↑ ал-Ҳамаwи, Яқут „Му'жам ал-Удабā“. п. 2179.
  2. ↑ ал-Зирикли, Кҳайр ал-Дин „Ал-Алам“. вол. 5 п. 151.[сайт ишламайди]
  3. ↑ Ал-Фирузабади, М. „Ал-Булгҳа фи Таражим Аҳл Ал-Наҳw w ал-Лугҳа“. п. 232.
  4. ↑ Ал-Дҳаҳаби, С. „Тарикҳ ал-Ислам ал-кабир“. вол. 34 п. 307. 2025-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 2-декабр.
  5. ↑ Фаррукҳ, Омар „Тарикҳ ал-Адаб ал-Араби“. вол. 3 п. 122.
  6. ↑ Ибн ал-Анбари, Р. „Нузҳат Ал-Алиббаа фи Табақат Ал-Одабаа“. п. 257.
  7. ↑ Каҳҳала, Умар Рида „Му'жам ал-Му'аллифин“. вол. 8 п. 71.