Al-Xulafa masjidi
Ал-Хулафа масжиди (арабча: جامع الخلفاء) Ироқнинг Бағдод шаҳрида жойлашган тарихий сунний ислом масжидидир. У шаҳарнинг ал-Русафа туманидаги Жумҳурия кўчасида жойлашган. Бу Бағдоддаги сақланиб қолган энг қадимги масжид ҳисобланади[1]. Масжид минораси билан бирга 1960-йилларда Авқоф вазирлиги томонидан тўлиқ қайта таъмирланиб, бугунги кунги ҳолатига келтирилган[2].
| Масжид | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Бағдод |
| Йўналиши | сунний |
| Меъморий услуб | Аббосийлар меъморчилиги |
| Бинокорлик | 902—908 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар баландлиги | 34 метр (112 фт) |
| Ҳолати | амалдаги |
Минора қурилиши Аббосийлар халифалиги даврига бориб тақалади ва 1200-йилдан буён фаолият юритадиган, Бағдоднинг энг баланд нуқтаси бўлган. Шу сабабли, масжид шаҳарнинг энг муҳим исломий ва тарихий ёдгорликларидан бири сифатида эътироф этилади. Бироқ, сўнгги йилларда Ироқ ҳукуматининг эътиборсизлиги туфайли масжид қулаш эҳтимоли кучайган[3].
Тарихи
Аббосийлар даври ва Аббосийлардан кейинги халифалик йиллари

Масжид меъморчилиги Аббосийлар даврига хос бўлиб, 17- аббосий халифа ал-Муктафий (ҳ. 902–908) ва унинг отаси Халифа ал-Му’тадид томонидан қурилган кенг қаср мажмуаси учун жума масжиди сифатида бунёд этилган. Шу сабабли, масжид кўпинча ал-Қаср масжиди деб ҳам аталади (арабча: جامع القصر) арабчада „сарой масжиди“ деган маънони билдиради. Кейинчалик масжид Халифа масжиди деб номланган, бу эса ҳозирги Ал-Хулафа номининг пайдо бўлиш сабабини изоҳлайди. Масжид ўзининг қадимийлиги туфайли Бағдод шаҳрининг тарихий диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. Ал-Хулафа масжиди Ибн Баттута 1327-йилда Бағдодга борган вақтида унинг саёҳатлари китобига алоҳида қайд этилган. Масжид шунчалар кўп урушларни бошидан кечирганки, умумий кўринишдан фақат асл минорасигина сақланиб қолган қолган[4][5].
Масжиднинг энг диққатга сазовор жойи унинг 34-метр (112 фт) лик минораси бўлиб, у Аббосийлар даврига оид асл шаклини ҳалигача сақлаб қолган. Минора асл қурилишдан қолган ягона қисм ҳисобланади. У майдоннинг жануби-шарқий бурчагига ўрнатилган бўлиб, ғишт ва оҳакдан қурилган. Минора ва пойдевори муқарнаслар билан безатилган, минора ҳошияси куфий ёзувлари ва ислом геометрик нақшлари билан безакланган[2]. Жамес Силк Буcкингҳамнинг 1816-йилдаги Бағдодга ташрифи чоғида, ал-Хулафа масжидига ҳам ташриф буюрган. У ўз қайдларида масжиднинг Соук ал-Ғазилда жойлашганлиги, масжид ва минора қолдиқларининг „нақшлар“ билан безакланганлигини ёзади. Масжид айнан Соук ал-Ғазилда жойлашганлиги сабабли Буcкингҳам уни „Соук ал-Ғазил масжиди“ деб атаган. У саёҳатлари ҳақида қуйидагиларни таъкидлаган:
Асл бинонинг фасади зўравонлик натижасида вайрон қилинган кўринади. Ҳозирда минора ва ташқи деворларнинг кичик бир қисмидан бошқа қолдиқлар сақланмаган. Улардан биринчиси қисқа, қалин, залвордор устун бўлиб, ғиштдан қурилган ва Моусулдаги Улуғ масжид минорасида бўлгани каби ранг-баранг безаклар билн турмакланган[6].
Қайта тикланиши ва кейинги воқеалар

Минора 1960-йилда реконструксия қилинган ва масжидни қайта қуриш ва йирик лойиҳани амалга ошириш учун архитектор Муҳаммад Макияни ёллаш мақсадида Авқоф вазирлиги ёрдам берган. Лойиҳа 1964-йилда масжиднинг ҳозирги кўринишини шакллантириб бериш билан якунланди ва Муҳаммад 1981-йилда масжидни қайта тиклаш бўйича ўз таклифларини баён этди[2]. Бироқ, бугунги кунда сунний масжид ва шиа ҳукумати ўртасидаги мазҳаблараро тафовутдан келиб чиққан ҳолда, таъмирлаш ишларининг амалга оширилмай қўйилганлиги сабабли унинг қулаш эҳтимолиюқори[7]. Минора қиялаб қолганлиги туфайли масжид маҳаллий аҳоли томонидан ал-Аҳдоб номи билан машҳур (арабча: الأحدب) бўлиб, бу сўз „букри“ деган маънони англатади[8].
Маданият вазирлиги матбуот котиби Аҳмад ал-Олаявий масжид ва унинг минорасини таъмирлаш осониш эмаслигини, сабаби бу жой қадимийлиги ва Бағдоддаги тарихий диққатга сазовор манзилгоҳ ҳисобланиши ҳамда шу учун масжидни таъмирлашининг кечикаётганлиги ҳақида хабар берди. Айни пайтда Британия экспертлар қўмитаси масжидни қайта тиклаш бўйича ўрганиш ишларини амалга оширишмоқда[3]. Сунний вақф идораси ҳам масжидни сақлаб қолиш мақсадида 2017-йилда ЮНЕСКО билан шартнома тузган[9].
Масжидда имомлик ва нотиқлик лавозимларини эгаллаган олимлар орасида шайх Жалолиддин Ҳанафий ҳам бор, у бир неча ўн йиллар давомида масжид имоми бўлган ва масжидни сақлаш ва Ислом хаттотлиги безаклари билан бойитилишига ўз хиссасини қўшган[10]. Ал-Ҳанафий ҳам масжидга овоз кучайтиргичлар ўрнатишга тўсқинлик қилиб, ўрнига минбарда азон айтишни маъқул кўрган. Бундай қарорга сабабини, овоз кучайтиргичларни мусулмон бўлмаганлар, болалар, касал ва қариялар безовта қилиши билан изоҳлаган. Одамлар намоз вақтларини радио ва телевизордан кўра олади деб ҳисоблаган. Ал-Ҳанафий ёши ва меъморчилика қизиқиши туфайли ал-Хулафа масжидини жуда яхши кўриши ҳаммага маълум эди. Бугунги кунгача масжид баъзан ал-Ҳанафий номи билан ҳам аталади, чунки шайх масжидда кўп вақт ўтказар эди[11].
Архитектураси
Жорий жойлашуви ва тузилиши
Масжидни реставрация қилишда меъмор Муҳаммад Макия масжид дизайнини имкон қадар Аббосийлар давридаги ислом меъморчилигига тўғри келишини хоҳлаган, чунки у бу масжидни илгари ҳеч қачон бузилмагандек эски ҳолатига қайтариш ниятида эди. Масжиднинг саккиз қиррали шаклдаги тепасида куфий ёзуви билан безатилган 14 метрли гумбазга эга номозхонага олиб борадиган учта дарвозаси бор. Масжид минора рангига мос келиши учун бир хил сарғишиш рангларда бўялган ва масжид кўплаб исломий ва геометрик шакллар билан безатилган[12].
Минораси
Масжиднинг энг муҳим таркибий қисми Аббосийлар даврига оид минора бўлиб, масжиднинг энг яхши сақланиб қолган қисми шу ҳисобланади. Унинг баландлиги тахминан 35 метр бўлиб, силиндрсимон шаклга эга, минора пойдевори мустаҳкамликни ушлаб турувчи тўртта муқарнасдан иборат[12].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Тҳе Боок оф Мосқуэс оф Багҳдад – wриттен бй Др. Ёунис Ал-Самарраи – Чаптер Оне, Олд Русафа Мосқуэс: Тҳе Мосқуэ оф тҳе Cалипҳс – Паге 22.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Кҳулафа Cентрал Мосқуэ (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-04-14 санасида архивланган). Арчнет. Ретриэвед Жануарй 5, 2018.
- ↑ 3,0 3,1 الصالحي. „منارة جامع الخلفاء في بغداد مهددة بالانهيار.. والسلطات لا تعير اهتماما رغم مكانته التاريخية“ (ар). www.алжазеэра.нет. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ كتاب دليل خارطة بغداد المفصل – تأليف الدكتور مصطفى جواد والدكتور أحمد سوسة – مطبعة المجمع العلمي العراقي. 1958. п.125.
- ↑ „أمانة مجلس الوزراء تتحرك لانقاذ مئذنة أثرية من السقوط“ (эн). شفق نيوز. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ Буcкингҳам, Жамес Силк. Травелс ин Месопотамиа (эн). Ҳ. Cолбурн, 1827.
- ↑ Wҳй ис Кҳулафа Мосқуэъс минарет он верге оф cоллапсе? Ал Монитор. Ретриэвед Жануарй 5, 2018.
- ↑ „Тҳе Таж Маҳал Анд Тҳе Голден Аге Оф Ислам“. Анcиэнт Энгинеэринг. Сеасон 1. Эписоде 10 (Энглиш). 2021. Эвент оccурс ат 21:49. CуриоситйСтреам.
{{cите эписоде}}: CС1 маинт: унреcогнизед лангуаге () - ↑ „مدير عام الدائرة الهندسية يتفقد مأذنة جامع الخلفاء - ديوان الوقف السني“ (2020-йил 10-январ). 2020-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-август.
- ↑ دليل الجوامع والمساجد التراثية والأثرية – ديوان الوقف السني في العراق – صفحة 18، 19.
- ↑ „الگاردينيا - مجلة ثقافية عامة - جلال الدين الحنفي شيخ بغداد وعاشقها“. www.алгардениа.cом. Қаралди: 2023-йил 15-сентябр.
- ↑ 12,0 12,1 „جامع الخلفاء في بغداد تحفة معمارية لمحمد مكية - المشاهير“ (2020-йил 10-январ). 2020-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 16-август.