Al-Saray masjidi
Ал-Сарай масжиди (арабча: جامع السراي), Ҳасан Пошо масжиди ёки Ал-Наср ли-Дин Аллоҳ масжиди номи билан ҳам танилган, Ироқнинг Бағдод шаҳрида, ал-Русафа туманининг жанубида жойлашган тарихий сунний исломий масжиддир. Масжид биринчи марта милодий 1193-йилда 34-аббосий халифа ан-Носир томонидан қурилган[1][2]. Масжид, шунингдек, „Қирол масжиди“ деб ҳам аталган, чунки у ерда қироллик даврида қадимги Ироқ қироллари намоз ўқиган[3].
| Масжид | |
| Гумбазлари | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Бағдод |
| Координаталар | 36°22′22″Н 42°27′24″Э / 36.3727301°Н 42.4566856°Э |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Жоме масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Мақоми | масжид ва мадраса |
| Умумий майдони | 3000 метр квадрат |
| Гумбазлар сони | 11 |
| Гумбазлар сони | 11 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Ҳолати | амалдаги |
| Мадраса | |
Тарихи
Масжид биринчи марта Аббосийлар халифаси ан-Носирнинг буйруғига кўра, Боб ал-Султонга (ҳозирги Боб ал-Муаззам деб аталади) яқин бўлган „Сууқ ал-Султон ҳудуди“ деб номланган ҳудудда қурилган. Масжид ҳақида ислом тарихчиси Сибт ибн ал-Жавзий ўз асарларида ёзиб ўтган. Халифа ан-Носир вафотидан кейинги йили унинг ўғли аз-Зоҳир халифалик унвонини эгаллаган ва масжидда кутубхона қурдирган, шунингдек, масжидга кўплаб Қуръон наъмуларини келтирган. Бобурийлар Бағдодни қамал қилгандан кейин ҳам масжид муҳим иншоот сифатида қолган ва бунинг исботини Ибн ал-Фуватийнинг бир пайтлар масжидда имом бўлгани ҳақида ёзилган асарида кўриш мумкин[4].

Усмонлилар Бағдодни босиб олгач, Султон Сулаймон 1533-йилда масжидни реконструксия қилдирган. 1683-йилда Усмонли Садр Вазири Иброҳим Пошо масжидни ҳамда Сайид Султон Али масжидини иккинчи марта қайта таъмирлаттиради. Орадан бир аср ўтиб, 1704-1723-йиллар оралиғида ўша пайтдаги Бағдод Эялети ҳокими ва Ироқнинг Мамлуклар сулоласининг асосчиси Ҳасан Пошо масжидни ҳозирги кенг кўринишида реконструксия қилдиради ва ўзининг шарафига Янги Ҳасан Пошо масжиди деб номлайди[4][5]. Бу вақтда масжид Бағдодий ҳукумат саройининг рўпарасида жойлашган эди. Бу ал-Русафанинг энг машҳур масжидларидан бири бўлиб, мадраса, шунингдек, ингичка гумбазлар ва баланд минорани ҳам ўз ичига олган[6]. Ироқ Қироллиги мустақилликка эришгандан сўнг, бир қанча кичик ўзгаришлар ва реконструксиялар амалга оширилган, жумладан, унинг орқасидаги хиёбонга олиб борадиган эшикларидан бири ёпилган ва ундаги ўқув бўлими фаолияти тугатилган[4]. Бугунги кунда масжид ал-Қушла яқинида жойлашган бўлиб, бир пайтлар масжид „Подшоҳ масжиди“ номи билан ҳам аталган, чунки қироллик даврида Ироқнинг барча подшоҳлари шу ерда намоз ўқиган[3].
Тавсифи

Тузилиши
Масжид Усмонийлар давридаги муҳим маъмурий бино бўлган, шунингдек, ал-Қушланинг бир қисми сифатида ҳам танилган Дар Дивони ал-Ҳакумия қаршисида жойлашган. Усмонлилар даврида Бағдод вазири Ҳасан Пошо ўз идораси даврида кенгайиш лойиҳасини амалга оширган ва бир қанча янги обектлар бунёд этилган. Бу даврда ўнта қўшимча гумбаз, безак ва ёзувлари бўлмаган тўртта марказий устун шунингдек кошинли минора ҳам қўшилган[7]. Масжиднинг майдони тахминан 3000 квадрат метр бўлиб, ўзида 300 нафарга яқин намозхонни сиғдира олади[3].
Ички тузилиши ва эшиклари
Ҳовли ичида ёз кунларида намоз ўқиш учун ёзги намозгоҳ, чап томонида эса қиш кунларида намоз ўқиш учун қишки намозгоҳ мавжуд. Масжид ичида мадраса ҳам бор. Масжиднинг бешта дарвозаси бўлиб, уларнинг барчаси жума ва ҳайит намозлари каби жамоат тадбирлари вақтида тўлиқ очиқ бўлади[8].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ҳуду, Мужид. تذكرة الاولياء. п.356.
- ↑ Рууф, Абдуссалам. جريدة البلد البغدادية. 1966.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „جامع السراي - موقع قسم الشؤون الدينية - العتبة العلوية المقدسة“. таблеэгҳ.имамали.нет. Қаралди: 2023-йил 28-август.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „تاريخ جامع السراي“. www.алмадасупплеменц.cом. 2023-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-август.
- ↑ Босwортҳ, Cлиффорд Эдмунд. Ҳисториc Cитиэс оф тҳе Исламиc Wорлд (эн). БРИЛЛ, 2007-01-01. ИСБН 978-90-04-15388-2.
- ↑ „تحميل كتاب تاريخ مساجد بغداد وآثارها ل محمود شكري الألوسي пдф“ (ар). كتاب بديا. 2023-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-август.
- ↑ تاريخ مساجد بغداد وآثارها – تأليف السيد محمود شكري الآلوسي وتهذيب محمد بهجة الأثري – مطبعة دار السلام في بغداد-. пп.31-32.
- ↑ كتاب دليل الجوامع والمساجد التراثية والأثرية – ديوان الوقف السني في العراق. п.38.