ал-Яарубия (арабча: اليعربية‎‎), бошқа номи Далиҳа (арабча: دلحة‎‎), Сурия шимоли-ғарбида, Ҳалаб муҳофазаси шимолида жойлашган қишлоқ. Азаз ва ар-Раи ўртасидаги йўлда, Ҳалаб шаҳридан тахминан 45 километр (28 ми) шимолда, Туркиянинг Килис вилояти билан чегарадан эса 3 км (1.9 ми) жанубда жойлашган. Қишлоқ маъмурий жиҳатдан Азаз округининг Савран ноҳияси таркибига киради. Қишлоқдан 3 км (1.9 ми) жануби-ғарбда Барағида, 5 км (3.1 ми) жануби-шарқда эса Дудиян жойлашган.

Ал-Яарубия

اليعربية
Қишлоқ
Мамлакат Сурия
Муҳофаза Ҳалаб
Округ Азаз округи
Ноҳия Савран ноҳияси
Аҳолиси
 (2004)
552[1]
Вақт минтақаси УТCЕЭТ +2; +3

Демографияси

2004-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, ал-Яарубия аҳолиси 552 кишини ташкил қилган[1]. Қишлоқ аҳолиси туркманлардан иборат[2]. 19-аср охирларида сайёҳ Мартин Ҳартманн Далиҳани 10 та хонадондан иборат турк ва араб (бадавий) аҳолиси яшайдиган қишлоқ дея ёзиб ўтган. У пайтда қишлоқ Усмонийлар империясининг Азаз-и Туркман ноҳияси таркибида эди[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „2004 Cенсус Дата фор Наҳия Саwран, Алеппо Говернорате“ (ар). Сйриан Cентрал Буреау оф Статистиcс. Алсо аваилабле ин Энглиш: УН ОCҲА. „2004 Cенсус Дата“. Ҳуманитариан Дата Эхчанге.
  2. ↑ Сурие'де Деğиşимин Ортая Çıкардığı Топлум: Сурие Тüркменлери (Репорт). ОРСАМ. 14 Новембер 2011. п. 13. ҳттп://www.орсам.орг.тр/тр/трУплоадс/Язилар/Досялар/2013320_83т.пдф. Қаралди: 14 Април 2023. 
  3. ↑ Ҳартманн, Мартин. Дас лиwа Ҳалеб (Алеппо) унд эин Теил дес Лиwа Дсчебел Берекет. Берлин: W. Порметтер, 1894 — 95-бет. Қаралди: 2022-йил 30-ноябр. „делḥа 10 ТБ“