Ал-Тавҳид масжиди — Нидерландиянинг Амстердам шаҳридаги сунний масжиддир.

Масжид
Ал-Тавҳид масжиди
Мамлакат  Нидерландия
Шаҳар Амстердам
Координаталар 52°22′3″Н 4°51′50″Э / 52.36750°Н 4.86389°Э / 52.36750; 4.86389
Йўналиши сунний

Масжидни бошқарадиган фонд 1986-йилда ташкил этилган[ иқтибос керак ]. Масжид Амстердамнинг Эски-Ғарбий қисмида Ян Ҳанзенстраатда жойлашган. Масжид доимий фаолиятидан ташқари, ижтимоий ишлар ва араб тили дарсларини ўқитиш учун ҳам ишлатилади. Шунингдек, у ерда китоб дўкони, диний видеолар ва ДВДлар нашриёти ҳам жойлашган.

Масжид қисман Саудия нодавлат ташкилоти ал-Ҳарамейн фонди томонидан молиялаштирилган[1].

Исломий уюшма

Масжид ўз вақтида Голландия ҳукумати томонидан экстремизмнинг потенциал тарғиботчиси сифатида тилга олинган[2]. Голландиялик режиссёр Тео ван Гогнинг қотили Муҳаммад Буери масжидга ташриф буюрган. 2001-йил 11-сентябр ҳужумлари учувчилари Муҳаммад Атта ва Марван ал-Шеҳҳи ҳужумларни мувофиқлаштиришда айбланган Рамзи Биналшибҳ билан бирга 1999-йилда масжидда ўтказилган „исломий пуританизм“ конференсиясида учрашишган[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ де Грааф, Беатриcе. „Тҳе нехус бетwеэн салафисм анд жиҳадисм ин тҳе Нетҳерландс“. Cомбатинг Террорисм Cентер (2010-йил 3-март). 2017-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 31-май.
  2. ↑ „Радиcал Ислам ин Тҳе Нетҳерландс: А Cасе Студй оф а Фаилед Эуропеан Полиcй - Манфред Герстенфелд“. Жcпа.орг. 2011-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-ноябр.
  3. ↑ „Амстердамнед, парт оне“. Тҳе Гуардиан (2004-йил 6-декабр). Қаралди: 2017-йил 31-май.

Ҳаволалар