Ал-Ширқат — Ироқнинг Саладин муҳофазотидаги шаҳар. Дажланинг ғарбий қисмида, Бағдоддан 294 километр (183 миля) шимоли-ғарбда жойлашган. Шаҳар Ал-Ширқат туманининг асосий шаҳри бўлиб, қадимий Оссуриянинг Ашшур харобалари яқинида жойлашган.

Ал-Ширқат

арабча: الشرقاط‎‎
Шаҳар
Мамлакат Ироқ
Муҳофазот Саладин муҳофазоти
Туман Ал-Ширқат тумани
Вақт минтақаси УТCАСТ +3

Тарихи

1918-йилда шаҳарда инглиз ва Усмонли қўшинлари ўртасида Шарқат жанги бўлиб ўтган.

Ироқ ва Шом исломий давлати 2014-йил июн ойидаги ҳужуми чоғида шаҳарни назоратга олган. 2016-йил июн ойида Ироқ кучлари шаҳар томон ҳаракатлана бошлаган[1]. Исломий давлатнинг юқори мартабали ҳарбий қўмондони Абу Умар аш-Шишоний 2016-йил июлида аш-Ширқатдаги жангларда ҳалок бўлгани хабар қилинган[2]. 2016-йил 22-сентабр куни Ироқ хавфсизлик кучлари шаҳарни ИШИДдан қайтариб олди[3]. Исломий давлатнинг шаҳарчани босиб олиши сабабли 160 мингдан ортиқ одам Шарқатдан кўчирилган[4].

Иқлими

Ал-Ширқат иқлими иссиқ ва ярим қуруқ. Ёмғир асосам қишда ёғади. Ал-Ширқатда ўртача йиллик ҳарорат 21,3 °C (70,3 °Ф). Ҳар йили тахминан 266 мм (10,47 дюйм) ёғингарчилик тушади.

Ал-Ширқат иқлим кўрсаткичлари
Ой Январ Феврал Март Апрел Май Июн Июл Август Сентябр Октябр Ноябр Декабр Йил
Ўртача юқори ҳарорат °C (°Ф) 13.6
(56.5)
16.3
(61.3)
20.3
(68.5)
26.2
(79.2)
33.8
(92.8)
39.9
(103.8)
43.2
(109.8)
42.9
(109.2)
38.9
(102.0)
31.9
(89.4)
23.0
(73.4)
15.7
(60.3)
28.8
(83.9)
Ўртача паст ҳарорат °C (°Ф) 3.6
(38.5)
5.0
(41.0)
7.9
(46.2)
12.2
(54.0)
17.7
(63.9)
22.1
(71.8)
25.1
(77.2)
24.4
(75.9)
20.1
(68.2)
14.7
(58.5)
9.3
(48.7)
4.6
(40.3)
13.9
(57.0)
Ўртача ёғингарчилик см (дюйм) 46
(1.8)
40
(1.6)
49
(1.9)
34
(1.3)
11
(0.4)
0
(0)
0
(0)
0
(0)
0
(0)
10
(0.4)
31
(1.2)
45
(1.8)
266
(10.5)
Манба: Cлимате-Дата.орг,Cлимате дата

Манбалар

  1. ↑ Ирақи форcес мове тоwард ал-Ширқат тоwн, соутҳерн Мосул, Курдистан24.нет, 18 Жуне 2016
  2. ↑ „Даэш сайс топ леадер Омар Ал-Шишани киллед ин баттле“. Араб Неwс. Қаралди: 2016-йил 13-июл.
  3. ↑ МcКернан, Бетҳан „А кей тоwн ин тҳе баттле агаинст Исис ҳас беэн 'фуллй либератед'“ (эн-ГБ). Тҳе Индепендент (2016-йил 22-сентябр). 2016-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-сентябр.
  4. ↑ Андреw Пестано, Ирақ фуллй cаптурес Шарқат Дистриcт фром Исламиc Стате ас Мосул Баттле Лоомес, 23 Септембер 2016.