Al-Vohidiy
Али ибн Аҳмад ал-Воҳидий ан-Нишопурий (арабча: الواحدي; 1003– 1076) — классик араб тилининг машҳур наҳвшуноси ва филолог, шунингдек бир нечта классик тафсир асарларини ёзган Қуръон олими[2][3]. Ўрта асрлар ислом оламининг етакчи Қуръон муфассири ва адабий танқидчиларидан бири ҳисобланади. У турли ҳажмдаги учта шарҳ (тафсир) ёзган: Тафсир ал-Важиз (кенгроқ омма учун мўлжалланган қисқа тафсир), Тафсир ал-Восит (ўртача ҳажмдаги тафсир) ва Тафсир ал-Басит (наҳвий ҳамда ақидавий далиллар билан тўла батафсил тафсир). Бу шарҳларнинг барчаси кенг оммалашгани сабабли ҳанузгача қадри сақланиб қолган. Аммо уларнинг энг муҳими Ал-Воҳидийнинг энг йирик асари деб қараладиган Тафсир ал-Баситдир[2][4]. Унинг Асбоб ан-нузул китоби Қуръон оятларининг „нозил бўлиш сабаблари“ни муҳокама қилади ва ҳозиргача унинг шуҳратининг асосий манбаси бўлиб келган. Бу китоб оятнинг нозил бўлган санаси ёки мавзусини белгилаб берадиган барча ривоятларни жамлайди ва эҳтимол буни биринчи бўлиб амалга оширган асар эди[2].
Ал-Воҳидий الواحدي | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1003 |
| Вафоти |
1076 (ёши 72–73) |
| Дини | Ислом |
| Эра | Ислом олтин даври |
| Ҳудуд | Хуросон |
| Мазҳаб | Сунний |
| Юриспруденсия | Шофиъий[1]. |
| Имом | Ашъарий[1]. |
| Асосий қизиқиш(лар)и | Тафсир, араб тили, араб адабиёти, Шеърият |
| Машҳур иш(лар)и |
Тафсир ал-Басит Тафсир ал-Восит Тафсир ал-Важиз Асбоб ан-нузул |
| Касби | Уламо, муфассир, наҳвшунос, тилшунос, филолог, Балоғацҳунос, тарихчи, шоир, адиб, |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Cемал Кафадар, Cорнелл Флеисчер, Гüлру Неcипоğлу. Треасурес оф Кноwледге: Ан Инвенторй оф тҳе Оттоман Палаcе Либрарй (1502/3–1503/4) (2 Волс). Брилл, 2019 — 276-бет. ИСБН 9789004402508. „Ал-Wажиз wас аутҳоред бй ал-Wаҳиди, а Шафи'и Аш'ари счолар фром тҳе cитй оф Нишапур.“
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Андреw Риппин, Жаwид Аҳмад Можаддед, Жаwид Можаддеди, Норман Cалдер. Cлассиcал Ислам – А Соурcебоок оф Религиоус Литературе. Тайлор & Франcис, Марч 2004 — 73-бет. ИСБН 9781134551705.
- ↑ Соҳаил Ҳ. Ҳашми. Жуст Wарс, Ҳолй Wарс, анд Жиҳадс – Чристиан, Жеwиш, анд Муслим Энcоунтерс анд Эхчангес. Охфорд Университй Пресс, 2012 — 49-бет. ИСБН 9780199755042.
- ↑ Ал-Wаҳиди 2013, с. 67
Адабиётлар
- Валид Солиҳ (Април–Жуне 2006). "Нишопур тафсир мактабининг сўнггиси: Ал-Воҳидий (вафоти 468/1076) ва унинг Қуръон тафсири тарихидаги аҳамияти". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй (Америка шарқшунослик жамияти) 126 (4): 223–243. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/20064479.
- Ал-Wаҳиди. Қуръон тафсирининг мақсадлари, усуллари ва контекстлари (2-/8-аср–9-/15-аср). Оксфорд университети нашриёти, 2013 — 67–71-бет. ИСБН 9780199670642.