Al-Uqsur
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ал-Уқсур (арабча: الأقصر) – Мисрдаги шаҳар, Нил дарёси ўрта оқимининг ўнг соҳилида. Аҳолиси 360,5 минг киши (1996). Темир йўл стансияси ва аэропорт бор. Ал-Уқсур – иқлим курорти. Иқлими қуруқ чўл иқлим; ёмғир деярли ёғмайди. Ўртача температура январда 16,7°, мартда 22,0° бўлади. Ал-Уқсурда буйрак, юқори нафас аъзолари хасталанган беморлар даволанади. Халқаро туризм марказларидан. Меҳмонхона, пансионат кўп. Ҳунармандчиликда эсдалик буюмлари (сувенирлар) тайёрланади.
Ал-Уқсур | |
|---|---|
| Мамлакат | Миср |
Ал-Уқсур қадимий Фива (Мисрнинг милоддан аввалги 21— ХИ асрлардаги пойтахти) ўрнида бунёд бўлган. Ал-Уқсурнинг ғарбий чеккасида Амон-Ра, Мут ва Хонсу худоларининг ибодатхоналари жойлашган. Бу ёдгорликларда Янги подшолик даврининг (милоддан аввалги ХВИ—ХИ асрлар) меъморий анъаналари акс этган, колоннадалардан кенг фойдаланилган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |