Абу ал-Фатҳ Абдулраҳмон Мансур ал-Хазиний ёки ал-Хазиний (асосий ижоди 1115–1130 йилларга тўғри келади). Салжуқийлар империяси даврида ижод қилган эронлик[1][2] астроном[3]. Унинг астрономик жадвали Султон Санжар ҳомийлиги остида ёзилган бўлиб, ўрта асрларнинг математик ва астрономиядаги энг катта ишларидан бири ҳисобланади[4]. У бир қанча қўзғалмас юлдузларнинг ўрнини аниқлади, шунингдек, ўзи истиқомат қилувчи Марв учун кенглик ва вақт тенгламаларини тақдим қилди[4]. Шунингдек, у турли тақвимлар устида ҳам ишлади ва ўз ўзгартиришларини киритди[4]. У тарози ва Архимед қонуни ҳақидаги энсиклопедия муаллифи ҳам саналади.

Ал-Хазиний
Таваллуди Ал-Хазининй
Салжуқийлар империяси
Вафоти 12-аср
Соҳаси астрономия, математика

Ҳаёти

Хазининй Хуросоннинг энг катта шахарларидан бири Марвда озод қилинга қул эди[5]. У ўз исмини марвлик бойлардан бўлган ўзининг хўжайини Абул Ҳусайн Али ибн Муҳаммад ал-Хазин ал-Мавризийдан олганди[4]. Хазин ислом давридан бери „хазинанинг асл эгаси“ маъносида қўлланиб келинар эди[6]. Унинг хўжайини таълими учун таъминот ажратиб берди[4]. Баъзилар Хазинийни Умар Хайём ўқувчиси деб ишонишган[7]. У Хайём ҳақида, шунингдек унинг сув босими ҳақидаги ишлари ҳақида ёзади[8]. Баъзи маълумотларда унинг 1079-йилги Эрон календарининг қайта тузилишида Хайём билан ишлагани келтирилган.

Хазиний камтарлиги билан ҳам машҳур эди. У ўз асарлари учун берилган минглаб динордан ҳам воз кечган, чунки унинг уйида фақатгина у ва унинг мушуги яшарди, холос[4]. Хазиний ислом даврида астрономияга оид тадқиқотлар қилган йигирма дона олимдан бири эди[4]. Унинг асарлари ХИВ асрда Византияга етиб борди.

Ютуқлари

Хазиний Санжар ибн Маликшоҳ ва салжуқий султонлари даврда юқори лавозимларда ишлаган. У ўзининг кўп ишларини кутубхоналари билан машҳур шаҳар бўлмиш Марвда амалга оширган[4]. Унинг энг машҳур асарлари „Ҳикматлар тарозиси“, „Астрономик ҳикматлар ҳақида рисола“ ва „Санжар учун астрономик жадвал“ ҳисобланади[4].

„Ҳикматлар тарозиси китоби“ ўрта асрлар механика ва гидростатикаси ҳақида ёзилган энсиклопедик асар бўлиб, 8 та китоб ва 55 та бобни ўз ичига олади[4]. У гидростатик мувозанат, статика ва гидростатика ортида қандай сирлар борлиги ҳақидаги изланиш бўлиб, бу мавзуга тегишли бўлмаган ба'зи мавзуларни ҳам қамраб олган[4]. „Ҳикматлар тарозиси китоби“нинг ҳозиргача сақланиб қолган тўрт хил қўлёзмаси мавжуд[4]. Санжарнинг хазинаси учун Хазиний томонидан ясалган тарози аввалги ал-Асфизарий томонидан тайёрланган тарозининг такомиллашган кўриниши эди[4]. Санжарнинг хазинабони Ал-Асфизарийнинг тарозисини синдириб қўйган эди[4].Хазиний ўзи яратган тарозини Асфизарийга ҳурмат сақлаган ҳолда „бирлашган тарози“ деб номлади[4]. Тарозининг туб моҳияти „тўғри адолат мувозанати“ эди[4]. Тарозининг вазифаси хазинабонга қайси металлар қадрли ёхуд қайси қимматбаҳо тошлар асл ёки сохта эканлигини аниқлашда ёрдам беришдан иборат эди[4]. Ўз китобида Хазиний Қуръондан кўплаб парчалар келтириб, унинг тарозиси диний қоидаларга мос келишини айтиб ўтади[4]. Хазиний ўзининг тарозисини ижобий жиҳатларини гапирар экан, уни „тажрибали ҳунарманд“ сифатида тасвирлайди, яъни у ҳам назарий, ҳам амалий аниқликда ишлайди[4].

„Астрономик ҳикматлар ҳақида рисола“ асари нисбатан кичгина китоб[4]. У етти қисмдан иборат ва ҳар бир қисм турли илмий мосламаларга бағишланган[4]. Рисола ҳар бир мосламани тасвирлаб, унинг ишлатилишини тушунтиради[4].

Султон Санжарга бағишланган „Санжар учун астрономик жадвал“ асарида Султон Санжарнинг Марв бошқарувчиси эканлиги айтилиб, унинг ясаган тарозиси Санжарнинг хазинаси учун эканлиги келтирилган[4]. Асардаги жадваллар турли байрамлар ва аниқ маълумотларни ўзида мужассамлаштиради[4]. Жадвалда 43 та турли юлдузларнинг узунлик ва кенглик координаталари келтирилган[4]. Айтилишича, Хазинийнинг изланишлари Марвда амалга оширилган бўлиб, унинг ўлчовлари юқори сифатли қурилмалар ёрдамида, турли расадхоналарда олинган[4].

Манбалар

  1. ↑ Wинтер, Ҳ. Ж. Ж. „ПЕРСИАН СCИЭНCЕ ИН САФАВИД ТИМЕС“ (эн). Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран (1986-йил 1-феврал).
  2. ↑ „پژوهش‌های ایرانی | سرنوشت خازنی: داستان غم انگیز دانشمندان ایران“ (фа-ИР). 2021-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-апрел.
  3. ↑ Дурант, Wилл; Дурант, Ариэл. Тҳе Сторй оф Cивилизатион: Тҳе Аге оф Фаитҳ. Симон & Счустер, 2011 — 352-бет. ИСБН 9781451647617. 
  4. ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 4,11 4,12 4,13 4,14 4,15 4,16 4,17 4,18 4,19 4,20 4,21 4,22 4,23 4,24 4,25 Ал-Кҳāзинī, Абу'л-Фатҳ 'Абд Ал-Раḥмāн [Сометимес Абū Манṣūр ' Абд Ал-Раḥмāн ор 'Абд Ал-Раҳмāн Манṣūр]., Cомплете Диcтионарй оф Сcиэнтифиc Биограпҳй., 2008, 335–351-бет
  5. ↑ Меерҳоф, М. (1948). 'Алī ал-Байҳақī'с Татиммат Сиwāн ал-Ҳикма: А Биограпҳиcал Wорк он Леарнед Мен оф тҳе Ислам. Осирис, 8, 122-217.
  6. ↑ Флоор, Wиллем „казинадар“. Энcйcлопæдиа Ираниcа. Қаралди: 2017-йил 4-декабр.
  7. ↑ Росенфелд, Б. (1994), Боок ревиэwс: Миддле агес & ренаиссанcе., Жоурнал оф тҳе Ҳисторй оф Сcиэнcе ин Соcиэтй, 85(4), 686-бет
  8. ↑ Меерҳоф, М. (1948). 'Алī ал-Байҳақī'с Татиммат Сиwāн ал-Ҳикма: А Биограпҳиcал Wорк он Леарнед Мен оф тҳе Ислам. Осирис, 8, 122-217.