Ал-Вазир масжиди (арабча: جامع الوزير‎‎) Ироқнинг Бағдод шаҳридаги эски масжид бўлиб, у маданий мерос обекти ҳисобланади. Масжид 1599-йилда Усмонлилар даврида Бағдод вазири Ҳасан Пошо томонидан қурилган. Кейинчалик масжидда бир қанча таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Масжиднинг асосий хусусияти Усмонли меъморчилигига хос эканлигидир[1]. У Ал-Русафа туманида, Соук ал-Сарай орқасида, Дажла дарёси қирғоғида жойлашган. Масжидда 400 дан ортиқ намозхонлар учун намозгоҳ мавжуд. Масжиднинг чап томонида думалоқ минора жойлашган. Масжид таркибидаги боғ майдони Дажла дарёси қирғоғига қадар чўзилган[2].

Масжид
Ал-Вазир масжиди
арабча: جامع الوزير‎‎
Масжиднинг ташқи кўриниши
Мамлакат  Ироқ
Шаҳар Бағдод
Координаталар 33°20′21″Н 44°23′19″Э / 33.3392°Н 44.3885°Э / 33.3392; 44.3885
Йўналиши Сунний
Мақоми масжид
Ҳажми 400 киши
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Ҳолати актив

Масжид жойлашган ҳудуди, шунингдек, ал-Вазир масжидининг ўзи ҳам ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган[1].

Тарихи

Масжид қурилиш ишлари илк бор 1599-йилда Усмонлилар империяси даврида Бағдодни 1594–1603-йилларда бошқарган Ҳасан Пошо раҳбарлигида бошланган[1]. Кейинчалик 1604-йилда Дажла дарёсига қараган масжид ёнида машҳур кафе қурилиб, „Ҳасан Пошо кафеси“ номини олган[3]. 1686-йилда „Аҳмед оға“ исмли қўшин зобитига масжиднинг ғарбий томонини қайта қуриш вазфаси буюрилади. У баланд гумбаз ҳам қуриб, майдонни кенгайтиради[1].

Масжидга 1816-йилда инглиз сайёҳи ва журналисти Жамес Силк Буcкингҳам Бағдодга ташрифи чоғида келган. У масжиднинг „нафис гумбази ва баланд минораси“ борллигини таъкидлаган[4].

Архитектура тавсифи

Минора.

Ал-Вазир масжиди Соук ас-Сарайнинг марказида, ал-Мутанаббий кўчаси яқинида жойлашган. Масжидда сирланган кошинлар ва мармар билан қопланган гумбаздан ташқари анъанавий Ироқ минораси ҳам мавжуд. Ичкарида Қур’он оятлари ва гул нақшлари билан безатилган сталактит ва муқарнаслардан иборат безаклар ўрнатилган. Масжидга кириш қисми сарғиш ғишт билан ўралган ва кўк ранг билан сирланган ёғоч эшик ўрнатилган. Масжидга киргандан сўнг, мажмуадаги 1000 квадрат метрдан ошиқ майдонга эга кенг ҳовлини кўриш мумкин, деворлар нақшлар ва ёзувлар билан безатилган[5].

Масжид 1000 квадрат метр майдонда қурилган бўлиб, унда намоз ўқиладиган иккита жой мавжуд. Масжидда 330 га яқин инсон намоз ўқишига мўлжалланган ёзги номозхона ва 500 намозхонни сиғдира оладиган қишки намозхона бор. Масжид Бағдоддаги энг гўзал масжидлардан бири ҳисобланади ва Дажла дарёси қирғоғида жойлашганлиги сабабли ҳам, халқ томонидан машҳур бир кема ҳалокатидан сўнг масжиднинг қурилиши амалга оширилганлигии ҳақидаги эртаклар яратилган[5].

Галерея

Яна қаранг

Манбалар